2019 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон банк тизимини ислоҳ қилиш масалалари муҳокама қилинган йиғилишида давлат раҳбари "Энди банклар ресурс жалб этиш бўйича "ўз аравасини ўзи тортиши" керак. Шундагина бозор шароитига мос, замонавий бошқарув тизимига эга молиявий институтга айлана олади", – деган эди.

Бугунги кунда банк секторининг асосий камчилиги шундаки, иқтисодиётдаги барча кредитларнинг 90 фоизи банкларга тўғри келади.
Бугунги кунда Ўзбекистон банк тизими юқори концентрацияси билан ажралиб туради: барча банк активларининг 86% давлатга, 70% эса 5 та давлат банклари (Миллий банк, Асака банк, Саноат қурилиш банк, Ипотека банк ва Агро банк) га қарашли. Шунингдек, кредитларга нисбатан давлат улуши бўлган банк омонатларининг улуши 31,5 фоизни ташкил этади. Таққослаш учун, хусусий банкларда бу кўрсаткич 100% га тенг.
Молия вазирлиги ҳузурида тижорат банкларини давлат иштирокида ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил этилди. Ўзбекистондаги кўплаб тижорат банклари 2020 йилда трансформация жараёнидан ўтишлари тавсия этилади.
2020 йил 12 майда Ўз.Р. Президентининг «2020 — 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги фармони қабул қилиниб «Йўл харитаси» тасдиқланди.

2020 — 2025 йилларда:
банк тизими активларининг умумий ҳажмида давлат улуши бўлмаган банклар активлари улушини жорий 15 фоиздан 2025 йилга келиб 60 фоизгача ошириш;
банклар мажбуриятларининг умумий ҳажмида банкларнинг хусусий сектор олдидаги мажбуриятлари улушини жорий 28 фоиздан 2025 йил якунига 70 фоизгача ошириш;
2025 йилга келиб давлат улуши мавжуд камида учта банк капиталларига зарур тажриба, билим ва обрўга эга камида учта стратегик хорижий инвесторларни жалб қилиш;
умумий кредитлаш ҳажмида нобанк кредит ташкилотлари улушини жорий 0,35 фоиздан 2025 йилга келиб 4 фоизгача ошириш.