13-модул. Мажбуриятлар аудити. Ҳисоб-китоблар аудитининг мақсади, вазифалари ва маълумот манбалари. Меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар аудити. Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар аудити. Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар аудити. Харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар аудити. Даъволар ва олинган бўнаклар бўйича ҳисоб-китоблар аудити. Бюджет билан ҳисоб-китоблар аудити. Ижтимоий суғурта ва таъминотга доир ҳисоб-китоблар аудити. Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар аудити. Банк кредитлари бўйича ҳисоб-китоблар аудити.
Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар Фан бўйича лаборатория ишлари ўқув режада кўзда тутилмаган.
Курс ишини ташкил этиш бўйича услубий кўрсатмалар Фан бўйича курс иши ўқув режасида режалаштирилмаган.
Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни Мустақил ишни тайёрлашда талаба муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиши мумкин:
тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;
махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;
талабаларнинг ўқув-илмий тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фан бўлимлари ва мавзуларини чуқур ўрганиш;
масофавий таълим;
фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланилган ўқув машғулотлари.
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор – ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар, масалалар тўплами ишлаб чиқилади. Унда талабаларга асосий маъруза мавзулари бўйича амалий масала ва мисоллар ечиш услуби ва мустақил ечиш учун масалалар келтирилди.
Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари 1.Иқтисодий таҳлилнинг тарихи ва ривожланиш истиқболлари.
2.Иқтисодий таҳлилда қўлланиладиган анъанавий махсус усулларни қўллаш хусусидаги масалалар.
3.Иқтисодий таҳлилда иқтисодий- математикусулларни қўллаш.
4.Функционал- қиймат таҳлилининг (Ф.Қ.Т)методологияси (услубияти).
5.Корхоналарнинг хўжалик фаолиятини таҳлил қилишга комплекс (йиғма) ва системали (тизим) ёндошиш усуллари.
6.Корхоналарнинг молиявийсалоҳиятини ифодаловчи асосий кўрсаткичларни таҳлил қилиш усуллари.
7. Бозор иқтисодиёти шароитида молиявий ва бошқарув таҳлилнинг мақсади, вазифалари.
8. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотишни таҳлили
9. Корхоналарнинг меҳнат ресурслари билантаъминланиши ва улардан фойдаланиш, ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фондини таҳлил қилиш
10. Молиявий натижаларни таҳлили.
11. Рентабеллик кўрсаткичлари тахлили
12. Корхона хусусий капиталининг рентабеллигини таҳлили
13. Баланснинг ҳаракатчанлик кўрсаткичларини таҳлили