57 мавзу. Молия органлари томонидан молиявий назоратни амалга оширилиши
Давлат молиявий назорати тизимида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ўрни. Молия органларининг кўп қиррали назорат фаолияти бюджетни режалаштириш, молиявий режалар ва сметалар лойиҳаларини кўриб чиқиш, бюджетнинг барча даромадларини тўплаш, давлат бюджети билан тегишли молия йили учун назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш жараёнида амалга оширилиши. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги республиканинг марказий молия-иқисодий органи сифатида. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, унинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг вазифалари ва функцияларини амалга ошириш учун зарур молиявий негиз яратишни, республика бюджетини ишлаб чиқиш ва ижро этишни, унинг даромад қисми барқарорлигини таъминлашни, валюта режасини тузиш ва ижро этишни, пул ресурсларидан оқилона ва тежаб сарфлашни таъминлаши. Молия вазирлиги марказий аппаратининг таркиби ва тузилиши, унинг молия тизимида назоратни ташкил қилишдаги роли ва аҳамияти. Маҳаллий молия органлари, ҳудудий молияни бошқариш, тартибга солиш ва назорат қилишда уларнинг аҳамияти, улардаги назорат ишларининг хусусиятлари. Ҳудудий молия органларининг бюджет соҳасидаги ваколатлари. Молия вазирлиги тизими фаолиятини тартибга солиш ва такомиллаштиришга ҳизмат қилувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорат бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари таркибий тузилиши, вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати Бош бошқармасининг молиявий ҳуқуқбузарликлар профилактикасини, бюджет тизими бюджетлари маблағлари мақсадли сарфланишини, молиявий назорат объектлари томонидан бюджет қонунчилигига, шунингдек бюджет ва смета-штат интизомига риоя етилиши устидан назоратни амалга оширувчи давлат молиявий назорат органи сифатидаги аҳамияти. Давлат маблағларидан, давлат мулкидан ва давлатга тегишли бошқа активлардан мақсадга мувофиқ фойдаланишни назорат қилишда Давлат молиявий назорат бош бошқармаси (ДМНБ)нинг аҳамияти. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармаларининг Ўзбекистон Республикаси молия вазири ва Бош бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланадиган йиллик назорат режаси асосида амалга ошириши. ДМНБнинг фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг молиявий назоратни олиб боришдаги роли. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг ташкилий тузилмаси. Давлат бюджети ғазна ижроси услубияти бошқармасининг бюджет ижросини назорат қилишдаги фаолиятининг хусусиятлари ва вазифалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |