―ИҚтисодиёт‖ факультети


Транспорт хизматлари бозорини такомиллаштириш масалалари



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

 
Транспорт хизматлари бозорини такомиллаштириш масалалари 
 
Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиѐев томонидан ―йўл транспорт, 
мухандислик коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва 
модернизация қилиш бўйича дастурларнинг прогноз параметрларини ишлаб чиқиш ва 
амалга оширишни назорат қилиш ҳамда эришиш‖ни(1) асосий вазифалардан бири 
сифатида белгилаб берилиши ушбу соҳани мамлакат иқтисодиѐтини ва иқтисодий 
алоқаларни янада ривожланишдаги ўрнини намоѐн этади. Бугунги кунда кичик саноат 
зоналарини, технопаркларни, инновацион кластерларни,логистик марказларни, эркин 
иқтисодий зоналарни ташкил қилиниши, ички ва ташқи туризмни ривожлантирилиши
туфайли транспорт хизматлари бозорини инновацион ташкил қилишга янада эҳтиѐж 
ошмоқда. Ўзбекистонда транспорт хизматлари бозорини янада ривожлантириш, 
рақобат устунлигини таъминлаш,ҳаракатдаги таркибни модернизация қилиш ҳамда 
техник янгилаш орқали товарлар ва хизматларнинг янги турлари билан халқаро 
бозорларга чиқиш каби иқтисодиѐтнинг устувор вазифалари ечимини ижобий ҳал 
қилиш муҳим аҳамият касб этади. Транспорт тузилмаси халқаро ташкилотлари ва 
Жаҳон банки маълумотларига кўра, жаҳон транспорт хизматлари бозорининг бутун 
дунѐ мамлакатлари ЯИМ таркибидаги улуши 4,2 трлн. АҚШ доллари ѐки 6,8 фоизни 
ташкил этиб, йилига 110 млрд. тонна юк ва 1трлн. нафардан ортиқ йўловчи ташилади. 
Транспорт хизматлари соҳасида банд бўлган ходимлар сони эса 100 млн. кишини 
ташкил этади (2). Шунинг учун ҳам жаҳон иқтисодиѐтидаги глобаллашув жараѐни 
чуқурлашуви шароитида транспорт инфратузилмасининг аҳамияти тобора ошиб 
бормоқда. 
Ҳозирда «хизматлар» атамаси мазмунан бойиб, бу атама билан инсон 
фаолиятининг барча турлари чамбарчас боғланиб кетган. Хизматлар соҳасига туризм, 
соғлиқни сақлаш, таълим, маданият муассасалари, IT, хизматлар, радио ва 
телекўрсатувлар, кинофилмлар, транспорт, алоқа, банклар, суғурта компаниялари, 
ахборотлаштириш соҳасидаги хизматлар, илмий-тадқиқот ишлари натижалари, 
машина ва жиҳозларнинг сотишдан олдинги хизматлари мажмуи, реклама, қурилиш 
хизматлари ва бошқалар киритилмоқда. 
Хизматлар ҳозирда иқтисодиѐтга ҳар томонлама таъсир кўрсатмоқда, 
иқтисодий тараққиѐтнинг ва иқтисодий алоқаларни ривожлантиришнинг муҳим 
омилига айланган. Жаҳон банкининг таснифига кўра барча хизматлар иккига 
бўлинади: 
- омилли хизматлар (factor services) – ишлаб чиқариш омилларининг халқаро 
ҳаракати билан боғлиқ равишда вужудга келувчи тўловлар (инвестиция даромадлари, 
лицензиялашган тўловлар, норезидентларга тўланувчи иш ҳақи) 
- омилсиз хизматлар (non-factor services) – қолган хизмат турлари (транспорт, 
саѐҳат ва бошқа номолиявий хизматлар). 


154 
Одатда, хизмат кўрсатиш товар ва инвестицияларни маълум бир мамлакатга 
сотиш жараѐнида юз беради, шунинг учун хизматларни истеъмолчига етказиш 
усулларига кўра уларни қуйидагича таснифлаш мумкин: 
- инвестициялар билан боғлиқ хизматлар (investment-related services) – банк, 
меҳмонхона ва касб билан боғлиқ хизматлар; 
- савдо билан боғлиқ хизматлар (trade-related services) – транспорт, суғурталаш; 
- бир вақтнинг ўзида инвестициялар ва савдо билан боғлиқ хизматлар (trade-
and-related services) – алоқа, қурилиш, компьютер ва ахборот хизматлари, шахсий, 
маданий хизматлар. 
Хизмат кўрсатиш соҳасининг анъанавий таркибий қисмларидан бири – бу 
транспорт хизматлари кўрсатишдир. «Транспорт хизматлари» иқтисодий категорияси 
ўз ичига барча турдаги юк ва йўловчилар ташувини ва бу жараѐнга эргашувчи ѐки 
ѐрдам берувчи операцияларни олади. 
Транспорт хизматларининг кенг доираси дунѐ миқѐсида ошиб бораѐтган юк ва 
йўловчи оқимини таъминлаб туриш орқали халқаро алоқаларнинг ривожланишига 
ҳамда глобал иқтисодиѐтнинг шаклланишига олиб келмоқда.
Илмий-техник тараққиѐт соҳасида эришилаѐтган муваффақиятлар, яъни 
иқтисодиѐтнинг турли тармоқларида инновацияларнинг оммавий равишда жорий 
этилаѐтганлиги умуман хизматлар кўрсатиш соҳасига, жумлаган транспорт 
хизматлари кўрсатиш соҳасига ҳам тегишли жараѐндир. Замонавий техник воситалар 
ва технологиялар транспорт турларининг фаолияти ва транспорт жараѐнини 
бошқариш самарадорлигини таъминловчи воситадир. 
Транспорт – одамлар, юклар ва ахборотларни бир жойдан иккинчи жойга 
кўчириш учун мўлжалланган воситалар йиғиндисидир. Транспорт атамаси лотинча 
trans («орқали») ва portare («кўтариб юриш») сўзларидан келиб чиққан. Транспорт 
тушунчаси бир неча жабҳаларни ўз ичига олади ва уларни тахминан қуйидагиларга 
ажратиш мумкин: 
- инфратузилма; 
- транспорт воситалари; 
- бошқарув. 
Инфратузилма транспорт тизимлари ва алоқа йўлларини (автомобиль йўллари, 
темир йўллар, ҳаво йўлаклари, канал, қувур, кўприк, тоннел, сув йўллари ва ҳ.к.), 
ҳамда юк ѐки йўловчиларни бир транспорт туридан бошқасига ўтказиш амалга 
оширилувчи транспорт боғламалари ѐки терминалларни (аэропорт, темир йўл 
станциялари, автобус бекатлари ва ҳ.к.) ўз ичига олади. 
Ҳозирда автомобиль транспорти энг кўп тарқалган транспорт тури 
ҳисобланади. Ўтган асрнинг ўрталарига келиб автомобиль транспорти темир йўл 
транспорти билан мавқе бўйича рақобатлаша бошлади ва рақобатда ўзининг тезлиги-
ю, юқори даражадаги мослашувчанлиги сабабли устунлигини кўрсата бошлади. Юк 
автомашиналари ҳозирги кунга келиб деярли барча турдаги юкларни таший олади, 
ҳаттоки, қиммат ва тез айнийдиган юкларни жуда узоқ масофаларга ташишда темир 
йўл билан муваффақиятли рақобат қилмоқда. 
Автомобиль транспорти бозори тушунчаси иқтисодиѐт тармоқлари бозорлари 
категориясига кирувчи тушунчалардан бўлиб, автомобиль транспорти воситалари 
бозори ва автомобиль транспорти хизматлари бозорини ўз ичига олади (3). 
Автомобиль транспорти хизмати бозори қуйидаги турларга бўлинади: 
- автомобилларда юк ташиш хизматлари; 
- автомобилларда йўловчи ташиш хизматлари. 


155 
Автомобиль транспорти хизмати кўрсатиш бозорининг самарали фаолияти 
учун замонавий йўл хўжалиги инфратузилмасининг бўлиши тақозо этилади. 
Мамлакат иқтисодиëтида амалга оширилаëтган иқтисодий ислоҳотлар натижаси 
инфратузилмавий соҳаларнинг ривожланиш даражасига боғлиқ бўлиб, бунда 
автомобил йўллари тизими ва транспорт турларининг аҳамияти беқиëсдир. Чунки 
айнан автомобил йўлларининг ривожланганлик даражаси мамлакат сарҳадларининг 
ягона иқтисодий ҳудуд сифатида шаклланишига имконият яратади. Рационал 
автомобил йўллари тизими автомобиль транспорти хизмати кўрсатиш бозорида 
яратилувчи моддий оқимларнинг самарадорлигига эришиш имкониятини беради. 
Мамлакатимиз ҳудудида, айниқса охирги йилларда кенг тармоқли транспорт тизими 
вужудга келтирилди, бу тизим ички ва ташқи юк ҳамда йўловчи ташиш 
эҳтиëжларини,яқин ѐн қўшни давлатлар ва хориж мамлакатлар билан иқтисодий 
алоқаларни таъминламоқда. 
Шулардан келиб чиққан ҳолда, ушбу соҳада қуйидаги масалаларни ечиш 
мақсадга мувофиқдир: 
- транспорт коридорларини халқаро андозаларга мослаштириш; 
- логистика хизматлари инфратузилмасини талаб даражасида шакллантириш; 
- транспорт терминалларини замонавий технологиялар билан жиҳозлаш; 
- халқаро транспорт коридорларида инновацион сервисни ташкил этиш; 
- соҳага малакали логист ва мухандис-иқтисодчи мутахассисларни тайѐрлаш ва 
ҳ.к. 
 
Д. И. Рўзиева – и.ф.н., доц., ТДИУ
 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish