«Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да (2021 йилда) мактабгача таълим қамровини неча фоизга етказиш белгиланди? 65%
2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони камида неча фоизга оширилади? 25%
2021 йилда Ўзбекистонда Ёшлар тадбиркорлиги ва бандлигини таъминлаш учун қанча миқдорда маблағ ажратиш белгиланди? 100 млн. доллар.
2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш мақсадида деҳқончилик билан шуғулланадиган оилаларга қанча ҳажмда ер майдонлари ажратилади? 10 сотихдан 1 гектаргача
2021 йилда Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш мақсадида инфляциявий таргетлаш доирасида нарх-наво ўсишини неча фоиздан оширмаслик белгиланди? 10%
2021 йилда Ўзбекистонда Ҳукумат томонидан Жаҳон банки билан биргаликда бошланган қишлоқларда тадбиркорликни ривожлантириш дастурини кенгайтириш учун қўшимча қанча маблағ йўналтирилади? 100 млн. доллар.