Италия хақида қизиқарли фактлар.
1) Италияда 20 та худудий бирикма (вилоят) бор, уларнинг барчаси хилма-хил ва бетакрордир.
2).Италия бир тилли мамлакат бўлсада хар бир худуд ўз шеваси, лахжасига эга. Бир худуд иккинчисини хатто мутлақо тушунмаслигиям мумкун..
3.) Сицилия, Калабрия ва Компания худудидаги 80 % бизнесменлар мафияга солиқ тўлаб турадилар.
4) Италияда умуман биттаям болалар уйи йўқ.
5) Италияда уйсиз хайвонлар хам йўқ.
6) Италиялик эркаклар ўз хотинларидан жудаям қўрқадилар
7) Агар кафе ёки ресторанда буюртмани бошқа тилда берсангиз италянлар нархни икки баробар ошириб юборишлари хам мумкун.
8) Кўпчилик италянларнинг денгиз бўйида дачалари бор
9)Аоста худудининг ахолиси италян тилида эмас балки немис тилида гапирадилар
10) Италияда 3000 дан ортиқ музейлар бор, умуман олганда Италиянинг ўзи музей десаям бўлади.
11) Италия худуди ичида иккита митти мамлакат Сан-Марино ва Ватикан бор.
12) Италияда бадиий тил бу Флоренция лахжасидир. Чунки Данте ўзининг буюк асари "Илоҳий комедия" ни шу тилда ёзган.
13) Дунёга машҳур эртак "Пинокио" (Буратино) ни итальян адиби Карло Каллоди ёзган.
14) ЮНЕСКО нинг фикрича Италияда бутун дунёнинг 60 % маданий мероси жойлашган.
15) Дунёга машҳур сайёҳ-кашфиётчилар Марко Поло, Жон Кабот, Христофор Колумб., Америко Веспуччилар асли италянлар хисобланадилар.
16) Италянлар ростан хам жуда кўп вино ичадилар ва макарон ейдиган халқдир.
17) Италия модалар мамлакатидир, айниқса кийим-кечак бобида уларга етадигани йўқ. Gucci, Prada, Versace, Dolce & Gabbana, Giorgio Armani, Salvatore Ferragamo, Roberto Cavalli, Fendi, Valentino, Trussardi, Benetton каби брендларни санаб ўтиш кифоя қилса керак.
18) Европада учта вулқон бор, уччаласи хам Италияда жойлашган, булар Этна, Стромболи ва Везувийлардир.
19) Дунёдаги энг катта христиан черкови хам Италияда жойлашган. Бу Римдаги Авлиё Пётр ибодатхонси бўлиб унинг қурилишига 120 йил вақт кетган (1506-1626)
20) Болонья университети Европадаги энг эски университет хисобланади. У 1088 йилда ташкил топган.Умуман олганда ёши 500 йилдан ошган олий ўқув юртларидан Италияда яна 13 таси бор.
21) Фашизм дастлаб Италияда пайдо бўлган.
22) Илк банк хам Италияда, Генуяда XII асрда пайдо бўлган.
23) Виоленчель,скрипка,фортепьяно, механик соат,барометр,термометр, оптик ойна,телефон каби ихтироларни хам италянлар қилганлар.
24) Италия дунёга шу қадар кўп дахоларни етказиб берганки уларни санаб саноғига етолмайсан. Биргина: Боттичелли, Микеланджело, Леонардо да Винчи, Донателло, Фра Анжелико, Тинторетто, Караваджо, Бернини, Тициан, Рафаэль, Данте, Галилей, Паганини, Вивальди, Корелли, Монтеверди, Альбинони ва бошқалари айтиб ўтиш мумкун. Хатто Наполеон хам асли келиб чиқиши италянларга бориб тақалади.
25) Дунёдаги энг қимматбахо автомобильлар Ferrari, Lamborghini, Maserati, Bugatti ва De Tomaso хам италияда чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |