Иқтисод ва молия / экономика и финансы 2018, 6(114) абдуллаев илёс Султанович, Урганч давлат университети «Касбий таълим»


-жадвал. Кишилик жамиятининг ривожланиш эволюцияси



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana22.11.2022
Hajmi2,36 Mb.
#870619
1   2   3   4   5   6
1-жадвал. Кишилик жамиятининг ривожланиш эволюцияси
1
.
Аграр жамият
Индустриал жамият
Постиндустриал жамият
Фарқли хусусиятлари
Қишлоқ хўжалиги
Саноат
Хизматлар кўрсатиш
Амал қилиш даврлари
Инсоният пайдо бўлганидан 
бошлаб XVIII асрнинг иккинчи 
ярмигача
XVIII асрнинг иккинчи ярмидан 
XIX аср охирларигача
XX асрнинг 60-йилларидан 
ҳозирги вақтга қадар
14
ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ / 
ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2018, 6(114)
етадиган хизмат ҳам, умуман бозорга даҳлдор 
бўлмаган қисми ҳам киради
1
».
Яна бир иқтисодчи И.С.Очилов «хизмат» тушун-
часига «инсон, меҳнат жамоаси, ҳудуд , давлат ва 
жамиятнинг маълум бир эҳтиёжини қондиришга 
қаратилган кишиларнинг наф келтирадиган онгли 
кўрсатилиши мумкин бўлган фаолияти» деб, «хиз-
мат кўрсатиш»га эса «инсон, меҳнат жамоаси, 
ҳудуд, давлат ва жамиятнинг маълум бир 
эҳ тиёжини қондиришга қаратилган кишиларнинг 
наф келтирадиган онгли фаолияти амалга оши-
рилган қисми» дея таъриф келтиради. Яъни «хиз-
мат кўрсатиш»га аниқ манзилга йўналтирилган 
хизмат сифатида қарайди
2
.
Шу ўринда сервис тушунчасига ҳам алоҳида 
эътибор бериш лозим. Чунки кўпчилик иқтисод-
чилар ушбу иқтисодий категорияларни бир-
биридан фарқлашларида кўплаб зиддиятлар 
пайдо бўлмоқда. Айримлари хизматни кенг маъ-
нодаги тушунча сифатида эътироф этишса, бош-
қалари қарама-қарши фикр билдирган ҳолда сер-
вис хизматга қараганда кенг мазмунда эканлигини 
билдиришмоқда. Иқтисодчи олим Ф.О.Абдуллаев 
1
Мухаммедов М.М. ва бошқалар. Хизмат кўрсатиш 
ва туризмнинг назарий асослари. Монография. – 
Самарқанд: СамИСИ, 2016.
2
Очилов И.С. Хизмат кўрсатиш соҳаси корхонала-
рида самарадорликни ошириш йўллари. Иқтисодиёт 
фанлари номзоди диссертацияси автореферати. – 
Самарқанд: СамИСИ, 2010. -26-б.
эса иккала назарияга ҳам қўшилган ҳолда 
1-расмдаги таърифни таклиф этган
3
.
Фикримизча, хизмат кўрсатиш тушунчаси сер-
вис тушунчасига қараганда кенгроқ маънони бил-
диради. Яъни хизмат кўрсатиш – бирор-бир сама-
рага эришишга қаратилган ҳар қандай фаолият-
дир. Миллий ҳисоблар тизимида ҳам иқтисодиёт 
соҳаси сифатида хизматлар соҳаси киритилгани, 
яъни сервис соҳаси атамаси мавжуд эмаслиги ҳам 
фикримизнинг исботидир.
Сервис эса хизмат кўрсатишнинг таркибий 
қисми ҳисобланади. Масалан, туризм хизматлари 
кенг маънода, бироқ унинг таркибига кирувчи 
меҳмонхона сервиси тор маънода қўлланилади. 
Шунингдек, айрим ҳолларда сервис дейилганда 
товар сотилганидан кейин кўрсатиладиган хизмат 
(етказиб бериш, ўрнатиш, таъмирлаш ва ҳоказо) 
тушунилади. Бу маънода ёндашадиган бўлсак, 
сервис – мижознинг товарни сотиб олганидан 
кейин эҳтиёжларининг тўлиқ қондирилишидир. 
Шунингдек, хизмат кўрсатиш бевосита амалга 
оширилса, сервис билвосита амалга оширилади. 
Хизмат – фойдали меҳнат сарфи ҳисобланса, сер-
виснинг фойдали ёки фойдасизлигининг аҳамияти 
йўқ, сервис шунчаки инсон томонидан пайқалса 
бўлгани. Мисол учун, стоматолог тиббий хизмат 
кўрсатади. Стоматолог ҳузурида навбат кутаёт-
3
Абдуллаев Ф.О. Иқтисодиётни модернизация 
қи лишда лизинг хизматлари ва сервисини ривожлан-
тиришнинг ташкилий-иқтисодий омиллари (Хоразм 
ви лояти мисолида). Иқтисодиёт фанлари номзоди дис-
сертацияси. – Самарқанд: СамИСИ, 2011. -177-б.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish