Iv боб. Мактабгача ёшдаги болалар психологияси


Боғча ёшидаги болалар билиш жараёнларининг ривожланиши



Download 37,26 Kb.
bet3/5
Sana23.02.2022
Hajmi37,26 Kb.
#173420
1   2   3   4   5
Bog'liq
IV БОБ

4.3. Боғча ёшидаги болалар билиш жараёнларининг ривожланиши


Боғча ёшидаги болаларда сезги, идрок, диққат, хотира, тасаввур, тафаккур, нутқ, хаёл, ҳиссиёт ва ироданинг ривожланиши жадал кечади. Бола рангларни ҳали бир-биридан яхши фарқ қила олмайди. Унга рангларнинг фарқини билишга ёрдам берадиган ўйинчоқлар бериш лозим, рангли кийимлар бериш, рангли халқалар, қутичалар ва шу сингари ўйинчоқлар.
Боғча ёшидаги болаларнинг турли нарсаларни идрок қилишида уларнинг кўзга яққол ташланиб турувчи белгиларига (ранги ва шаклига) асослансалар ҳам, Лекин чуқур таҳлил қила олмайдилар.
Боғча ёшидаги болалар катталарнинг ёрдами билан суратларни аналитик равишда идрок қилиш қобилиятига эга бўладилар. Болалар суратларни идрок қилаётганларида катталар турли хил саволлар билан уларни тахлил қилишга ўргатишлари лозим. Бунда, асосан, болалар диққатини:
1. Суратнинг мазмунини (сюжетини) тўғри идрок қилишга;
2. Суратнинг умумий кўринишида ҳар бир тасвирланган нарсаларнинг ўрнини тўғри идрок қилишга;
3. Тасвирланган нарсалар ўртасидаги муносабатларни тўғри идрок қилишга қаратиш керак,
Диққат ҳар қандай фаолиятимизнннг доимий йўлдошидир. Шунинг учун диққатнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти бениҳоя каттадир. Боғча ёшидаги болалар диққати асосан ихтиёрсиз бўлади. Боғча ёшидаги болаларда ихтиерий диккатнинг ўсиб бориши учун ўйин жуда катта аҳамиятга эга ўйин пайтида болалар диққатларини бир жойга туплаб, ўз ташаббуслари билан маълум мақсадларни илгари сурадилар.
Бу ёшдаги боланинг хотираси янги фаолиятлар ва боланинг ўз олдига қуйган янги талаблари асосида такомиллаша боради.
Боғча ёшидаги болалар ўзлари учун аҳамиятга эга бўлган, уларда кучли таассуротлар қолдирадиган ва уларни қизиқтирадиган нарсаларни бахтиёр эсларида олиб қоладилар,
Боғча ёшидаги болаларнинг тафаккури ва унинг ривожланиши ўзига хос хусусиятга эга.
Тафаккур боланинг боғча ёшидаги даврида жуда тез ривожлана бошлайди. Бунинг сабаби, биринчидан, боғча ёшидаги болаларда турмуш тажрибасининг нисбатан кўпайиши, яккинчидан, бу даврда болалар нутқининг яхши ривожланган бўлиши, учинчидан эса, боғча ёшидаги болаларнинг зркин, мустақил ҳаракатлар қилиш имкониятига эга булишларидир.
Боғча ёшидаги болаларда ҳар соҳага доир саволларнинг тугилиши улар тафаккўрининг фаоллашаётганлигидан дарак беради. Бола ўз саволига жавоб топа олмаса ёки катталар унинг саволига аҳамият бермасалар, ундаги қизиқувчанлик суна бошлайди.
Одатда, ҳар қандай тафаккур жараёни бирон нарсадан таажжубланиш, ҳайрон қолиш ва натижада турли саволларнинг туғилиши туфайли пайдо бўлади. Кўпгина ота-оналар ва айрим тарбиячилар агарда болалар ортиқроқ савол бериб юборсалар, «кўп маҳмадона бўлма», «сен бундай гапларни қаердан ўргандинг», деб койиб берадилар. Натижада бола ўксиниб, ўз билганича тушунишга ҳаракат қилади. Айрим тортинчоқ болалар эса ҳеч бир савол бермайдилар. Бундай болаларга турли машгулоглар ва саёҳатларда катталарнинг ўзлари савол ҳам беришлари ва шу билан уларни фаоллаштаришлари лозим.
Ҳар қандай тафаккур, одатда бирон нарсани таққослаш, анализ ва синтез қилишдан бошланади, Шунинг учун биз ана шу таққослаш, анализ ва синтез қилишни тафаккур жараёни деб атаймиз. Саёҳатлар болалардаги тафаккур жараёнини фаоллаштириш ва ривожлантиришга ёрдам беради. Болалар табиатга қилинган саёҳатларда турли нарсаларни бир-бири билан таққослайдилар, анализ ҳамда синтез қилиб кўришга интиладилар. Агар 2 ёшар боланинг сўз бойлиги тахминан 250 тадан 400 тагача бўлса, 3 ёшар боланинг сўз бойлиги 1000 тадан 1200 тагача, 7 ёшар боланинг сўз заҳираси 4000 тага етади. Демак, боғча ёши даврида боланинг нутқи ҳам микдор, ҳам сифат жиҳатидан анча такомиллашади, Боғча ёшидаги болалар нутқининг ўсиши оиланинг маданий савиясига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ.
Катталар болалар нугқини ўстириш билан шуғулланар эканлар, боғча ёшидаги болаларнинг баъзи ҳолларда ўз нутқ сифатларини тула идрок эта олмасликларини унутмасликлари керак. Бундан ташқари, болаларда мураккаб нутқ товушларини бир-биридан фарқ қилиш қобилияти ҳам ҳали тўла такомиллашмаган бўлади. Тили чучукликни тўзатишнинг знг муҳим шартларидан бири, бола билан тула ва тўғри талаффуз этиб, равон тил билан гаплашишдир.



Download 37,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish