V. Товар деривативлари (фьючерс ва опцион) бўйича биржа савдоларини ривожлантириш лойиҳасини жорий қилиш ва амалга ошириш
14.
|
Товар деривативларини биржа савдоларида жорий қилиш.
|
1. «ЎзРТХБ» АЖнинг товар деривативларини ривожлантириш бўлинмаси — лойиҳа офисини ташкил қилиш. Белгилансинки бунда:
Лойиҳа офисига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, донор ташкилотлар ва йирик товар биржалари билан лойиҳа юзасидан ҳамкорликда ишлаш вазифалари юкланади;
Лойиҳа офисига давлат органлари ва ташкилотларининг ҳамда юқори турувчи ва марказий давлат органларнинг ходимларини (мутахассисларини) жалб қилиш ва уларга меҳнат ҳақи тўлашга рухсат этилади;
Лойиҳа офисининг таркибини тасдиқлаш ва уларга меҳнат ҳақи миқдорини белгилаш «ЎзРТХБ» АЖнинг бошқарув раиси томонидан амалга оширилади.
Лойиҳа офиси биржанинг инновацион фонди орқали молиялаштирилади.
|
2021 йил март
|
Монополияга қарши курашиш қўмитаси, «ЎзРТХБ» АЖ, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, «Траст банк» ХАБ, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси
|
2. Халқаро донор ташкилотлари орқали товар деривативларини биржа савдоларида жорий қилиш лойиҳанинг молиявий имкониятларини кенгайтириш ҳамда халқаро профессионал экспертларни жалб қилиш бўйича техник-иқтисодий ёрдам жалб қилиш.
|
2021 йил июнь
|
3. Йирик хорижий товар биржалари тажрибасини ўрганиш. Шу жумладан, Чикаго товар биржаси (CME Group), Дубай товар биржаси (Dubai Mercantile Exchange), Шанхай фьючерс биржаси (Shanghai Futures Exchange), Ҳиндистон мульти-товар биржаси (MCX India), Малайзия биржаси (Bursa Malaysia), Сингапур биржаси (Singapore Exchange), Индонезия товар деривативлари биржаси (ICDEX) ва бошқаларнинг тажрибасини ўрганиш.
|
2021 йил
апрель — июль,
|
4. Халқаро тажриба асосида миллий қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича ҳужжат лойиҳаларини тайёрлаш.
Шу жумладан, товар-хом ашё биржаларининг ички ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, товар деривативлари бўйича ҳисоб-китобларни кафолатлаш, Арбитраж ва Интизом комиссиялари қоидаларини такомиллаштириш.
|
2021 йил сентябрь
|
15.
|
Фьючерс савдо механизмларини жорий қилиш.
|
1. Биржада фьючерс шартномалари савдо платформасини амалиётга жорий қилиш бўйича техник топшириқни тасдиқлаш.
|
2021 йил июль
|
«ЎзРТХБ» АЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, «Траст банк» ХАБ
|
2. Техник топшириққа мувофиқ фьючерс шартномаларининг электрон савдо тизимини, шунингдек, клиринг ҳисоб-китоблар электрон таъминланишини, фьючерс шартномалари ижросини, шу жумладан товарларни етказиб бериш бўйича электрон савдо тизимини ишга тушириш.
|
2021 йил декабрь
|
3. Ишлаб чиқилган дастурий таъминот негизида (франшиза) фьючерс электрон савдоси бўйича электрон савдо тизими ва ҳисоб-китоб платформаларини жорий қилиш.
|
2021 йил декабрь
|
|