|
|
bet | 2/3 | Sana | 21.04.2022 | Hajmi | 58,5 Kb. | | #569727 |
| Bog'liq ЎҚитувчи шахсини психологик қиёфасини ўрганиш
23. Ўқувчилар ёки ҳамкасбларингиз билан бўлажак учрашувингиз ҳақидаги фикр сизни қандай ҳолатга солади?
1) менга ҳўзур бағишлайди;
2) алоҳида туйғу уйғотмайди;
3) қийин аҳволга солади.
24. Агар ўқувчи дарсда асабингизга тегадиган қилиқлар қилаверса, сиз қандай йўл тутасиз?
1) уни жазолайман;
2) унга парво қилмайман;
3) унинг нима учун бундай қилаётгани сабабини аниқлашга уринаман.
25. Сиз дарсларга сидқи дилдан тайёрланасизми?
1) одатда;
2) баъзан;
3) ҳар доим.
26. Ишда сиз учун энг муҳими нима?
1) ўқувчиларга бўлган меҳрим;
2) мени ҳамкасбларимнинг тан олиши;
3) бошқалар учун кераклигимни ҳис этиш.
27. Сизнинг дарсни муваффаққиятли ташкил этишингиз руҳий ва жисмоний ҳолатингизга боғлиқ бўладими?
1) тез-тез;
2) баъзан;
3) боғлиқ эмас.
28. Ҳамкасбларингизнинг сизга самимий муносабатда бўлишига ишонасизми?
1) ишонаман;
2) ишонч йўқ;
3) бу саволга жавоб беришим қийин.
29. Агар ўқувчи сиз қабул қила олмайдиган нуқтаи назарни билдирса, қандай йўл тутасиз?
1) мен унинг хатосини тушунтириш ва тўзатишга ҳаракат қиламан;
2) дарҳол суҳбат мавзусини ўзгартираман;
3) унинг нуқтаи назарини тушунишга ҳаракат қиламан.
30. Сиз ишга кеч келасизми?
1) ишга доимий равишда кеч келаман;
2) камдан-кам ҳолда ишга кечикаман;
3) ишга ҳеч қачон кеч қолмайман.
31. Агар сизнинг кўз ўнгингизда ўқувчини сабабсиз жазолашса, унга қандай муносабат билдирасиз?
1) мен уни дарҳол ҳимоя қиламан;
2) ҳамкасбимни алоҳида хонага чақириб, унга танбеҳ бераман;
3) бировнинг ишига аралашишни ноўрин ҳисолайман.
32. Иш жараёнида кучли руҳий ва жисмоний зўриқиш сезасизми?
1) одатда;
2) баъзан;
3) камдан-кам ҳолда.
33. Сиз ўз касбий маҳоратингиз юксаклигига ишонасизми?
1) албатта;
2) унчалик ишонмайман;
3) ўйлаб кўрмаган эканман.
34. Сизнингча, ўқувчилар жамоаси учун энг муҳими нима?
1) тартиб-интизомга риоя этиш;
2) зиддиятларга йўл қўймаслик;
3) ўқувчиларнинг ижодий ишлашлари учун имкон яратиш.
35. Сиз «бугунги ишни эртага қолдирма» мақолига амал қиласизми?
1) доимо;
2) баъзан;
3) ҳеч қачон.
36. Сиз «Бу ўқувчи мени ёқтирмайди, шунинг учун унга берадиган маслаҳатларим бефойда» деган мулоҳазани маъқуллайсизми?
1) ҳа, тўла маъқуллайман;
2) йўқ;
3) бу гапда маълум ҳақиқат бор.
37. Иш билан боғлиқ фикрлар сизга уйқу бермайдиган ҳолатлар бўладими?
1) тез-тез;
2) камдан-кам;
3) ҳеч қачон халақит бермаган.
38. Мажлис ва педагогик кенгашларда ўзингизни қийнаган масалалар бўйича сўзга чиқасизми?
1) тез-тез;
2) баъзан;
3) бошқаларни тинглашни афзал биламан.
39. Сиз ўқитувчининг ўқувчиларга баланд овоз билан гапириши, дўқ уриши лозим деб ҳисоблайсизми?
1) агар ўқувчи шунга лойиқ иш қилган бўлса;
2) бу саволга жавоб беришим қийин;
3) йўқ.
40. Сиз зиддиятли вазиятлардан чиқиб кетишнинг тўғри йўлларини топа оласизми?
1) ҳамма вақт эмас;
2) билмайман;
3) ҳамиша топа оламан.
41. Сиз таътил вақтида ўқувчилар билан мулоқот қилишга эҳтиёж сезасизми?
1) ҳа;
2) йўқ;
3) баъзан.
42. Сиз қийинчиликларни бартараф этиш учун ўзингизда етарлича куч топа оласизми?
1) баъзан;
2) одатда, топишга ҳаракат қиламан;
3) доимо топаман.
43. Сиз ўз ишига нолойиқ одамларнинг буйруғини бажарганмисиз?
1) ҳа;
2) эслай олмайман;
3) йўқ.
44. Дарсдаги кутилмаган вазиятлар ҳақидаги фикрингиз...
1) улар ўқув жараёнига халақит беради;
2) яхшиси уларга эътибор бермаслик керак;
3) таълим жараёнида улардан самарали фойдаланиш лозим.
45. Сиз одамларга нисбатан носамимий муносабатда бўлганмисиз?
1) ҳа;
2) йўқ;
3) эслай олмайман.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|