Иқтисодий таҳлил ва статистика” кафедраси


Миллий ҳисоблар тизимини асосий агрегатлари



Download 7,84 Mb.
bet15/122
Sana26.04.2022
Hajmi7,84 Mb.
#584726
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   122
Bog'liq
2 5323294148697004182

3.2. Миллий ҳисоблар тизимини асосий агрегатлари.
Моддий ишлаб чиқариш соф маҳсулот (МИСМ) марказий режа асосида ётувчи ҳаражат-маҳсулот жадвалидан келиб чиққан. МИСМ ва ЯИМ орасидаги фарқ шуки, МИСМ таркибига амартизация ва номоддий хизмат секторига қўйилган қийматнинг маълум қисми қўйилмайди. МИСМ таркибига моддий ишлаб чиқариш маҳсулотининг тақсимоти билан боғлиқ хизмат киради, масалан, транспортировка, сақлаш ва маркетинг. Бундай хизматларга моддий ишлаб чиқариш жараёни ―давоми деб қаралган. Бундан ташқари МИСМ таркибига ишлаб чиқариш жараёнида қўшимча қўшиладиган ресурслар таркибига кирмасада МИСМдан чиқариб ташланмаган. Шу билан бир вақтда авваллари марказлаштирилган режалаштириш қўлланилган турли мамлакатларда номоддий хизматлар орасида қайсилари кириши амалиётда турлича ҳал қилинган27.
Корхона яратган қўшилган қиймат ишлаб чиқариш ҳажми билан оралиқ истеъмол фарқига тенг. ЯИМни барча ишлаб чиқариш бирликлари қўшилган қиймати суммаси каби олиш мумкин. ЯИМни яна бозор баҳоларида ва (омилларни) қийматлари бўйича ўлчаш мумкин. Кейинги усул даромадларни ўлчаш билан боғлиқ. У ялпи қўшилган қийматдан солиқлар минус ишлаб чиқариш субсидияси айрилганига тенг бўлган ихтиёридаги натижаниберади[6].
Мамлакат иқтисодиётининг ҳолати ва ривожланишини иқтисодиётни ҳамда унинг энг муҳим секторлари ва соҳаларини тавсифловчи кўрсаткичлар муайян даражасидан фойдаланган ҳолда баҳолаш ва таҳлил қилиш мумкин. Бу биринчи навбатда, МҲТ макроиқтисодий кўрсаткичлари – ЯИМ, ЯМД, МД, ТЯМД, шунингдек, умумлаштирувчи хусусиятга эга бўлган, асосий иқтисодий кўрсаткичлар деб номланувчи бошқа муҳим индикаторлардир28.
Бундай кўрсаткичлар қаторига қуйидагилар киради..
Биричидан, мамлакат ЯИМнинг жорий нархлар бўйича миллий валютадаги ҳажмлари ва ҳажмларининг индекслари.,
Иккинчидан, асосий харажатлар бўйича ЯИМ таркиби.,
Учинчидан, ЯИМнинг муайян йил нархларидаги ҳажмлари ва ҳажмларининг индекслари.,
Тўртинчидан, реал ЯИМ миқдори ва динамикаси.,
Бешинчидан, иқтисодиёт асосий тармоқлари ва секторларининг агрегатга доир етакчи кўрсаткичлари, хусусан саноат ишлаб чиқариши ёки ишлов берувчи саноат маҳсулоти сотувларининг ҳажмлари ва ҳажмларининг индекслари.,
Олтинчидан, ишсизлик даражасининг стандарт кўрсаткичлари.,
Еттинчидан, фоизли қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли банк кредитлари.,
Саккизинчидан, муомаладаги пул массасини тавсифловчи пул агрегатлари (М1, М2, М3) ва уларнинг динамикаси.,
Тўққизинчидан, қурилиш ҳажмлари.,
Ўнинчидан, ички савдо.,
Ўн биринчидан, иш ҳақи ва даромадлари.,
Ўн иккинчидан, миллий валюта курси.,
Ўн учинчидан, ташқи савдо ва тўлов баланси.
Ушбу кўрсаткичлар реал секторни таҳлил қилиш предмети ҳисобланади.
Юқорида санаб ўтилган кўрсаткичлар мамлакат иқтисодиётининг ҳолатини тўғри ва аниқлик билан баҳолаш, унинг ривожланишини асосли тарзда прогноз қилиш имконини беради. Албатта, янада изчил ва чуқур таҳлил қилиш иқтисодиётнинг асосий секторларидаги вазиятни ўрнатишни талаб қилади. Асосий вазифа молиявий ва пул – кредит соҳасини таҳлил қилишдан иборат, лекин асосий иқтисодий кўрсаткичлар ягона тизимнинг қўлланиши маълумотларнинг таққосланишини, вақтга кўра ва турли мамлакатлар бўйича қиёсий баҳолаш имкониятини таъминлаган ҳолда буни бир хил тарзда амалга ошириш имконини беради.
Миллий иқтисодиёт ривожланиши жараёнларида турли макроиқтисодий кўрсаткичлар ўртасида маълум пропорциялар ёки тенглик таъминланиши лозим. Пропорция атамаси айнан тенгликни эмас, балки, бир бутунга кўра унинг бўлаклар нисбатини, ёки шу бўлаклар ўртасидаги нисбатни билдиради. Бунга мавзуимиз ЯМТД (ялпи миллий тасарруфдаги даромад) нинг Якуний истеъмол ва миллий жамғаришга бўлинишини мисол қилиб келтириш мумкин.
Xаражатлар ва даромадлар кўринишида ҳисобланган ЯИМ кўрсаткичларининг ўзаро тенглиги асосий макроиқтисодий айният ҳисобланади.
Y= C+ I + G + Xn
Иккинчи бир макроиқтисодий айният инвестициялар ва жамғармалар ўртасидаги тенглик ҳисобланади.
Инвестициялар миқдори мамлакатдаги жамғармалар миқдорига боғлиқ бўлади.
Бу икки кўрсаткич ўртасидаги тенгликка эришиш макроиқтисодий барқарорликка эришишнинг муҳим шартидир.
Агарда, миллий иқтисодиёт ташқи дунё билан ҳеч қандай алоқага эга эмас (Xn = 0) ва давлатнинг иқтисодиётга аралашуви нольга тенг (G = О) деб фараз қилинса, ЯИМ орқали ифодаланган ишлаб чиқариш ҳажми ШТД (шаxсий тасарруфдаги даромад) га тенг бўлади. Яъни:
ЯИМ = ШТД = С + С айни пайтда:ЯИМ = С + И
Бу ерда макроиқтисодий айният қуйидаги кўринишга эга бўлади:
С + И = С + С ёки И = С
Ушбу айниятдан кўриниб турибдики, уй xўжаликларининг жамғаришга бўлган истаклари тадбиркорликнинг инвестициялаш xоҳишларига қанча мос тушса, унда даромадлар ҳажми (C+С) ва ялпи xаражатлар (И+C) ҳажми тенглигига ёки ишлаб чиқаришнинг мувозанат даражасига эришиш имконияти шунча кўпаяди.
Демак, иқтисодиётдаги инвестиция xаражатлари нафақат ички жамғармалар ҳисобига, балки ташқи дунё жамғармалари ҳисобига ҳам амалга оширилиши мумкин. Мамлакатда инвесторларга кафолатланган юқори фойда олиши учун шарт-шароитлар яратилиши xорижий инвесторлар оқимининг ўсишига олиб келувчи муҳим шартлардан биридир.
Кейнсчилар фикрига кўра, С=И айниятга бозор меxанизмлари воситасида тасодифангина эришилади, xолос. Чунки инвесторлар ва жамғарувчиларнинг режалари ўзаро мос келавермайди. Шу туфайли давлат тўғри иқтисодий сиёсат юргизиши ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаши шарт.



Download 7,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish