Қишлоқ хўжалик корхоналарида мотивлаштириш механизми ва унинг
бошқариш самарадорлигидаги ўрни
Миллий иқтисодиѐтнинг тармоқларини шу жумладан, қишлоқ хўжалигини
иқтисодий жиҳатдан бозор иқтисодиѐтининг асосий қонунларидан бири бўлган талаб
ва таклифга мувофиқ равишда ривожланиши меҳнатни мотивациялашга боғлиқ.
Бизнинг фикримизча мотивация бу инсонни меҳнат қилишдан манфаатдор
эканлигини ифодалайди. Мотивация инсоннинг меҳнат қилиш даражасига боғлиқ
бўлиши зарур.
1-расм. Меҳнат потенциалининг шаклланиш жараѐнлари
Ижтимоий-иқтисодий инфратузилма ва
шарт-шароитлар
Аҳоли
Демографик жараѐнлар
(туғилиш, ўлим, аҳолининг ѐш
ва жинс структураси)
Миграция жараѐнлари
(кўчиб келиш, кўчиб кетиш,
урбанизация)
Меҳнат потенциали
Ишлаб чиқариш
ЯММ ва даромад
Иқтисодий тараққиѐт
301
Чизмада акс этганидек меҳнат потенциалининг шаклланиш жараѐни кетма-
кетликда рўй бериб, занжир кўринишини олган. Чунки бунда иштирок этаѐтган омиллар
ўзаро боғлиқ бўлиб, бирининг натижасида иккинчиси вужудга келади ҳамда муайян
таъсирга эга бўлади. Маълумотларга кўра республикада меҳнат ресурсларининг сони
2017 йилда ўртача 18672,5 минг кишини ѐки жами аҳоли сонидаги улуши 57,7 %
ни ташкил қилди
181
.
Меҳнат ресурслари таркибида иқтисодий фаол аҳоли сони 14357,3 минг кишини
(жами меҳнат ресурсларининг 76,9 %и), шунингдек, иқтисодий нофаол аҳоли сони -
4315,2 минг кишини ташкил қилди (23,1 %и). Иқтисодий фаол аҳоли сонининг жами
аҳоли сонидаги улуши 44,3 % ни ташкил қилди.
2-расм. Иқтисодий фаол аҳоли сонининг ҳудудлар кесимида тақсимланиши
(2017 йил январь-декабрь учун, минг кишида
)
Иш билан банд аҳоли сонининг асосий қисми қишлоқ, ўрмон ва балиқ
хўжалиги (27,3 %), саноат (13,5 %), савдо (11,0 %), қурилиш (9,5 %) ва таълим (8,2
%) соҳалари ҳиссасига тўғри келди.
Демак, қишлоқ хўжалигида мехнат ресурсларидан йил давомида тўлиқ ва
самарали фойдаланиш ҳамда уларнинг меҳнатлари мотивациялаш учун қуйидаги чора
–тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш мақсадга мувофиқдир:
- тармоқнинг ривожланишини эътиборга олган холда қўшимча иш жой ларини
ташкил этиш;
- тармоқнинг ишлаб чиқариш таркибини такомиллаштириш ва моддий –
техника таъминотини юксалтириш;
181
Ўзбекистон Республикасининг статистик ахборотномаси. 2017 йил январь-декабрь.
Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси. Тошкент. 2018 й.
302
- қишлоқ хўжалигига янги техникаларни, самарали технологияларни изчиллик
билан татбиқ этиш;
- қишлоқда тадбиркорлик шаклларини ривожлантириш;
- қишлоқда ишлаш ва яшаш учун барча шароитларни яратиш;
- меҳнатни ташкил этишнинг самарали турларини ташкил этиш ва
ривожлантириш;
- кадрларни тайѐрлаш, малакаларини ошириш, уларни моддий, маънавий
рағбатлантиршни такомиллаштириш ва бошқалар.
Қишлоқ хўжалигида меҳнатни мотивациялаш ўзининг кўп қирраларига эга
эканлигидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалик корхоналарида меҳнатни
мотивлаштириш мезанизмини такомиллаштириш учун қуйидагиларга эътибор бериш
талаб этилади:
1. Меҳнат қилишнинг якуний натижаси, оилани талаб даражасида ижтимоий –
иқтисодий даражада таъминлашга;
2. Қишлоқ хўжалиги тармоқларида банд бўлган ходимларни юқори даражада
иш ҳақлари олишлари учун зарур шароитларни яратилишига;
3. Меҳнатни мотивациялаш асосида олаѐтган даромадларини ўсиб боришини
таъминлашга;
4. Қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришида банд бўлган ходимларнинг меҳнатдан
манфаатдорлигини унинг маънавий ва жисмоний ҳолда қаноатлантиришга;
5. Жамоада меҳнат қилиш ва ишлаб чиқариш учун зарур бўлган шароитларни
яратилишига, меҳнат моҳиятини жамоа аъзолари томонидан тан олинишига.
6. Юқори унумдорликка эга, самарали меҳнат мотивлари ва стимулларини
шакллантириш, ишловчиларни моддий ва маънавий рағбатлантиришни ташкил
этишда амалдаги тамойиллар ва асосий йўналишларни кўриб чиқиб, амалиѐтга тадбиқ
этиш.
Ишлаб чиқариш кучлари ва муносабатлари ривожланишининг ҳар бир тарихий
даврида, инсонни кўпроқ ѐки камроқ даражада фаол, унумли ва самарали меҳнат
қилишга ундайдиган муайян иқтисодий, сиѐсий ва ҳуқуқий қоидалар тизими, ишлаб
чиқариш, маънавий ва руҳий, табиий-иқлим ва бошқа шароитлар унга ўз таъсирини
ўтказган. Чиқарилган хулосаларига асосланган ҳолда қуйидаги таклифларни бериш
мумкин:
1. Қишлоқ хўжалик корхоналарида бозор иқтисодиѐти мунособатлари
чуқурлашиши билан меҳнатга хақ тўлаш учун маблағларни қолдиқ тамойили бўйича
шакллантиришга ўтиш лозим.
2. Қишлоқ
хўжалик ходимлари меҳнатини мотивациялаш тизимини
шакллантиришда, исталган фаолият турининг унумдорлиги ва самарадорлиги, уларга
оиласини боқишга, замонавий буюмларни сотиб олишга, ўз маънавий даражасини
оширишга имкон берувчи ойлик иш хақининг умумий даражасига тўғри
пропорционал боғлиқлигини ҳисобга олиш лозимдир.
Олдиндан бериладиган пул маблағларини тўлаш тартиби, корхона ѐки
ишловчилар жамоасининг иқтисодий имкониятлари, унинг сони ва ўрнатилган ички
муносабатларига боғлиқ бўлган ҳолда турлича бўлиши мумкин.
303
С. Тоштемиров – магистрант, ТАТУ
А. Исмоилов – ассистент, ТДИУ
А. Игамов – мустақил тадқиқотчи
Do'stlaringiz bilan baham: |