Иқтисодиётни такомиллаштириш, маҳсулот турларини кенгайтириш ва сотиш бозорларини қайта йўналтириш , ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, иқтисодий фойда олиш, банкротликнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқаришнинг янги турларини ўзлаштириш шароитида, таълим тизими ўзининг фаолияти нуқтаи назаридан икки муҳим вазифани бажаради.
Булар: – биринчидан, инсон шахсини тараққий эттириш, такомиллаштириш, уни маънавий, ахлоқий, бадиий жиҳатдан ривожлантириш, маънавий комил, ҳар томонлама баркамол инсон бўлиб етишишига ёрдам бериш; – иккинчидан, иқтисодий вазифани бажариб, халқаро тан олинган малакали иш кучини ишлаб чиқариш. Жамият ишлаб чиқарувчи кучларининг бош элементи бўлган ишчи кучига бевосита ва фаол таъсир кўрсатиш уларнинг табиатини ўзгартиш ва яхшилашдир. Шунинг учун ҳам таълим тизимига маблағ сарфлаш инсон капиталини инвестициялаш ҳисобланиб, энг самарали ва кафолатланган, жозибадорлиги юқори бўлган инвестицион сарфдир. Буни ҳисобга олган ҳолда таълимни молиялаштиришга жамият манфаати нуқтаи назаридан қаралади. Таълим тизимини молиялаштиришнинг асосий мақсади давлат бюджети, бюджетдан ташқари фондлар ва бошқа манбалар ҳисобидан қўшимча молиявий маблағлар излаб топиш бўлса-да, кўп ҳолларда давлат бюджетига нисбатан оғир юк ҳамон сақланмоқда. Бу эса таълим тизимини мустаҳкамлашдаги мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётганликни англатиб, бюджетдан ташқари молиялаштириш тизимини бошқариш аҳамиятини ошириш ва маркетинг тадқиқотларидан фойдаланишни йўлга қўйишни тақозо этади. Бозор иқтисодиёти шароитида таълим тизими жамият эҳтиёжларига ҳам таркибан, ҳам сифатан мос келадиган малакали кадрлар тайёрлаши лозим. Бу эса ўз навбатида олий ва ўрта махсус таълим муассасалари меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ўрганиб, унга мувофиқ равишда кадрлар тайёрлаш ҳамда уларга зарур билим ва кўникмалар берилишини таъминлаши керак. Мамлакатимизнинг бозор иқтисодиёти томон йўл тутиши ва маркетинг самараси боис таълим тизимини бюджетдан ташқари молиялаштиришнинг янги манбалари (таълим хизматлари кўрсатиш, тадбиркорлик, илмий маслаҳат, эксперт, ноширлик, ишлаб чиқариш, турли грантлар, илмий тадқиқот фаолиятидан олинган даромадлар, хомийлик маблағлари ва бошқа манбалардан) ўзлаштирилмоқда. Бу республикамиз қонунчилигида ҳам ўз аксини топган бўлиб, таълим тизимини бюджетдан ташқари молиялаштиришнинг ташкилий ҳуқуқий асослари яратилган. «Таълим тўғрисида»ги қонуннинг 62-моддасида таъкидланадики, «Давлат таълим муассасаларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан, туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан, кадрлар буюртмачиларининг маблағлари ҳисобидан, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади».
1. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида эътироф этилишича, таълим ва кадрлар тайёрлашни молиялаштириш тизими такомиллаштирилади, унинг кўп вариантли (бюджетдан ажратиладиган ва бюджетдан ташқари манбалардан) тизими жорий этилади, таълим муассасаларининг ўзини-ўзи пул билан таъминлаши ривожлантирилади, хусусий ҳамда чет эл инвестицияларини таълим соҳасига жалб этиш рағбатлантирилади. Узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда донорлар ва ҳомийларнинг мавқеи кучайиб боради. Шунингдек, меъёрий ҳужжатларда пуллик таълим хизматлари кўрсатиш, тадбиркорлик, маслаҳат, эксперт, ноширлик, ишлаб чиқариш, илмий ҳамда уставда белгилаб қўйилган вазифаларга мувофиқ бошқа тарздаги фаолият ҳисобидан таълим муассасаларининг даромадлари кўпайишининг таъминланиши келтирилган.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 10 ноябрдаги «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан 1 Олий таълим меъёрий ҳужжатлар тўплами. – Т.: «Истиқлол» нашриёти, 2004. -78-б. 2 «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. 1997, 9-сон, 225-модда; 2013 й., 41-сон, 543-модда. // http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=16188 ТАЪЛИМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИ / ФАНДРАЙЗИНГ В ОБРАЗОВАНИИ 37 ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2017, 8 ташқари жамғармани ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-1432-сон қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бюджетдан ташқари таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди ва таълимни бюджетдан ташқари молиялаштиришнинг ҳуқуқий базаси яратиб берилди. Кадрлар тайёрлашнинг янги модели, бозор иқтисодиётига ўтиш таълимнинг молиявий-иқтисодий тартибларини шакллантиришда, хусусан, бюджетдан молиялаштиришни бюджетдан ташқари маблағлар билан тўлдиришда жиддий ўзгаришлар қилишни талаб қилмоқда. Шу боисдан ҳозирги пайтда молиялаштиришнинг бюджетдан ташқари қўшимча манбаларини излаб топиш ва жалб қилиш бўйича таълим муассасаларининг фаолияти тобора тижорат тавсифига эга бўлмоқда. Тижорат фаолиятининг асосий мақсади ҳамон таълим муассасасини интеллектуал, таълимий, илмий, маданий ва ишлаб чиқариш имкониятини сақлаш ва ривожлантириш мақсадида молиявий барқарорликни таъминлашдан иборат бўлиб қолмоқда. Демак, таълимнинг бошланғич тижорат билан уйғунлашиши самарали шаклларини топиш жиддий вазифа бўлиб қолмоқда. Таълим муассасаларини молиялаштиришнинг асосий манбалари (давлат ва хусусий манбалар)га қайтиб, Олий таълим тадқиқотчилари консорциуми ва ЮНЕСКОнинг Олий таълим бўйича Европа маркази (СЕПЕС) экспертлари фикрини келтириш ўринлидир. Улар таълим муассасаларини тўлиқ давлат ёки аксинча тўлиқ хусусий манбалардан молиялаштиришдан кўра, аралаш, яъни улар ҳамкорлигида молиялаштириш юқори самарали натижа беради, деган хулосага келганлар1. Кейинги пайтларда таълимни ишлаб чиқариш билан уйғунлаштириш, кўп бўғин мутахассисларини тайёрлашга ўтиш, таълимнинг турли босқичини молиялаштиришга янгича ёндашув ишлаб чиқилди. Булар мутахассислар тайёрлашни бюджетдан ташқари молиялаштиришнинг умумий йўналишини аниқлаб берди ва у қуйидагилар: касбий тайёргарлик 1 Саидов М.Х. Олий таълим тизимида молиявий бошқарув. – Т.: «Тафаккур-бўстони», 2011. –32-б. қанчалик юқори бўлса, бунинг учун кўпроқ улушни бюджетдан ташқари молиялаштириш ўз зиммасига олиши керак. Тўғри бугунги кунда кадрлар тайёрлаш ва молиялаш тизими такомиллашиб бормоқда. Унинг кўп вариантли (бюджетдан ажратиладиган ва бюджетдан ташқари манбалардан) тизими жорий этилиб, амалиётга тобора кўпроқ татбиқ этилмоқда. Бу соҳада мамлакатимизда эришилган ижобий натижалар билан бирга бир қатор ечимини кутаётган камчилик ва муаммолар мавжуд. Хусусан: ● олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг меҳнат бозори билан самарали интеграциялашуви таъминланмаган; ● кадрлар тайёрлашда уларга бериладиган билим ва кўникмалар, корхона ва ташкилотларнинг мутахассисларга талаби тўлиқ ҳисобга олинмайди; ● мамлакатимиз олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлиги яхши ривожланмаган; ● олий ва ўрта махсус таълим муассасалари иқтисодиёт тармоқларининг кадрларга бўлган эҳтиёжларини ўрганишга, меҳнат бозори маркетинг тадқиқотларини ўтказишга етарлича аҳамият берилмайди. Бозор иқтисодиёти ривожланган кўплаб давлатлар юқори тажрибаларга эга бўлиб, таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштиришда нобюджет маблағлар ҳисобидан кенг фойдаланилмоқда ва бюджет маблағларининг тежалишига имкон яратилмоқда. Хусусан, АҚШдаги давлат таълим муассасаларининг атиги 20% сарф-ҳаражатлари давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади. Қолган сарфлар хусусий манбалардан молиялаштирилади. Кўплаб мамлакатларда олий таълимни давлат молиялаштиришини лимитловчи бюджет тақчиллиги йилдан-йилга сақланиб қолмоқда. Шунинг учун таълим муассасаларига молиялаштиришнинг қўшимча манбаларини излаб топиш ҳуқуқи берилади ва бунда уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади2. 2 Саидов М.Х. Олий таълим тизимида молиявий бошқарув. – Т.: «Тафаккур-бўстони», 2011. –29-б. 38 ТАЪЛИМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИ / ФАНДРАЙЗИНГ В ОБРАЗОВАНИИ ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2017, 8 Ривожланган давлатларда таълим муассасаларини бюджетдан ташқари молиялаштиришнинг механизми қуйидаги шаклларда амалга оширилади: – таълим муассасалари майдонлари ва жиҳозларидан конференциялар ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказишда фойдаланиш; – таълим муассасалари кўрсатадиган хизматлар ёки уларга тегишли ердан фойдаланувчи фирмаларни тузиш; – таълим муассасаси мутахассисларининг корхоналарга бориб, келишувлар асосида маслаҳатлар бериши, маърузалар ўқиши; – аҳолига қўшимча таълим хизмати кўрсатиш; – буюртма асосида илмий-тадқиқот ишларини бажариш ва бошқа шу каби шаклларда бюджетдан ташқари молиялаштириш тадбирларини олиб бориш. Ушбу тадбирларни қўллашда, айниқса, АҚШ тажрибаси таҳсинга сазовордир. АҚШ университетларида бюджетдан ташқари маблағ жалб қилиш билан шуғулланадиган махсус бўлимлар мавжуд бўлиб, улар талабаларнинг шартнома тўлов маблағларидан ташқари ҳар хил жамғармалардан ва турли тадбирларни ташкил қилиш орқали ҳомийларни жалб қилиш, корхоналар билан илмий алоқаларни ўрнатиш, пуллик маърузалар ташкил қилиш, йирик компанияларга маслаҳатлар бериш, университет тимсоли (бренди) туширилган дафтар, ручка, кийим, галстук, соябон, сумка ва бошқа буюмларни ўзларида ишлаб чиқариш ва сотиш билан университет эҳтиёжи учун қўшимча маблағ топишади. Бу ерда хоҳловчи талабалар ёз ойларида ҳам ўқишни давом эттириши мумкин. Фақат ёзги ўқувга алоҳида пул тўлаш керак бўлади, бу тўлов бошқа пайтга қараганда қимматроқ бўлади. Ота-оналар университетга таклиф қилиниб пуллик тадбирлар ташкил қилиниши мумкин. Ёзда университетлар мактаб ёшидаги болалар учун махсус оромгоҳлар ташкил қилиш билан ҳам пул топадилар1. Тушган маблағлар таълим муассасалари моддийтехника базасини мустаҳкамлаш, ўқитувчиларни моддий рағбатлантириш ва ўқув жараёнини такомиллаштиришга сарфланади. 1 Файзуллаев А. Инсон, сиёсат, бошқарув. - Т.: «Ўзбекистон», 1995. –152-б. Мамлакатимиз таълим муассасаларида бюджетдан ташқари маблағларнинг ўрнини оширишда бошқарув ходимларининг маркетинг тадқиқотларига эътиборни кучайтириш, тадбиркорлик маҳоратига эга мутахассисларни маркетинг бўлимларига жалб этиш, таълим муассасалари раҳбарларининг янгича бошқарув усулларини кенг жорий этиш лозим. Юқорида таъкидланганидек, бюджетдан ташқари молиялаштириш механизмини такомиллаштириш ва ушбу соҳада юзага келаётган муаммоларни юмшатишда маркетинг тадқиқотларининг ўрни беҳад муҳимдир. Маркетинг тадқиқотлари бюджетдан ташқари молиялаштиришнинг кўп каналли тизими ва йўналишларини аниқлаш имконини беради. Бундан ташқари, кадрларга бўлган талаб маркетинг тадқиқотлари асосида ўрганилиб, жамият талабига мувофиқ кадрлар тайёрланади ва ортиқча кадрлар тайёрлашга барҳам берилади. Ўз-ўзидан равшанки, келажакда таълим ривожланишининг ҳар қандай кўринишида таълим олувчиларни жалб қилиш учун таълим муассасалари ўртасидаги кураш кучайиб боради. Таълим дастурларининг меҳнат бозорига қараб мўлжал олиш даражаси таълим самарадорлиги ва кадрлар тайёрлаш сифатининг асосий кўрсаткичига айланади. Меҳнат бозорига қараб мўлжал олиш маркетинг зиммасига тушади. Шунингдек, таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёхуд уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил қилиш ва бошқариш, уларга бўлган бозор талабини ўрганишни ҳам маркетинг хизмати фаолияти билан узвий боғлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Таълимни маркетинг тадқиқотларидан фойдаланиб тизимли ташкил қилиш, бозор талабига таълим муассасаларини мослаштириш натижасида юксак малакали кадрлар етишиб чиқади. Таълим муассасаларининг моддий техника базаси такомиллашади. Бироқ бизнингча, ушбу мақсадга эришишда аввало қуйидаги вазифаларни бажариш мақсадга мувофиқ бўлади: ● юқори натижаларга эришган хорижий мамлакатларнинг маркетинг хизмати фаолияТАЪЛИМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИ / ФАНДРАЙЗИНГ В ОБРАЗОВАНИИ 39 ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2017, 8 тидаги тажрибасини ўрганиш ва уларнинг энг маъқулларини амалиётга татбиқ этиш лозим; ● таълим муассасаларида маркетинг хизмати фаолиятини кенгайтириш ва вазифаларини аниқлаштириш; ● таълим муассасаларида маркетинг соҳасида ишлаётган ходимларга кўрсатмалар бериш, уларнинг малакасини ошириш ва шу каби бошқа савияни оширувчи чора-тадбирларни қўллаш; ● маркетинг тадқиқотларидан фойдаланиб, таълим тизимида давлат ва жамият бошқарувини уйғунлаштириш; ● техник-иқтисодий кўрсаткичлар ва бозор конъюнктураси билан боғланган ҳолда кадрларга бўлган талабни моделлаштириш. Хулоса қилиб айтганда, таълимни маркетинг тизимларидан фойдаланиб ташкил қилиш, таълим муассасаларининг бозор талабига мослашиши, таълим самарадорлигининг ошиши, бюджетдан ташқари маблағлар манбаининг кўпайиши ва бюджет маблағларининг тежалиши, таълим муассасалари моддийтехника базасининг мустаҳкамланиши, бозор талабига мос юксак малакали кадрлар етишиб чиқишига замин яратилади.
Адабиётлар рўйхати: 1. Олий таълим меъёрий ҳужжатлар тўплами. – Т.: «Истиқлол» нашриёти, 2004. 2. Саидов М.Х. Олий таълим тизимида молиявий бошқарув. – Т.: «Тафаккур бўстони», 2011. 3. Файзуллаев А. Инсон, сиёсат, бошқарув. – Т.: «Ўзбекистон», 1995.
Do'stlaringiz bilan baham: |