2-банди юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди: ТАТУ Фарғона филиали академик лицей раҳбар ва педагог ходимларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш режаси асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ташкил қилинган (Малака ошириш режаси илова қилинади).
Шунингек Академик лицейнинг иқтидорли ўқитувчиларини «Эл-юрт умиди» жамғармасининг стипендияси асосида хорижий мамлакатларда малака ошириш, стажировка ўташ, магистратура ва докторантурада ўқиш режалаштирилган (рўйхат илова қилинади).
3-банди юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди: Академик лицейнинг 2021 йилда аттестацияга жалб қилинадиган педагог ходимларини аниқлаш ва белгиланган ишларни амлага ошириш мақсадида педагог ҳодимлар рўйхати шакллантирилди (17 нафар, шундан 15 нафари ўз ҳоҳшига кўра) ва буюртма ТСНҚДИга тақдим этилди.
4-банди юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:Академик лицейнинг моддий-техник базасини ривожлантиришга Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филилалининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 50 млн.сўм миқдорда маблағ ажратиш режалаштирилган. 2021 йилнинг март ойи холатига маблағ ажратилмаган.
Бундан ташқари ОТМ томонидан академик лицей вебинар хонаси (талаб даражасидамас), 12 та компьютер техникаси, 1 дона видеопроектор билан таъминланган.
6-банди юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:ТАТУ Фарғона филиали ректори томонидан академик лицейнинг алоҳида ютуқларга эришган педагог ва ходимларига устамалар ва моддий рағбатлантиришлар белгилаш мақсадида 50 млн. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган, лекинг ўқитувчилар рағбатлантирилмаган.
Академик лицей томонидан педагог ва ходимларни рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби шакллантирилган ҳамда рағбатлантириш мезонлари ишлаб чиқилмоқда.
8-банди юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:ТАТУ Фарғона филиали академик лицейига қабул жараёни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 212‑сон “Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга ошириб келинмоқда.
ТАТУ Фарғона филиали академик лицейи томонидан 2021-2022 ўқув йили учун вилоятдаги умумтаълим мактабларининг иқтидорли 9‑синф битирувчиларини жалб қилиш мақсадида академик лицейда тарғибот гуруҳи ташкил қилинган бўлиб, гуруҳ аъзоларига вилоятдаги мактаблар тумунлар кесимида тақсимлаб берилган.
3-банди юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди: ГулДУ “Хорижий тиллар” факультет кафедраларининг профессор-ўқитувчилари таркибидан тегишли тиллар кесимида инглиз тилидан 2 нафар профессор-ўқитувчилар академик лицейга жалб қилиниб тасдиқланган режа асосида семинар машғулотларини мунтазам равишда олиб боришмоқда.