―ИҚтисодиёт‖ факультети


Хўжалик юритувчи субъектларда харажатлар ва уларнинг ҳисоби



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

 
Хўжалик юритувчи субъектларда харажатлар ва уларнинг ҳисоби 
Бугунги кунда турли мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг 
хўжалик фаолияти харажатлар билан боғлиқдир. Шу боисдан, уларнинг ҳисоб тизими 
барча турдаги харажатлар тўғрисида объектив, тезкор ва батафсил маълумотлар билан 


345 
таъминлаш каби талабларга тўлиқ жавоб бериши лозим. Натижада, хўжалик юритувчи 
субъектларнинг ҳам ички, ҳам ташқи ахборотдан фойдаланувчилари учун ҳар бир 
маҳсулот (иш, хизмат) га қилинаѐтган харажатлар ва кутилаѐтган самараси бевосита 
қизиқтиради. Шунинг учун ―Харажатлар таркиби тўғрисида Низом‖
213
га асосан, маҳсулот 
(иш, хизмат) ларни ишлаб чиқариш таннархига: бевосита ва билвосита моддий 
харажатлар, бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари, шу жумладан, ишлаб чиқариш 
хусусиятига эга бўлган устама харажатлар киради. 
Бевосита харажатлар - маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш билан тўғридан-
тўғри боғлиқ бўлган хом-ашѐ ва материаллар, меҳнатга ҳақ тўлаш (ажратмалари билан), 
ишлаб чиқаришда фойдаланилаѐтган асосий воситалар ва номоддий активлар 
амортизацияси каби харажатлардан иборат.
Билвосита харажатлар эса, ишлаб чиқариш жараѐни билан бевосита боғлиқ бўлган 
ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш харажатларидан ташкил топади. 
Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва бошқариш харажатлари маҳсулот таннархида 
салмоқли ҳиссага эга. Шу сабабли бундай харажатлар устидан кундалик назоратни 
ўрнатиш, уларнинг ҳар бир моддаси бўйича ва бошқарма ходимларининг иш ҳақига 
қилинадиган харажатлар устидан назорат қилиб ортиқча харажатларга йўл қўймаслик 
бухгалтерия ҳисобининг бугунги кундаги энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб 
ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш жараѐни билан бевосита боғлиқ бўлган ишлаб чиқаришни ташкил 
қилиш ва бошқариш харажатлари бухгалтерия ҳисобида умумишлаб чиқариш 
харажатлари сифатида тан олинади ҳамда ҳисобга олинади. Хўжалик юритувчи 
субъектларнинг умумишлаб чиқариш харажатлари тўғрисидаги ахборотларни 
умумлаштириш 2510 - ―Умумишлаб чиқариш харажатлари‖ счетида амалга оширилади.
Умумишлаб чиқариш харажатлари - умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга 
олувчи счетларнинг дебетида ишлаб чиқариш захиралари, ходимлар билан меҳнат ҳақи 
бўйича ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счетлар билан боғланган ҳолда акс 
эттирилади. Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счетларда ҳисобга 
олинган харажатлар 2010 ―Асосий ишлаб чиқариш‖, 2310 ―Ёрдамчи ишлаб чиқариш‖ 
счетларининг дебетига ҳисобдан чиқарилади. 
Умумишлаб чиқариш харажатларини алоҳида ҳисоб объектлари орасида 
тақсимлаш тартиби хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб сиѐсати орқали аниқланади. 
Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счетлар бўйича аналитик ҳисоби 
хўжалик юритувчи субъектларнинг алоҳида бўлинмалари ва харажатлари моддалари 
бўйича юритилади. 
Шу боисдан, умумишлаб чиқариш харажатлари ҳисобини тўғри ташкил қилиш 
масалалари бўйича иқтисодчи олимлар ва шу соҳа мутахассисларнинг илмий тадқиқот, 
ўқув адабиѐтларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш натижасида ўз ечимини кутаѐтган 
масалаларнинг ҳамон мавжудлигидан далолат бермоқда. Улар қаторига, 
- умумишлаб чиқариш харажатларининг бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш 
билан боғлиқ муаммолар; 
- умумишлаб чиқариш харажатларини тақсимлаш билан боғлиқ муаммоларни 
киритиш мумкин. 
Юқоридаги биринчи муаммонинг вужудга келиши бозор иқтисодиѐтига ўтилиши 
билан бухгалтерия ҳисобида умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш билан 
213
ЎзР ВМнинг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган ―Маҳсулот 
(ишлар, хизматлар) ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий 
натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида‖ги Низом.


346 
боғлиқдир. Чунки бу ўзгаришлар натижасида умумишлаб чиқариш харажатлари таркиби 
анча кенгайди ва натижада ҳисобга олиш жараѐни анча мураккаблашди.
Бугунги кунда 21-БҲМС
214
га мувофиқ, умумишлаб чиқариш харажатлари 
таркибида ҳисобга олинаѐтган машина ва асбоб-ускуналаларни сақлаш ҳамда фойдаланиш 
харажатлари мисолида яққол кўринади. Чунки асбоб-ускуналарни сақлаш ва улардан 
фойдаланиш харажатларининг жорий синтетик ҳисоби 1993 йилгача амал қилиб келган 
счетлар режасида ажратилган 24-―Машина ва асбоб-ускуналарни сақлаш ва улардан 
фойдаланиш харажатлари‖ деб аталган счетда ҳисобга олинган. Бу харажатлар комплекс 
харажатлар бўлиб, уларнинг таркиби анча кенгроқ.
Харажатлар суммаси, унча кўп бўлмаган ва айрим маҳсулот турлари ўртасида 
тақсимланиши қийин бўлган технологик ѐқилғи, электр энергияси ва ѐрдамчи 
материаллар харажатлари ҳам асбоб-ускуналарни сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш 
харажатлари сифатида ҳисобга олиниши мумкин.
Цехли тузилишга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда асбоб-ускуналарни 
сақлаш ва улардан фойдаланиш харажатлари айрим цехлар бўйича, уларнинг ичида эса 
юқорида келтирилган моддалар бўйича ҳисобга олинади. Цехларга бўлинмаган хўжалик 
юритувчи субъектларда эса, бу харажатлар ҳисоби бутун хўжалик юритувчи субъекти 
бўйича олиб борилади. Ҳар бир цехнинг асбоб-ускуналарни сақлаш ва улардан 
фойдаланиш харажатлари фақат шу цехда ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархига 
ўтказилиши лозим.
Фикримизча, 
машина, 
асбоб-ускуналарни 
сақлаш 
ҳамда 
фойдаланиш 
харажатларини алоҳида счетда ҳисобга олиш ва ҳисобга олиш жараѐнида қуйидагиларни 
эътиборга олиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз: 

хўжалик юритувчи субъектларда ишлаб чиқариш воситаларининг жорий ва 
капитал таъмирлаш харажатлари бўйича кенг қамровли маълумотларни шакллантириш; 

ишлаб чиқариш воситаларининг ҳар бир тури бўйича таъмирлаш 
харажатлари тўғрисидаги маълумотлар тўпламини вужудга келтириш. 
Ушбу вазифаларни самарали амалга ошириш учун бухгалтерия ҳисобининг счетлар 
режасига янги 2400- ―Ишлаб чиқариш воситаларини таъмирлаш харажатлари ҳисоби‖ 
счетини киритиш ва ушбу счетга хўжалик юритувчи субъекти бўйича сарфланган 
таъмирлаш харажатлари тўғрисида маълумотларни шакллантириш вазифасини юклаш 
лозим. Бу счетнинг дебет томонида жами ҳақиқатда қилинган таъмирлаш харажатлари 
суммаси ва кредит томонида ушбу харажатларни калькуляция объектлари бўйича 
тақсимлаш ҳисобот ойи охирида акс эттирилиши мақсадга мувофиқдир. 
Иқтисодий адабиѐтларни ўрганиш, таҳлил қилиш машина ва асбоб-ускуналарни 
сақлаш ҳамда фойдаланиш харажатлари ҳисоби нафақат илмий адабиѐтларда, балки ўқув-
услубий адабиѐтларда ҳам алоҳида аҳамият берилаѐтганлиги ушбу харажатлар ҳисобини 
тўғри ташкил этишда ҳанузгача муммолар мавжудлигидан далолат бермоқда.
Юқорида таъкидланган умумишлаб чиқариш харажатлари ҳисобидаги иккинчи 
муаммо - умумишлаб чиқариш харажатларини тақсимлаш билан боғлиқ муаммоларни ҳал 
қилиш бўйича ҳам иқтисодий адабиѐтларда турлича фикрлар мавжуд. Баъзи иқтисодчилар 
томонидан асбоб-ускуналарни сақлаш ва улардан фойдаланиш харажатларини айрим 
маҳсулотлар ўртасида тақсимлашнинг оддийроқ ҳамда осонроқ усуллари ҳам тавсия 
этилган. 
214
ЎзР БҲМС 21-сонли Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти 
бухгалтерия ҳисоби счетлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома. Т.:2007й. 256-бет. 


347 
Марказлаштирилган режали иқтисодиѐт шароитида илмий тадқиқот олиб борган 
Россиялик иқтисодчи олим А.А.Додонов ―Асбоб-ускуналарни сақлаш ва фойдаланиш 
харажатларини маҳсулот турлари ўртасида асбоб-ускуналарни тузатиш ишларининг 
мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда уларнинг ишлаган вақтларига мутаносиб равишда 
тақсимлаш мақсадга мувофиқдир‖ деган фикрни билдиради
215
. Айрим иқтисодчилар 
асбоб-ускуналарни сақлаш ва фойдаланиш харажатларини тақсимлашда алтернатив 
усулларни қўллашни тавсия қилади. Худди шундай таклиф М.Х.Юсупов томонидан ҳам 
келтирилган: 
- фақат битта ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган машина ва асбоб-ускуналарни 
асраш ва фойдаланиш харажатларини бевосита ўша маҳсулотнинг ишлаб чиқариш 
таннархига олиб бориш; 
- бир неча маҳсулот ишлаб чиқаришга хизмат қилувчи машина ва асбоб-
ускуналарни асраш ва фойдаланиш харажатларини эса тақсимланадиган харажатлар 
сифатида 2510 -―Умумишлаб чиқариш сарфлари‖ счетида ҳисобга олиш ўринли деб 
топилган 
216
.
Фикримизча, юқоридаги фикрлар асбоб-ускуналарни сақлаш ва фойдаланиш 
харажатларини тавсия қилинган икки гурухда ҳисобга олиш имконияти мавжуд бўлганда 
амалиѐтда қўллаш мумкин.
Н.П. Кондраковнинг фикрича ... ―умумишлаб чиқариш харажатлари ой охирида 
маҳсулот турлари ўртасида ишчиларнинг иш ҳақларига мутаносиб тақсимланади ѐки 
бошқа усуллар: норма ѐки режа харажатларига мутаносиб; маҳсулотнинг оғирлиги ва 
ҳажмига мутаносиб; ишчиларнинг ҳақиқатда ишлаган иш-соатларига мутаносиб; машина 
ва ускуналарнинг ҳақиқатда ишлаган машина-соатларига мутаносиб тақсимлаш усуллари 
тавсия қилинган
217

Шундай қилиб, юқорида келтирилган муаллифларнинг тавсияларини барча тоифа 
хўжалик юритувчи субъектларга бирдек қўллаш мумкин эмас. Чунки, умумишлаб 
чиқариш харажатларини тақсимлашда қайси усулни қўллаш кўп жиҳатдан хўжалик 
юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш хусусиятларига боғлиқ бўлади. Шунингдек, 
бугунги иқтисодиѐти ривожланган мамлакатларда ҳам умумишлаб чиқариш 
харажатларини маҳсулот таннархига тақсимлашга алоҳида аҳамият берилади. Шу 
боисдан, умумишлаб чиқариш харажатларини тақсимлашда юқоридаги усуллардан 
бирини танлаш хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиѐсатида расмийлаштирилиши 
лозим деб ҳисоблаймиз. 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish