Маҳаллий аҳолининг исломлашуви. Ислом динининг Ўрта Осиёга кириб келиши ва тарқалиши бевосита араб истилолари ҳамда уларнинг кўп асрлик ҳукмронлиги билан боғлиқ. Ўрта Осиёга араб юришлари 643-644 йилларда бошланган бўлса ҳам, ўлкани узил-кесил босиб олишга узоқ даврли курашдан сўнг фақат араб қўмондони Қутайба ибн Муслим ал-Боҳилий (704-715) эришди. Минтақада янги сиёсий кучнинг пайдо бўлиши оқибатида Ўрта Осиё икки қисмга бўлинди: 1) Мовароуннаҳр («Икки дарё оралии») ва 2) Ароди ат-турк («Турклар ерлари», яъни арабларга бўйсунмаган ҳукмдорлар ерлари). Мазкур икки ҳудудда исломлашув жараёнлари турли хилда кеча бошлади.

Ҳанафий мазҳаби ва Марказий Осиё маданияти
Ҳанафий фақиҳлар Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари аҳлининг турли қатламлари билан чамбарчас мустаҳкам алоқада бўлиб, ўз диний-ижтимоий фаолиятларида уларнинг манфаатларини акс эттирар эдилар. Шу пайтгача исломшуносликда Сомонийларнинг (874-999) ҳокимиятга келиши ўз-ўзидан ҳанафийларнинг мавқеларини кучайтирди, деб ҳисобланар эди. Аммо янги кашф этилган манбалардан маълум бўлишича, асли хуросонлик Сомонийлар маҳаллий аҳоли ва уларнинг етакчи вакиллари – ҳанафийлар таъсир доирасини чеклаш ва торайтириш учун аҳл ал-ҳадис ва шофиъийлардан фойдаланганлар.
Суфий тариқатлари
Ислом маданияти асосан шаҳарларда марказлашди. Ўрта Осиёнинг четки ҳудудлари, айниқса турк ҳукмдорлари қўл остида бўлган минтақаларда (Ароди ат-турк), исломлашув жараёни эркин ҳолда кечди. Бунинг натижасида турли конфессиялар таълимот ва амалиёти бағрикенглик шароитида исломий тасаввурлар билан ўзаро мулоқотга киришди. Шундай қоришиқ анъаналар вакиллари бўлган харизматик шайхлар – тасаввуф намояндаларининг XIII аср сиёсий ҳаётидаги мавқелари беҳад ошди.