Иқтисод ва молия / экономика и финансы 2014, 12 элвин тоффлер. Учинчи тўЛҚин 5–6-боблар



Download 2,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/16
Sana25.04.2022
Hajmi2,4 Mb.
#581342
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
uchinchi-t-l-in

Ваколат термаси
Улар тузаётган ва болтлар билан 
бириктираётган тузилмалар ваколат 
тўғрисидаги элементар тушунчага асо-
сан барпо этилган. Ҳар бир мамлакат-
да улар маълум стандарт қисмлардан 
фойдаланган. Бу таркибий қисмлар 
ҳазил тариқасида ваколат термаси деб 
номласа бўладиган нарсани ташкил 
этган. Унинг таркибига қуйидагилар 
кирган: 1) сайлаш ҳуқуқига эга ин-
сонлар; 2) овоз йиғиш учун партия-
лар; 3) овозларни йиғгач, ўша заҳоти 
сайловчиларнинг «вакилларига» ай-
ланган номзодлар; 4) вакиллар овоз 
бериш йўли билан қонунлар иш-
лаб чиқадиган қонун ишлаб чиқувчи 
ҳокимият (парламентлар, конгрес-
слар, бундестаглар ёки ассамблея-
74
ИҚТИСОДИЙ НАЗАРИЯ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ / 
ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2014, 12
лар); 5) юритилаётган сиёсат орқали 
қонун ишлаб чиқувчи машинага хом 
ашё етказиб, кейин ишлаб чиқилган 
қонунларни ҳаётга тадбиқ этган ижро 
этувчи ҳокимият (президентлар, бош 
вазирлар, партия котиблари). 
Овозлар Ньютон механизмининг 
«атомлари» эди. Овозлар тизимнинг 
«йиғувчилари» вазифасини ўтаган 
партиялар томонидан йиғилган. Улар 
кўп манбалардан овозларни йиғган 
ва сайлов ҳисоб машинасини овоз-
лар билан таъминлаган, машина 
эса овозларни партия сонига мута-
носиб бўлган ёки аралаштирган, ўз 
маҳсулотини, ҳукумат машинасининг 
двигатели ишлайдиган асосий ёқилғи 
деб тахмин этилган «халқ истаги» деб 
кўрсатган. Бу терманинг қисмлари 
ҳар хил жойда турлича терилиб, 
улар устида турли ҳаракатлар амал-
га оширилган. Қаердадир овоз бериш 
ҳуқуқига 21 ёшга кирган ҳамма эга 
бўлган; бошқа жойда сайлов ҳуқуқини 
фақат оқ танли эркаклар қўлга ки-
ритган, яна бошқа жойда сайланган 
мутасадди шахслар ҳақиқатан кат-
та ҳокимиятга эга бўлган. Қаердадир 
иккита партия мавжуд бўлса, бошқа 
жойда кўп, қаердадир битта бўлган. 
Шунга қарамасдан, тарихий мо-
дель яққол кўринади. Лекин қисмлар 
кўриниши 
ўзгартирилиши, 
улар-
нинг ўзаро жойлашуви турли бўлиши 
мумкин эди, барча индустриал дав-
латлардаги расмий сиёсат машина-
си лойиҳалаштирилганида бир хил 
бошланғич терма қўлланилган. Ком-
мунистлар 
«буржуа 
демократия-
си» ва «парламентаризм»ни имти-
ёзлар учун ниқоб, деб ҳисоблаб ва 
ҳокимият механизмлари капиталист-
лар томонидан шахсий манфаатлари 
учун фойдаланилганини исботлаб бо-
риб тез-тез танқид қилиб турсалар-да, 
барча социалистик давлатлар тезда 
ваколат машинасини йўлга қўйганлар. 
«Тўла демократия» ўрнатилиши 
истиқболларини ваколат давридан 
кейин келадиган бир даврда таъриф-
лаб, улар бир вақтда «социалистик 
сайлов тизими»га тўлиқ таянадилар. 
Бу тизимни ўрганган венгур комму-
нисти Отто Бихари шундай деб ёзган: 
«Сайлов жараёнида меҳнаткаш халқ 
ўз иродасини ифодалаб, сайлов йўли 
билан шаклланган ҳукумат органлари 
фаолиятига ўз таъсирини кўрсатади» 
(8). «Правда» газетаси муҳаррири 
В.Г.Афанасьев
1
ўзининг 
«Жамият-
ни илмий бошқариш» китобида «де-
мократик марказлашув» хусусиятла-
ри қаторига «меҳнаткаш халқнинг су-
верен ҳокимияти ... раҳбарлик ор-
ганлари ва йўлбошчиларнинг сай-
лови ва уларнинг халқ олдида ҳисоб 
беришлари»ни киритган (9). Фабри-
калар бутун саноат техносфераси-
нинг аломати тимсоли бўлганидек, 
ваколат ҳукуматлари ҳам (ўзининг 
табиий 
хусусиятларини 
қандай 
ўзгартирганлигидан қатъи назар) ҳар 
қайси «илғор» мамлакат мавқеининг 
тимсоли бўлиб қолди. Ҳақиқатан ҳам 
хатто талайгина ноиндустриал мамла-
катлар ҳам мустамлакачилар босими 
остида ёки кўр-кўрона кўчириб олиш 
билан худди шундай расмий меха-
низмларни жорий этишга ва худди шу 
ваколат термасини ишлатишга шош-
дилар. 
1
Афанасьев В.Г. (1922-1994) – ижтимоий фал-
сафа мутахассиси. 1976–1989 йилларда “Правда” 
гасетасининг бош муҳаррири. 
75
ИҚТИСОДИЙ НАЗАРИЯ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ / 
ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА



Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish