―ИҚтисодиёт‖ факультети


Ҳудудларда инвестицион жозибадорликни ошириш йўли орқали хорижий



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet221/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

 
Ҳудудларда инвестицион жозибадорликни ошириш йўли орқали хорижий 
инвестицияларни жалб этиш 
 
Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиѐтни диверсификация этиш, 
иқтисодиѐт тармоқларининг рақобатдошлигини ошириш ҳамда маҳаллий ишлаб 
чиқариш корхоналарининг экспортдаги ҳажмини кенгайтиришга қаратилган 
инвестиция фаолиятини тартибга солувчи 50 дан ортиқ ҳуқуқий-ҳужжат қабул 
қилинди. Қабул қилинган мазкур қонунлар стратегик хорижий инвесторларни жалб 
этиш мақсадида мамлакатимизда инвесторларнинг ўзи учун ҳам, хорижий 
инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун ҳам ноѐб кафолатлар тизимини 
яратди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги
―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси 
тўғрисида‖ги 
фармонида 
―Иқтисодиѐтни 
янада 
ривожлантириш 
ва 
либераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш 
236
Stat.uz 


371 
ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиѐтнинг 
рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал 
ривожлантириш, 
иқтисодиѐтда 
давлат 
иштирокини 
камайтириш 
бўйича 
институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини 
ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс 
ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни 
яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиѐти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий 
сармояларни фаол жалб этиш‖ каби муҳим вазифалар белгилаб қўйилган. 
Шуни таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз ҳудудларининг барқарор иқтисодий 
ривожланишини таъминлаш республикамизда юритилаѐтган иқтисодий сиѐсатнинг 
муҳим йўналишларидан бири бўлмоқда. Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий 
жиҳатдан ривожланиши, турмуш шароитларининг яхшиланиши ҳам бевосита 
уларнинг иқтисодиѐти ривожланиши билан боғлиқ. Мамлакат иқтисодиѐти 
ҳудудлардан таркиб топган бир бутун тизимни ташкил этгани сабабли, унинг ҳар бир 
минтақасидаги ривожланишни таъминлаш мамлакатимизнинг узлуксиз тараққиѐтига 
замин яратади. Шундай экан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб 
қилишда мамлакат ва унинг минтақаларида яратилган инвестицион жозибадорлик ва 
нисбий афзалликлар муҳим ўрин тутади. Айнан ушбу омилларга инвесторлар 
томонидан алоҳида эътибор берилади. Ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлигини 
аниқлашда турли услублардан фойдаланилади. Уларнинг бир-биридан фарқи 
инвестицион муҳитни белгиловчи кўрсаткич ва индикаторларни танлаб олишда 
намоѐн бўлади. 
Мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий шароитнинг барқарорлиги, қонун 
устиворлиги, ички бозорнинг катталиги, табиий ресурсларга бойлиги, интеллектуал 
салоҳият юқорилиги, банк-молия тизимининг барқарорлиги, инфраструктура ва 
логистиканинг ривожланиши, солиқ сиѐсатининг мосланувчанлиги, хорижий 
инвесторларнинг 
хусусийлаштириш 
жараѐнларидаги 
иштироки, 
фойдани 
репатриация қилиш имкониятлари, хорижий капитал иштирокидаги корхоналарга 
қўшимча қулайликлар яратиб берилиши каби имтиѐз ва преференциялар чет эл 
инвесторларининг Ўзбекистон фойдасига муҳим бир қарорга келишига хизмат 
қилувчи мезонлар бўлиб қолмоқда. 
Бугунги кунда республикамизда кредитлашнинг ўсиши, асосан, тармоқ ва 
ҳудудларни ривожлантириш давлат дастурларининг инвестиция лойиҳаларини 
молиялаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлаш ҳамда 
тадбиркорлик фаолиятини бошлаѐтган аҳолини қўллаб-қувватлашга тўғри келмоқда. 
Иктисодиѐт худудларини бошқариш муаммоси умуман махаллий ўз ўзини 
бошқариш концепцияси доирасида кўриб чиқилиши лозим. Шундан кейингина
марказий хукуматни маҳаллий органлари ва худудларини узаро бир бирига таъсири 
этиш усули ва оптимал формаларни излаш билан ҳал этилиши мақсадга мувофиқдир. 
Махаллий ўз-ўзини бошкариш органини асосий томони барча худудларни 
ривожлантириш вазифаси ва мақсадидан келиб чиқиб турли хил даражадаги
худудий органларини функциясини аниқлашдан иборат. Мазкур худудларда фаолият 
юритаѐтган барча хўжалик субъектларини оператив бошқариш ва бюджет-молия 
сиѐсати, уларга тегишли бўлган маълум худудларни бозор муносабатлари орқали 
қонунчиликка мос бошқаришни асосий функциялари ѐтади. 
Иқтисодиѐтни ягона бошқаришни таъминлаш учун барча худудлар ва 
республика миқѐсидаги мулк эгалари кенгрок масштабда ўз вакилларини уларга 


372 
бириктирилган ваколатлари доирасида мулкчиликни бошқариш бўйича жумладан 
ташкил этилган худуддаги комплексни, корхонани бошқаради. Халқаро амалиѐтда 
худди ягона тизим сифатида иқтисодий худудни бошқаришни бошка вариантлари 
ҳам мавжуд бирок уларнинг барчаси мулкни эгалари томонидан бошқарувчи 
органлар фаолиятини координатция қилиш даражаси зарурлиги кўриб чиқилиши 
керак.
Мамлакатимиз иқтисодчи олимларининг тадқиқотларига кўра, минтақаларнинг 
инвестицион жозибадорлик индекси олтита элемент асосида ҳисобланади ва шу 
бўйича интеграл индекс аниқланади. Олинган маълумотларга кўра, минтақаларнинг 
инвестицион жозибадорлигини учта гуруҳга бўлиш мумкин
237
.
- ҳудуднинг умумий иқтисодий ривожланиш даражаси 
- ҳудуднинг молиявий ресурслар билан таъминланиши 
- инвестицион инфратузилма ривожланиш даражаси 
- ҳудуднинг демографик тавсифи 
- институционал ўзгариш лар ва ривожланиш даражаси 
- ҳудуднинг инвестицион фаолият хавфсизлиги даражаси 
- мутлақ интеграл ранг кўрсаткич 
Биринчи гуруҳга Тошкент шаҳри, Тошкент, Қашқадарѐ, Андижон ва Фарғона 
вилоятлари киради ҳамда улар инвесторлар учун энг қулай ҳисобланади (индекс 
0,755-0,347). Инвестицион жозибадорликнинг юқори бўлиши ушбу ҳудудларда 
табиий-иқтисодий салоҳият, инфратузилма, жумладан, транспорт ва ахборот 
коммуникацияларининг ривожланиш даражаси юқорилиги билан белгиланади.
Иккинчи гуруҳни Самарқанд, Бухоро, Навоий ва Наманган вилоятлари ташкил 
этади (индекс 0,322-0,288). Ушбу ҳудудлар хорижий инвесторларнинг мавжуд қазиб 
олувчи ва қайта ишлаш корхоналари фаолият кўрсатаѐтганига қизиқиши билан 
белгиланади. 
Учинчи гуруҳга нисбатан кам ривожланган ҳудудлар – Хоразм, Сурхондарѐ, 
Жиззах, Сирдарѐ вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси киради (0,284-0,234). 
Юқорида қайд этилган ҳудудларга хорижий инвестицияларни жалб қилишда 
давлатнинг иштироки юқори бўлиши лозим. 
Халқаро ва миллий тажриба шундан далолат берадики, ижтимоий-иқтисодий 
сиѐсатни амалга оширишдаги оғирликни асосий маркази бугун худудларнинг 
зиммасига тўғри келади. Бу ерда ахолини хаѐтий таъминланганлик муаммолари ҳал 
этилади, бошқаришни худудий органлари худудни холатини асосий томонлари ва 
ахолии олдидаги бош жавобгарлиги ѐтади. Бу билан бошқаришни 
децентрализацияси- марказлашувининг маъноси шуки – ўз ўзини бошқаришда 
худудни бошқаришни янги турларини жорий этиш лозим. ―Ҳаѐтнинг ўзи ва ўтган 
йиллар тажрибаси ҳудудларни комплекс ривожлантиришни ва инфратузилма 
фаолиятини тубдан ўзгартиришни таъминлашдаги жиддий камчиликларни бартараф 
этишни талаб қилмоқда. Шу сабабли Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Бош 
вазирнинг биринчи ўринбосари раҳбарлик қиладиган янги комплекс ва департамент 
ташкил этилди. Уларнинг бош вазифаси қуйидаги икки йўналиш бўйича барқарор 
ишлайдиган тизимни ташкил этишдир:
биринчи – 
туманлар, 
шаҳарлар, 
вилоятлар 
ва 
Қорақалпоғистон 
Республикасидаги кечиктириб бўлмайдиган ва истиқболли вазифаларни амалга 
ошириш юзасидан ҳокимлик ва тармоқларни бошқариш органларининг куч ва 
237
 www.iqtisodiyot.uz 


373 
ҳаракатини аниқ мувофиқлаштириш. Мақсад – иқтисодиѐт ва ижтимоий соҳадаги, энг 
муҳими, одамларнинг ҳаѐт даражасидаги жиддий тафовутни бартараф этишдир; 
 
иккинчи – 
йўл-транспорт, 
муҳандислик-коммуникация 
ва 
ижтимоий 
инфратузилмани ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича дастурларнинг 
прогноз параметрларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни назорат қилиш ҳамда 
уларга эришиш. 
Якуний мақсад – иқтисодиѐт тармоқлари учун ишончли инфратузилмани 
шакллантириш, шаҳар ва қишлоқ аҳолисига қулай шарт-шароит яратиб 
беришдир‖
238
. Бундан ташқари худудлар микѐсида унинг барча фазалари ва омиллари 
бўйича такрор ишлаб чиқариш жараѐнини тўлиқ таъминланади. Булардан чегара 
худудларда илмий ва малакалий инжинер ҳамда мененжер кадрларни жалб қилган 
ҳолда, мехнат ресурсларини қайта такрор ишлаб чиқаришга жалб этиш лозим.
Юқоридагилардан ҳулоса қилиш мумкинки, Ўзбекистон Республикасида 
ҳудудларда инвестицион жозибадорлигини ошириш бўйича барча меъѐрий 
ҳужжатлар 
қабул 
қилинган. 
Фикримизча, 
ҳудудларни 
иқтисодиѐтини 
ривожлантиришга ва уларни ишлаб чиқаришни ҳажмларни ошиши ҳудудларда янги 
иш ўринларини кўпайишига ҳамда пировард натижасида ҳудудларда истиқомат 
қилаѐтган аҳолининг моддий аҳволини яхшиланишига олиб келади. 
 
Р. Адильчаев, Л. Уразбаева - ҚорДУ 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish