Истеъмолчилар ҳуқуқи ва уни ҳуқуқий ҳимоя қилиш. Истеъмолчи


-модда. Товар нуқсонларини бепул бартараф этиш тартиби



Download 2,3 Mb.
bet2/4
Sana03.07.2022
Hajmi2,3 Mb.
#735687
1   2   3   4
Bog'liq
PPT Huquqshunoslik

15-модда. Товар нуқсонларини бепул бартараф этиш тартиби

  • Товарда кафолат муддатида топилган нуқсонларни сотувчи истеъмолчи тегишли талаб қўйган пайтдан эътиборан йигирма кун ичида, ишлаб чиқарувчи эса, ўн кун ичида бепул бартараф этиши лозим.
  • Истеъмолчи кафолат муддати тугаганидан кейин товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш тўғрисида ишлаб чиқарувчига талаб қўйишга ҳақли. Бундай талаб, башарти товарда ишлаб чиқарувчининг айби билан йўл қўйилган жиддий нуқсонлар аниқланган бўлса, белгиланган хизмат муддати мобайнида, агар хизмат муддати белгиланмаган бўлса, ўн йил мобайнида қўйилиши мумкин.
  • Узоқ муддат давомида фойдаланиладиган товарни таъмирлашга кетадиган вақтда фойдаланиб туриш учун истеъмолчининг талабига биноан нуқсонли товар қайтариб берилганидан кейин уч кун ичида унга айни шундай маркали (моделли, артикулли) товар бериб турилади (сотувчининг ҳисобидан унинг ўзи ёки вакили элтиб беради). Бунинг учун ишлаб чиқарувчи сотувчи билан биргаликда шартнома асосида товарларнинг алмашув фондини назарда тутишлари шарт. Мазкур талаблар татбиқ этилмайдиган узоқ муддат давомида фойдаланиладиган товарлар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати белгилайди.
  • Товардаги нуқсонларни бартараф этиш хусусида талаб қўйилган тақдирда, ундан фойдаланишнинг кафолат муддати истеъмолчининг товардан фойдалана олмаган даврга тенг муддатга узайтирилади. Мазкур муддат истеъмолчи нуқсонларни бартараф этиш талаби билан мурожаат этган кундан эътиборан ҳисоблана бошлайди.
  • Сотувчи (ишлаб чиқарувчи) истеъмолчининг таъмирлашга кетадиган вақтда фойдаланиш учун шундай товарни бериб туриш ҳақидаги талабини бажариш кечиктирилган ҳар бир кун учун, шунингдек, нуқсонларни бартараф этишнинг шартномадан келиб чиқадиган муддатларидан ортиқ кечиктирилган ҳар бир кун учун товар нархининг бир фоизи миқдорида истеъмолчига неустойка (пеня) тўлайди.

Функциялар

  • истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш йўналишида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди;
  • истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширади;
  • вазирликлар ва идоралар иштирокида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солишни янада такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, стратегик дастурлар, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқади;
  • истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилишини ўз ваколатлари доирасида назорат қилади;
  • қонун ҳужжатларининг истеъмолчиларга таъсирини баҳолайди, давлат органларининг истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузадиган қарорлар қабул қилишига ва шундай ҳаракатларни амалга оширишига йўл қўймаслик ишларини ташкил қилади;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларга истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиши борасида давлат кўмаги кўрсатилиши масалаларини кўриб чиқади;
  • истеъмолчиларга товарлар (ишлар, хизматлар), уларни ишлаб чиқарувчиси, ижрочиси ва сотувчиси тўғрисида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумотларни, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда етказилишини таъминлайди;
  • товарлар (ишлар, хизматлар), уларни ишлаб чиқарувчиси, ижрочиси ва сотувчиси тўғрисида, товарларнинг инсон соғлиғига таъсири ва бошқалар тўғрисида маълумот берувчи тизимни ўз ичига олган электрон платформа яратади ва юритади;
  • инсон ҳаёти, саломатлиги, мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотлар, шунингдек уларнинг ишлаб чиқарувчиси (ижрочиси) тўғрисидаги маълумотларни истеъмолчиларга етказиб боради;
  • аҳолининг истеъмол билими ва саводхонлигини оширишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди;
  • истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини давлат томонидан ҳимоя қилинишини, шунингдек, аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш бўйича маърифий ишларни амалга оширади;
  • Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кунига бағишланган «Сифат куни» марафони тадбирини ташкил қилади;
  • истеъмолчилар учун одатдаги ҳаётий вазиятларни ҳал қилиш, истеъмолчилар ўртасида низоларни судгача ҳал этиш имкониятлари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари базасини, шунингдек, қўшимча ҳуқуқий маълумотлардан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган тизимни (электрон платформа, онлайн форум) ўз ичига олган ягона онлайн платформа ҳамда бепул маслаҳатлар порталини яратади ва юритади;
  • истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича тушунтиришлар беради;
  • телевидение ва радиоканалларда, даврий нашрларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат ва жамоат ташкилотлари фаолиятини, ушбу соҳадаги муаммо ва камчиликларни ҳамда уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, истеъмол маданияти ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш анъаналарини кенг тарғиб қилиш ва тизимли равишда ёритиб борилишини таъминлайдиган махсус дастурлар (рукнлар) ташкил қилади;

Download 2,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish