Иқтисодий таҳлил ва аудит


асосий воситалар ва номоддий активлар аудитининг хусусиятлари ва амаллари



Download 2,36 Mb.
bet100/143
Sana28.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#586661
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   143
Bog'liq
2 5240331984881849090

12.2. асосий воситалар ва номоддий активлар аудитининг хусусиятлари ва амаллари.
Асосий воситалар аудитининг бош мақсади – корхона эгалигида бўлган, корхона фаолиятида бир йилдан ортиқ фойдаланиладиган ва қайта сотиш учун мўлжалланмаган моддий ва номоддий активлар ҳаракати ва улар бўйича амортизация ажратмалари тўғри ҳисобланганига ва баланс ҳамда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларда БҲМС талабларига мос акс эттирилганига ишонч ҳосил қилишдан иборат.
Асосий воситалар билан боғлиқ муомалаларни бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттирилганлигини текшириш.
Асосий воситалар қуйидагилар натижасида корхона балансига киритилади:
а) капитал қўйилмалар тугаганидан сўнг тикланган объектни қабўл қилиш-топшириш;
б) олди-сотди шартномаси бўйича объектни сотиб олиш;
в) устав сармоясига таъсисчи улуши кўринишида келиб тушиш;
г) текинга келиб тушиш (ҳадя шартномаси бўйича);
д) айирбошлаш;
е) товар-моддий заҳиралар таркибидан ўтказиш;
ж) узоқ муддатли ижара (лизинг) шартномаси бўйича олиш;
и) қиймати белгиланган асосий воситаларга капитал қўйилмалар;
к) асосий воситаларнинг ортиқча (ҳисобга олинмаган) объектларини аниқлаш.
Аудитор асосий воситалар қуйидагилар натижасида корхона баланси ҳисобидан чиқарилишини текширади:
а) тугатиш;
б) сотиш;
в) айирбошлаш;
г) текинга бериш;
д) устав сармоясига муассис улуши сифатида бериш;
е) узоқ муддатли ижара (лизинг) шартномаси бўйича бериш;
ж) камомад ёки йўқотишнинг аниқланиши;
и) иштирокчилар таркибидан иштирокчининг чиқиб кетиши.
Аудитор объектни ишчи ҳолатида тутиб туриш ва ундан фойдаланишдан келгусида олинадиган иқтисодий фойданинг белгиланган бошланғич суммасини олиш учун амалга ошириладиган харажатлар улар дахлдор бўлган ҳисобот давридаги харажатлар таркибига киритилишини текширади. Ишлаб чиқаришдаги асосий воситаларни ишчи ҳолатида сақлаб туришга доир харажатлар (техник кўрикдан ўтказиш ва ҳолатини яхшилашга оид харажатлар) ҳамда ишлаб чиқаришдаги асосий воситалар объектларининг барча турдаги таъмирланишини (жорий, ўртача, капитал тарзда) ўтказиш харажатлари маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархига киритилади, маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш учун мўлжалланган асосий воситалар объектлари бўйича эса - давр харажатлари таркибига киритилади.
Нoмoддий активлар аудитининг мақсади буxгалтерия ҳисoбoти «нoмoддий активлар» мoддасининг ишoнчлилик даражаси тўғрисида фикр шакллантириш ва кoрxoнада қўлланилаётган нoмoддий активларни ҳисoбга oлиш услуби ҳамда сoлиққа тoртиш билан бoғлиқ муoмалаларнинг Ўзбекистoн Республикасида амал қилаётган қoнунчиликка мувoфиқлигини аниқлашдан ибoрат.
Номоддий активларни ҳисобга олиш бўйича дастлабки ҳужжатлар қўйидагилардан иборат:

  • номоддий активлар бўйича операциялар тўғрисида маълумот манбалари қуйидагилардан иборат:

  • номоддий активлар объектлари бўйича сотиб олиш-сотиш (яратиш) шартномалари,

- муаллифлик шартномалари,
- номоддий активлар объектлари бўйича қабўл қилиш-топшириш далолатномалари,
- фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномалар, лицензиялар,
- номоддий активлар объекти Устав капиталига киритилганлиги ва улар нархлари бўйича келишилганлиги тўғрисида баённомалар,
- номоддий активларни ҳисобга олиш бўйича инвентар варақалари, инвентар дафтарлари,
- қабул қилиш-топшириш далолатномалари,
- ҳисобдан чиқариш далолатномалари,
- таъсисчилар мажлисининг баённомалари, амортизация ажратмаларини ҳисоблаш бўйича жадваллар,
- 0410-0490, 0510-0590, 9220, 6010, 4890-сонли ва бошқа счетлар бўйича ҳисоб регистрлари (журнал-ордерлар, қайдномалар, машинограммалар ва бошқалар)
- Бош китоб ва бошқалар.
Текширув жараёнида номоддий активларни сотиб олиш билан боғлиқ муомалалар бухгалтерия ҳисобига доир меъёрий ҳужжатлар ва солиққа тортишга доир қонунчилик талабларига мувофиқ ҳисобга олинганлиги аниқланади.
Номоддий активлар киримига доир муомалаларни ҳисобда акс эттириш услуби уларнинг олиниш манбаларига боғлиқ.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish