314
хўжаликлари тасарруфидаги ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш
якунлари тўғрисида‖ ги 362-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида қуйидаги
ишлар амалга оширилди. Бугунги кунда фермер хўжаликлари ер майдонларини
мақбуллаштирилиши натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва
вилоятлар туманларида фермер хўжаликларининг сони жами 101 минг 70 тани
ташкил этиб, уларга жами 5 млн. 959 минг гектар, шундан 3 млн. 648,6 минг гектар
экин ер майдони бириктирилди.
Хозирги кунда дунѐнинг деярли барча мамлакатларида аҳолини озиқ-овқат
маҳсулотлари билан таъминлаш биринчи даражадаги муаммога айланиб бормоқда.
Бирлашган миллатлар ташкилотининг маълумотларига кўра дунѐда етарли миқдорда
озиқ-овқат маҳсулотлари мавжуд бўлган бир пайтда қарийб бир миллиарддан ортиқ
киши очликда яшашга мажбур бўлмоқда. Ер шари аҳолисини озиқ-овқат билан
таминлаш бўйича юзага келган бундай шароитда мамлакатимизда
ушбу муаммони
ижобий ҳал қилиш мақсадида, қишлоқ хўжалигида бир қатор тизимли ишлар амалга
оширилмоқда. Ўтган асрнинг 90-йиллари бошидан бошлаб қишлоқ аҳолисига катта
ҳажмдаги томорқа ерларининг ажратилганлиги, мустақилликнинг дастлабки
йилларидан бошлаб пахта якка ҳокимлигига барҳам берилиб, унинг ўрнида бошоқли
дон ва бошқа озиқ-овқат экинлари майдонлари кенгайтириб борилганлиги ана шулар
жумласидандир.
Амалга оширилган ислоҳотлар ва ташкилий тадбирлар натижасида
республикамиз аҳолиси муттасил ўсиб борганлигига қарамай аҳоли жон бошига озиқ-
овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш барқарор равишда ортиб борди. Жумладан, 2015
йилда 2000 йилга нисбатан бошоқли дон ишлаб чиқариш ҳажми 2 мартадан кўпроқ,
картошка етиштириш 3,1 марта, сабзавот 3,2 марта, узум 2 марта, сут ва гўшт 2,1
марта, тухум ишлаб чиқариш қарийб 3,5 марта кўпайди. Кейинги йилларда қишлоқ
хўжалигининг
мева-сабзавотчилик, боғдорчилик, узумчилик ва чорвачилик каби
тармоқлари жадал суръатларда ривожланмоқда. Республикамиз бўйича 2015 йилда 12
миллион 592 минг тонна сабзавот ва картошка, 1 миллион 850 минг тонна полиз
маҳсулотлари, 1 миллион 556 минг тонна узум, 2 миллион 731
минг тонна мева
етиштирилди.
Мамлакат аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабининг 95 фоизи
қишлоқ хўжалиги ҳисобидан қопланади. 2015 йилнинг 17 январида Биринчи
Президентимиз И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
йиғилишидаги маърузасида аграр соҳага инновация фаолиятини кенг кўламда олиб
борилишига алоҳида эътибор қаратилѐтганлиги тўғрисида фикр билдирилиб, айнан
инновацион фаолият асосида 2015 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб
чиқариш 7
фоизгача, жумладан деҳқончилик 6,4 фоизга, чорвачилик 7,4 фоизга
ўсганлиги таъкидланганди.
Кейинги йилларда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида чуқур таркибий
ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Фермер ва деҳқонларимизнинг фидокорона
меҳнати ва омилкорлиги туфайли улкан ҳосил етиштирилди – 7 миллион тоннадан
ортиқ ғалла, 3 миллион тоннадан ортиқ пахта хирмони барпо этилди.
Таъкидлаш
керакки, бундай мўл ҳосил асосан қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни
жадаллаштириш, селекция ишларини яхшилаш, ғўза ва бошоқли дон экинларининг
районлаштирилган навларини жорий қилиш, замонавий агротехнологияларни
ўзлаштириш эвазига таъминланмоқда.
Ўзбекистон аҳолиси истеъмол қиладиган озиқ-овқатлар таркибида катта
каллория ҳамда оқсил ҳисобида олинган дон маҳсулотларининг ҳиссаси 50-60 фоизни
315
ташкил этади. Республикада аҳоли
жон бошига нон, ун маҳсулотлари, гуруч, мош,
нўхат, ловия ва бошқа дон маҳсулотлари тиббий меъѐрларга нисбатан кўпроқ
истеъмол қилинади. Дон озиқ-овқат саноати учун хом ашѐ ҳисобланади ва унинг
ривожланиш даражасига бевосита таъсир кўрсатади. 2015 йилда мамлакатимизда
буғдойдан гектаридан ўртача 55 центнер ҳосил олингани, айрим туманларда бу
кўрсаткич 60-77
центнерни ташкил этгани, ҳеч шубҳасиз, қишлоқ хўжалигида
эришилаѐтган улкан ютуғларимиздан биридир.
Республика аҳолисини витаминларга бой, экологик тоза озиқ-овқат
маҳсулотлари билан таъминлаш ва аграр тармоқнинг экспорт салоҳиятини оширишда
катта имкониятларга эга боғдорчилик соҳасининг ўрни беқиѐс. Ушбу имкониятлардан
тўлиқ фойдаланиш боғдорчилик соҳасини ривожлантиришнинг ўзига хос
хусусиятларини билишни ва улардан самарали фойдаланиш тадбирларини ишлаб
чиқишни тақозо этади. Бу кўп жиҳатдан маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараѐнини
ташкил этиш, моддий манфаатдорлик масаласи ва моддий-техник таъминот, маҳсулот
сотиш борасидаги муаммоларни ҳал этишга ҳам боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Фикримизча, мамлакатда ахолини озиқ-овқат маҳсулотларга бўлган
талабларини янада кўпроқ қондириш учун қуйидаги ишларни тизимли амалга
оширилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
-
юртимизда қайта ишлаш ҳажмини кескин кўпайтиришимиз зарур, яъни барча
турдаги маҳсулотлар юртимизнинг ўзида ишлаб чиқарилиши натижасида бунинг
имкониятини топса бўлади;
-
қўшма корхоналарни ташкил этишни янада кўпайтириш,
яъни хорижий
инвестицияларни фаол жалб қилиш натижасида маҳаллий озиқ-овқат саноатини янада
тараққий эттириш;
- замонавий кичик корхоналар барпо этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
қайта ишлаш имкониятини кенгайтириш.
А.И. Қўнғиротова - ТТА Термиз филиали
Г.Қ. Нарзуллаева - ТТА Термиз филиали
Do'stlaringiz bilan baham: