Фан:“Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” 323-гурух Абдуганиева Хулкар Режа: 2. Иқтисодий ўсиш ва унинг кўрсаткичлари 3. Иқтисодий ўсиш назарияларида инсон омили ролининг эволюцияси - 4. Иқтисодиётни ислоҳ этиш ва унинг инсон тараққиётига таъсири
Жамиятни иқтисодий ривожлантириш Жамиятни иқтисодий ривожлантириш иқтисодий ўсиш, иқтисодиётда таркибий ўзгарришлар, аҳоли турмушининг шароитлари ва сифатини такомиллаштириш каби тушунчаларни қамраб оладиган кенг кўламли жараёндир. Иқтисодий ривожлантиришнинг турли – АҚШ, Германия, Хитой, Жанубий-Шарқий Осиё, Япония, Ўзбекистон ва бошқа моделлари мавжуд.Уларнинг турличалиги ва миллий хусусиятларга эгалигига қарамасдан мазкур жараённи акс эттирадиган умумий қонуниятлар ва мезонлар мавжуддир. Жамиятни иқтисодий ривожлантириш Иқтисодий ўсиш” ва “иқтисодий ривожланиш” тушунчаси кўпинча бир маънода талқин этилади, ҳолбуки улар ўртасида жиддий тафовутлар мавжуд. Иқтисодий ўсиш (аҳоли жон бошига миллий маҳсулот ёки даромаднинг кўпайиши) жамланма таклиф кўпайишини акс эттиради. Иқтисодий ривожланиш эса шунчаки товарлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг кўпайишига қараганда кенгроқ маънога эгадир. Иқтисодий ўсишдаги жон бошига даромад кўрсаткичига қўшимча равишда иқтисодий ривожланишда иқтисодиётдаги сифат ва таркибий ўзгаришлар ҳам назарда тутилади. Иқтисодий ўсиш ва унинг кўрсаткичлари. Иқтисодий ўсиш дейилганда ялпи ички маҳсулотнинг ижобий динамикаси асосида миллий ишлаб чиқариш реал ҳажмининг узоқ муддат давомида ўзгарилиши тушунилади. Иқтисодий ўсишга ва унинг суръатларига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади: - ● жисмоний капитал (ёки оддий капитал) – товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун фойдаланиладиган машина-ускуналар, бино ва иншоатлар заҳирасидир.
Иқтисодий ўсиш ва унинг кўрсаткичлари. ● инсон капитали – бу ходим таълим олиш (мактаб, коллеж, лицейЮ институт, университет, касбий тайёргалик ва малака ошириш курслари) ҳамда меҳнат фаолияти жараёнида эгаллайдиган билимлар ва меҳнат кўникмаларидир. Инсон капитали жисмоний капитал каби ишлаб чиқариш жараёнларининг натижаси бўлиб, у ҳам жамиятнинг янги товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш имкониятларини оширади; - ● табиий ресурслар – бу табиат томонидан таъминланадиган ер, сув ва фойдали қазилмалар каби омиллардир. Табиий ресурслар такрор ҳосил қилинадиган ва такрор ҳосил қилинмайдиганларга бўлинади. Такрор ҳосил қилинадиган ресурсларга ўрмонларни (кесилган дарахталр ўрнига янгиларини ўтқазиш мумкин) мисол бўла олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |