О.С. Мустафоев, тадқиқотчи, ТДИУ
ВАЛЮТА РИСКИНИ БОШҚАРИШ СТРАТЕГИЯСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ИЛҒОР ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ ВА
УНИНГ АМАЛИЙ АҲАМИЯТИ
Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов “... жаҳон захира валюталарининг беқарорлиги, молия-банк тизими кредит қобилиятининг кескин пасайиши ва инвестициявий фаолликнинг сусайиши билан боғлиқ мураккаб муаммолар кўплаб давлатлар иқтисодиѐтининг тикланиш ва ўсиш суръатларига салбий таъсир кўрсатмоқда
1” – дея таъкидлаб ўтдилар. Шу нуқтаи назардан, айтиш мумкинки, валюта операциялари билан боғлиқ тарзда юзага келадиган турли мураккаб жараѐнлар, хусусан валюта рискларини олдиндан пайқаш ҳамда уларнинг таъсирини пасайтириш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш муҳимдир. Валюта рискларини бошқариш ва уларни бартараф этиш юзасидан хорижлик иқтисодчи олимлар томонидан турлича ѐндашувлар келтирилади.
Валюта операцияларининг самарадорлиги ва риск ўртасидаги оптимал даражадаги баланс фаолиятнинг ҳар бир жиҳати бўйича комплекс талабларни жамлайди:
Даромадлилик (шахсий воситаларда даромадлиликнинг минимал даражаси).
Ликвидлилик (даврлар бўйича ликвидлик коэффициентининг йўл қўйилиши мумкин бўлган минимал миқдори).
Риск (банк бўйича ва алоҳида операциялар юзасидан рискнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган максимал даражаси).
Операциялар самарадорлиги ва риск ўртасидаги оптимал баланс ҳамда банк мақсадларининг оптималлиги активларни бошқариш стратегиясининг комплекс танлов критерияларидан биридир. Риск даражаси ва операциялар самарадорлиги ўртасидаги ўзаро келишув аниқ бир тижорат банкнинг жорий фаолияти приоритетидан келиб чиқиб алоҳида аниқланади.
Фикримизча, тижорат банкнинг молия бозоридаги ўз позициясини мустаҳкамлашдаги муҳим омил бўлиб валюта операциялари бўйича ҳал қилувчи бошқарувни қабул қилишни рағбатлантирувчи тизимини такомиллаштириш ҳисобланади.
Йирик тижорат банкларида ўтказилаѐтган валюта операциялари сифатини ошириш ва валюта рискини камайтиришни бошқаришни ошириш мақсадида кўрсаткичларни қайта ишлаш, бизнес-тизим оқимлари маълумотлари интеграцияси маълумотларини сақлаш ва қайта ишлаш тизимини марказлаштиришнинг интеграциялашган банк тизимини ташкил лозим. Ягона
1Каримов И.А. 2012-йил Ватанимиз тараққиѐтини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади. //Халқ сўзи, №14 (5434).
банк тизимини жорий этиш нафақат муассасанинг ҳар томонлама вазифаларини ҳал этишга имкон беради, балки: банк фаолиятини тактик, тезкор ва стратегик тарзда комплекс режалаштиришни билдириб, инновацион технологияларни қайта ишлаш, комплекс маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, бошқарувлар сонини қисқартиришни, операцияларни биринчи ҳисоб бўйича марказлаштиради.