[ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]
[ТСЗ: 1.Иқтисодиёт / Ҳисобга олиш, статистика ва ҳисобот]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Буйруғи
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИ ВА УЛАРНИ ТЎЛДИРИШ БЎЙИЧА ҚОИДАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 24 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1209] Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Молиявий ҳисобот шакллари қуйидаги иловаларга мувофиқ тасдиқлансин:
1-сонли «Бухгалтерия баланси» — 1-сонли шакл;
2-сонли «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» — 2-сонли шакл;
4-сонли «Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот» — 4-сонли шакл;
5-сонли «Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот» — 5-сонли шакл;
2. Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш қоидалари 7-сонли иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг. (3-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 23 январдаги 10-сон буйруғига (рўйхат рақами 1209-10, 15.02.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2019 й., 10/19/1209-10/2613-сон) 4. Мазкур буйруқ билан тасдиқланган Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни барча хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар, аудиторлик ташкилотлари ва биржалар учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради, бошқа хўжалик юритувчи субъектлар учун мулкчилик шаклидан қатъий назар — 2004 йил 1 январдан кучга киради, суғурта ташкилотлари ва банклар бундан мустасно.
5. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин биржаларга нисбатан қуйидагиларнинг амал қилиши бекор қилинсин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2002 йил 7 февралдаги 31-сон «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1117, 2002 йил 19 март — Норматив ҳужжатлар ахборотномаси 2002 й., 6-сон);
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 12 июлдаги 86-сон «Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 7 февралдаги 31-сон «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғининг 7-иловасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» буйруғи (рўйхат рақами 1117-1, 2002 йил 22 июль — Норматив ҳужжатлар ахборотномаси 2002 й., 14 -сон).