алоҳида берилади. Курс иши фақат варақнинг бир томонига ёзилади ва
саҳифалар тартиб рақами билан белгиланади.
Курс ишининг охирига талаба ўз имзосини қўйиб, унга бажарган вақтини
кўрсатиши зарур. Курс ишини тайёрлаб кафедра профессор-ўқитувчиларига
тақризга бериш муддати 2020 йилнинг 25 декабрига қадар белгиланади.
Чунки ҳар бир курс ишига профессор-ўқитувчи ўқиб чиққан ҳолда ўз
хулосасини бериши лозим. Бу эса вақт талаб этади. Курс ишларини тақриз
қилиш 2020 йилнинг 28 декабрига қадар амалга оширилади. Бажарилган
курс ишига ижобий тақриз ёзилгандагина у ҳимояга қўйилади. Агар курс иши
бўйича профессор- ўқитувчи камчиликлар кўрсатган бўлса, у ҳолда талаба
ушбу камчиликларни тўғрилаб, қайта тақризга топширишлари лозим. Шундан
кейингина талабалар курс ишини ҳимоя қилиш учун тайёргарлик кўриши
мумкин.
Кафедра профессор-ўқитувчилари курс ишларини ҳимоясини 2020 йил
декабр ойининг оҳирида ўтказишлари керак. Курс ишлари ҳимоясини ҳайъат
аъзолари қабул қилишлари керак.
Курс иши мавзусини танлаш, унинг режасини тузиш,
адабиётлар тўплаш ва улардан фойдаланиш
Иқтисодиёт назарияси фанидан курс иши мавзусини танлаб олиш ва
унинг режасини тузиш талабанинг мустақил равишда бажарадиган илмий
ишининг дастлабки босқичидир. Ишнинг даражаси ва сифати кўп жиҳатдан
мавзуни тўғри танлашга боғлиқдир. Бинобарин, бу ишга жиддий, маъсулиятни
сезган ҳолда ёндошиш зарур. Талаба курс иши мавзусини танлашда дастлаб
шу фан бўйича профессор-ўқитувчининг маърузаларини диққат билан
тинглаб, ҳозирги замон иқтисодиётига оид адабиётларни ҳамда Президент
асар ва маърузаларини чуқур ўрганиб чиқиши лозимдир.
Талаба курс иши мавзусини танлаганда қуйидаги мақсадларни ўз олдига
қўйиши керак. Таҳлил қилинаётган мавзусини катта қизиқиш билан
ўрганиши, ўзининг билим даражасини кенгайтириши ва уни келажакда
мамлакатимиз иқтисодий ривожланишини таъминлаши учун амалиётга
тадбиқ қила олиш имконига эга бўлиши муҳим ҳисобланади. Айниқса, талаба
мавзусини ўз мутахассисилиги йўналишига қараб танласа, бу ишнинг
муваффақиятли бажарилиши ва ижобий баҳоланишида алоҳида аҳамиятга эга
бўлади.
Курс иши режасини ўқитувчидан маслаҳат олиб тузиш мақсадга
мувофиқ. Режа қуйидагилардан иборат бўлади: кириш, мавзунинг иқтисодий
мазмуни ва моҳиятини очиб берувчи 4-5 та саволлар, хулоса ҳамда
фойдаланилган адабиётлар (2-илова). Режадаги саволлар мантиқан бир-бири
билан боғланган бўлиши, ҳар бир савол ўзидан олдинги саволнинг мантиқан
давоми бўлиб, бир бутунни ташкил этиши керак. Кириш қисмида мавзунинг
долзарблиги ва унинг иқтисодий аҳамияти тўғрисида сўз юритилса, хулосавий
4
қисмида эса таҳлил қилинган масалаларни ҳал этиш бўйича муаллифнинг
тавсиялари берилиши керак. Курс ишининг асосий қисмида мавзунинг
моҳиятини акс эттирувчи назарий фикрлар, таҳлиллар ва ушбу мавзу бўйича
муаммолар, уларни бартараф этиш ҳамда шу соҳани ривожлантириш
чора-тадбирлари
ёритилиши
керак.
Шунингдек,
фойдаланилган
адабиётларнинг ва статистик маълумотларнинг янгилиги эътиборга олиниши
зарур.
Курс ишининг охирги режасида таҳлил қилинган мавзуга оид бўлган
муаммоларни келажакда ҳал этиш йўл-йўриқдари ва уни ривожлантириш
имкониятлари берилиши зарур.
Адабиёт танлаш, уни ўрганиш, қайта ишлаш ва курс иши матнининг
хомаки ҳамда охирги вариантларини тайёрлаш учун сарф қилинадиган вақт
миқдори ва бажариш муддатини аниқ белгилаб олишлари мақсадга
мувофиқдир.
Белгиланган
муддатга
қараб
ишни
бажариш
шошма-шошарликга йўл қўймайди, балки талабанинг пишиқ-пухта иш олиб
боришини таъминлайди ва унга курс ишини ўз вақтида ниҳоясига етказиб
топширишига имкон беради.
Курс ишини бажаришда мазкур қўлланмада кўрсатилган адабиётлар
билан чекланмасдан, айрим масалаларни батафсил баён қилиш имконини
берадиган қўшимча адабиётлардан фойдаланилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Кутубхонада библиографик, яъни системали, предметли альфавит
каталоглари асосида адабиётлар танланади. Масалан, системали каталогдан
соҳаларига қараб жойлаштирилган бўлади. Мабодо, қийинчилик юзага келса,
кутубхонада мутахассис маслаҳатидан фойдаланиш мумкин.
Адабиётлар ва маълумотлардан фойдаланишда қуйидагиларга эътибор
бериш зарур:
- Талаба ўрганиб чиқаётган ва танлаган мавзуга тааллуқли адабиётларни
тўлиқ ёзмасдан, ўз сўзи билан қисқача ва ижодий баён қилиб бериши;
- Зарур ҳолларда фойдаланилаётган жумлаларни ўзгартирилмай айнан
берилиш тариқасида кўчириши;
- Умумий дафтар тутиб, режадаги ҳар бир саволга тааллуқли фикрларни
алоҳида ёзиб қўйиш ва керак бўлганда улардан фойдаланиши:
- Мавзуга тааллуқли фикрларни айрим варақларга ва махсус
карточкаларга ёзиб қўйиши. Карточка тизими афзаллиги шундаки, у керак
бўлган фикрларни тезроқ қидириб топиш имконини беради;
- Учраган ҳамма маълумотлар ва рақамларни кўчириб олмасдан, кўриб
чиқилаётган мавзуга бевосита тегишли энг муҳим маълумот ва рақамлардан
фойдаланиши;
- Маълумотларга асосланиб тузилган жадвал, график ва диаграммалар
ҳамда назарий жиҳатдан таҳлил этилаётган фикрларнинг амалиётда нақадар
аҳамиятга эга эканлигини кўрсатиб бериш.
Талаба барча адабиётларни батафсил ўрганиб, улар конспект қилгандан
кейин курс ишини ёзишга киришиши мумкин.
5
Do'stlaringiz bilan baham: |