Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]


-§. Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри транспорт бошқармаларининг вазифалари ва функциялари



Download 69,14 Kb.
bet5/13
Sana14.06.2022
Hajmi69,14 Kb.
#670117
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
ВМ 336 сон карори 19 04 2019 Транспорт вазирлиги Низоми

3-§. Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри транспорт бошқармаларининг вазифалари ва функциялари
18. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри транспорт бошқармаларининг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш;
транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш.
19. Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри транспорт бошқармалари қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) ташувлар, транспорт объектлари хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлаш юзасидан янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва мавжудларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар киритади ҳамда бошқарув органлари ва хўжалик субъектлари томонидан уларга риоя этилишини назорат қилади;
2) мавжуд халқаро йўлаклардан самарали фойдаланиш ва янгиларини ташкил этиш бўйича таклифлар киритади;
3) транспорт ва йўл хўжалигини ривожлантириш бўйича комплекс дастурлар ва концепцияларни, шунингдек, хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) тегишлилиги бўйича шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўловчи ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни белгиланган тартибда ташкил этади;
(19-банднинг «4» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.12.2021 й., 09/21/738/1133-сон)
5) автоташувлар, автовокзал, автостанциялар фаолияти, ҳаракатлар тартиби, жадваллари ва графикларига риоя этилиши, йўлларда ҳаракатланиш тезлиги мониторинги маълумотлари, ҳаракатлар чизмаси, ташиш тарифлари, ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш тартибига риоя этишини бошқариш ва диспетчерлик назоратини ўрнатишни ташкил этади;
6) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва аҳолининг транспорт ва йўл хўжалиги фаолиятига тегишли таклифларини кўриб чиқади, уларни умумлаштирган ҳолда, Вазирлик марказий аппаратига тақдим этади;
7) йўловчилар йўналишларидаги тўхташ бекатларини хатловдан ўтказади, Вазирлик марказий аппаратига тўхташ бекатларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш юзасидан таклифлар киритади;
8) саноат корхоналари ҳаракатланувчи таркибининг умумий фойдаланишдаги темир йўлларга чиқиши учун рухсатномалар беришни белгиланган тартибда таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
9) автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро йўловчилар ташишларни лицензиялашни, лицензия/лицензия варақалари реестрини юритишни амалга оширади;
(19-банднинг 9-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон — 2022 йил 1 мартдан кучга киради)
10) қуйидагиларни назорат қилади:
ташувчилар томонидан йўловчилар ҳаёти, соғлиги ва (ёки) мулкига зарар етказганлик учун қонун ҳужжатларида ўрнатилган фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталашга оид мажбуриятларнинг бажарилиши;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши;
автомобиль транспортида йўловчилар ва юк ташишни амалга оширувчи автотранспорт воситаларида лицензия варақаларининг мавжудлиги;
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармасидан йўловчилар автовокзаллари, автостанциялар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тасарруфида бўлган умумий фойдаланишдаги йўловчилар йўналишларидаги тўхташ бекатларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини молиялаштириш учун ажратилган пул маблағларидан мақсадли фойдаланилганлиги, Вазирлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилган маблағларнинг сарфланиши;
автомобилда халқаро ташишни амалга оширишда рухсатнома бериш тизими талабларига риоя этилиши;
автотранспорт воситларининг вазн ва ҳажм параметрларига риоя этилиши.
20. Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри транспорт бошқармалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни амалга ошириши мумкин.

Download 69,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish