Иқтисодиётнинг реал сектори талабларидан келиб чиқиб, муҳандислик, ишлаб чиқариш ва қурилиш йўналишлари ва ихтисосликлари бўйича ўқишга қабул қилиш, унинг умумий сонига нисбатан 23 фоиздан 33,2 фоизга ошди



Download 333,5 Kb.
bet5/7
Sana04.04.2022
Hajmi333,5 Kb.
#528698
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ПҚ-2909 20.04.2017

1-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорига
2-ИЛОВА
2017 — 2021 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва модернизациялаш, уларни замонавий ўқув-илмий лабораториялар, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан жиҳозлаш
КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар

Амалга ошириш механизми, тақдим этиладиган ҳужжат шакли

Ижро
муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Олий таълим муассасалари моддий-техника базасини ўқув ва илмий лаборатория бино ва корпуслари, спорт иншоотлари, ижтимоий муҳандислик инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш орқали янада мустаҳкамлаш

1.1.

Олий таълим муассасаларининг ўқув корпусларини, талабаларнинг яшаш жойларини, спорт иншоотлар ва бошқа объектларни босқичма-босқич қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашнинг манзилли рўйхатини ишлаб чиқиш, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги ривожланиш давлат дастурига киритилишини таъминлаш.

1. Қурилиш ва реконструкция қилиш объектлари бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни ваколатли вазирлик ва идоралар билан келишиш.
2. Қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш манзилли рўйхатини ишлаб чиқиш, уни ваколатли вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастури лойиҳасига киритиш.

Ҳар йили
1 мартгача

Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси, ташкилотларнинг ўз маблағлари

Олий таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар, «Давархитектқурилиш»,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

1.2.

Олий таълим муассасаларининг ўқув корпусларини, талабаларнинг яшаш жойларини, спорт иншоотлари ва бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тендер (танлов) савдолари ўтказилишини таъминлаш.

Объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда тендер (танлов) савдолари ўз вақтида ўтказилиши устидан назоратни таъминлаш.

Ҳар йили
1 мартгача

Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси, ташкилотларнинг ўз маблағлари

Олий таълим вазирлиги,
олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар, «Давархитектқурилиш»,
Молия вазирлиги

II. Олий таълим муассасалари ўқув-лаборатория базасини модернизация қилиш, ўқув-илмий лабораторияларини олий ўқув юртлари илм-фанининг устувор йўналишлари бўйича замонавий приборлар ва ускуналар билан жиҳозлаш

2.1.

53 та олий таълим муассасаларининг харид қилинаётган ўқув-лаборатория ускуналарига нисбатан ҳар бир типдаги лабораториялар кесимида техник талабларни тасдиқлаш.

1. 53 та олий таълим муассасаларининг харид қилинаётган ўқув-лаборатория ускуналарига нисбатан ҳар бир типдаги лабораториялар кесимида техник талабларни ишлаб чиқиш.

Ҳар йили
30 июнгача




Олий таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзстандарт, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар

2. Техник талабларни Олий таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар, «Ўзстандарт» агентлигининг қўшма қарори билан тасдиқлаш.

Ҳар йили
30 сентябргача

2.2.

Манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, 53 та олий таълим муассасаларининг 400 та ўқув лабораторияларини замонавий ўқув-лаборатория ускуналари би?ан босқичма-босқич жиҳозлаш.

1. Олий таълим муассасаларининг ўқув-лаборатория биноларини жиҳозлашнинг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ҳар йили
1 ноябргача

Молия вазирлиги ҳузуридаги таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси, Давлат бюджети, имтиёзли хорижий кредитлар, олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

2. Тасдиқланган манзилли рўйхатларга мувофиқ олий таълим муассасаларининг ўқув-лаборатория биноларини жиҳозлаш.

Етказиб бериш жадвалига мувофиқ
2018 — 2021 йилларда

2.3.

Ҳар бир лаборатория кесимида, биргаликда фойдаланиладиган барпо этилаётган замонавий олий ўқув юртлариаро илмий-тадқиқот лаборатория комплексларига нисбатан техник талабларни тасдиқлаш.

1. Барпо этилаётган олий ўқув юртлариаро замонавий илмий-тадқиқот лаборатория комплексларига нисбатан техник талабларни ишлаб чиқиш.

Ҳар йили
30 июлгача




Олий таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Фан ва технологиялар агентлиги, Ўзстандарт, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар

2. Техник талабларни Олий таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар, «Ўзстандарт» агентлигининг қўшма қарори билан тасдиқлаш.

Ҳар йили
30 октябргача

2.4.

Манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда 7 та олий ўқув юртлариаро илмий лабораторияларни босқичма-босқич жиҳозлаш.

1. Олий ўқув юртлариаро илмий лабораторияларни жиҳозлашнинг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

Ҳар йили
1 декабргача

Имтиёзли хорижий кредитлар, олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

2. Тасдиқланган манзилли рўйхатларга мувофиқ олий ўқув юртлариаро илмий лабораторияларни жиҳозлаш.

2017 — 2020 йиллар

2.5.

Олий таълим муассасаларини ўқув-лаборатория ва илмий-тадқиқот асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш учун ҳомийлар маблағлари, халқаро молия институтларининг грантлари ва кредитлари жалб этилишини назарда тутувчи лойиҳа таклифларини тайёрлаш.

Комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга ҳомийлар маблағларини, халқаро молия институтларининг грантлари ва кредитларини жалб этишнинг аниқ лойиҳа таклифлари бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2017 — 2021 йиллар




Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Олий таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар

2.6.

Маҳаллий ишланмалар асосида лаборатория приборлари ва ускуналарининг импорт ўрнини босадиган намуналари ишлаб чиқарилишини босқичма-босқич йўлга қўйиш.

1. Мавжуд илмий-техник ва ишлаб чиқариш салоҳиятини, таълим муассасаларининг лаборатория приборлари ва ускуналарига бўлган реал, шу жумладан истиқболдаги талаб эҳтиёжларини ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2017 йил
30 ноябрь

Ташкилотларнинг ўз маблағлари,
Давлат бюджети, имтиёзли хорижий кредитлар

Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вазирлиги,
«Ўзэлтехсаноат» АК,
Молия вазирлиги,
Олий таълим вазирлиги, Фан ва технологиялар агентлиги,
олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар

2. Маҳаллий ишланмалар асосида импорт ўрнини босадиган намуналарини ишлаб чиқаришни босқичма-босқич йўлга қўйиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2017 йил
30 декабрь

2.7.

Ўқув ва илмий лабораториялардан фойдаланиш, уларни сақлаш ва эксплуатация қилиш, уларни бутловчи буюмлар ва сарфланадиган материаллар билан тизимли таъминлаш, чиқитга чиққан материалларни утилизация қилишнинг самарали механизмларини фаол жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўқув ва илмий лабораториялардан фойдаланиш, уларни сақлаш ва эксплуатация қилиш, уларни бутловчи буюмлар ва сарфланадиган материаллар билан тизимли таъминлаш, чиқитга чиққан материалларни утилизация қилишнинг самарали механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш, унда қуйидагиларни назарда тутиш:
илмий лабораторияларни эксплуатация қилиш ва хизмат кўрсатиш бўйича юқори малакали ходимлар билан тўлдириш;
олий таълим муассасаларининг ўқув ва илмий-тадқиқот муассасалари ускуналари учун сарфланадиган материаллар ва бутловчи буюмларни сотиб олиш, етказиб бериш ва реализация қилиш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотни тузиш.

2018 йил
30 июль

Давлат бюджети

Олий таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вазирлиги, Фанлар академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


Download 333,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish