Issues of increasing the efficiency of commercial banking assets in the conditions of diversification of


-жадвал Ўзбекистондаги айрим тижорат банклари активлари



Download 95,78 Kb.
bet3/5
Sana23.02.2022
Hajmi95,78 Kb.
#163019
1   2   3   4   5
Bog'liq
ИҚТИСОДИЁТНИ ДИВЕРСИФИКАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА 2

2-жадвал
Ўзбекистондаги айрим тижорат банклари активлари
рентабеллиги кўрсаткичининг динамикаси, фоизда5





Банклар номи

2014

2015

2016

2017

2018

2019

1.

«Алоқабанк» АТБ

2,6

2,6

2,5

3,2

3,2

2,7

2.

«Ипак йўли» АИТБ

2,4

2,4

2,7

3,3

4,5

3,9

3.

«Ҳамкорбанк» АТБ

3,5

4,1

3,6

3,5

3,1

3,4

4.

«Ипотека-банк» АТИБ

1,7

1,6

1,5

2,9

1,5

1,8

5.

«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ

1,0

1,0

0,9

0,5

1,1

1,9

2-жадвал таҳлилидан кўринадики, 2014-2019 йиллар оралиғида танланган тижорат банкларида активлар рентабеллиги кўрсаткичининг ўртача йиллик ўзгариш фоизи «Алоқабанк» АТБ (+0,02), «Ипак йўли» АИТБ (+0,30), «Ҳамкорбанк» АТБ (-0,02), «Ипотека-банк» АТИБ (+1,80), «Қишлоқ қурилиш банк» АТБда (+0,18) турлича миқдорларни ташкил этмоқда.


Шу ўринда, тижорат банклари активлари самарадорлигини таъминлашнинг комплекс чора-тадбирларини ифодаловчи янги, поғонали модели таклиф этиш мумкин (1-расм):



1-расм. Тижорат банклари активлари самарадорлигини оширишнинг поғонали модели ва уни қўллашнинг асосий йўналишлари6
Тижорат банклари активлари самарадорлигига омиллар таъсирини баҳолашнинг амалдаги механизмидаги мавжуд муаммолар тизимлаштиришимиз мумкин. Бунда, биринчи гуруҳ муаммоларига банк менежменти даражаси билан боғлиқ, иккинчи гуруҳга омиллар таъсирини баҳолаш усулларини такомиллаштириш жараёнидаги, учинчи гуруҳга эса омилларни таҳлил этишнинг дастурий-технологик муаммолари киритилган.
Тадқиқотлар натижаси ўлароқ, чизиқли, экспоненциал ва полиномиал сценарий усуллари бўйича танланган омиллар таъсирида банк активлари қиймати ўсишининг 2020-2023 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари кўришимиз мумкин (3-жадвал):
3-жадвал
«Алоқабанк» АТБ активлари қиймати ўсишининг 2020-2023 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичи, (млрд.сўмда)



Йиллар

1-сценарий чизиқли
y=0.5316x+2,7032
R²=0,960183

2-ценарий экспоненциал
y=2,7032e0,005x
R²=0,52

3-сценарий полиномиал
y=0,2955x2+0,5436x+ 6,4205
R²=0,950289

2020

9 712

9 199

10 175

2021

10 237

9 912

11 545

2022

10 790

12 678

13 099

2023

11 685

17 679

14 862

3-жадвалга мувофиқ, эконометрик таҳлил натижаларига кўра, танланган омиллар таъсирида 2023 йилда «Алоқабанк» АТБ активлари қийматининг ўсиши чизиқли сценарий усулида 11685 млрд. сўмни, экспоненцал сценарий усулида 17 679 млрд. сўмни, полиномиал сценарий усулида 14 862 млрд. сўмни ташкил этиши кутилмоқда.


Ўтказилган эконометрик таҳлил бўйича хулосаларига кўра, «Алоқабанк» АТБ активлари қиймати ўсишига банк ресурслари ҳажми ва банк капиталлашуви даражаси каби омиллар ижобий, ҳудудларда банклар сонининг ошиши омили эса салбий таъсир кўрсатади.
Тижорат банкларида фақат даромадли актив амалиётлар ҳажмини ошириш стратегиясига асосланиш активлар самарадорлигини оширишни тўлиқ кафолатлай олмайди. Чунки кредит бозорида етарли талабнинг мавжудлиги, ҳукуматнинг кредит экспансиясини рағбатлантириш сиёсати ҳам актив амалиётлар фаоллигига ижобий таъсир қилиши мумкин.
Фикримизча, актив амалиётлар самарадорлигига эришиш учун дастлаб молия-кредит тизимининг соғломлигини таъминлаш, активларни иқтисодиёт соҳаларига жойлаштириш борасидаги муносабатлар ва дастакларни оқилона ташкил этишни таъминлаш лозим.
Шу мақсадда, бугунги кунда тижорат банклари амалиётида активлар ҳажмини интенсив ошириш борасидаги мавжуд амалий ва услубий муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни ижобий ҳал этиш борасида қатор зарур таклифларни ишлаб чиқиш зарур. Бунда муаммолар активлар портфелини шакллантириш, активларни жойлаштириш, активларни назорат қилиш бўйича гуруҳларга ажратишимиз мумкин.
Хусусан, биринчи гуруҳ муаммоларига банк ички меъёрий ҳужжатларида соғлом активлар портфелини шакллантириш бўйича талаблар етарлича белгиланмаганлиги, иккинчи гуруҳ муаммоларига инсон омили орқали амалга ошириладиган актив амалиётларни банкларнинг барча филиалларида ягона стандартлар бўйича бажаришнинг мураккаблиги, мижозларни кредитлаш ҳужжатлари, аксарият ҳолларда, қўлда расмийлаштирилиши сабабли, кредит ажратиш муддатини ниҳоятда чўзилиб кетаётганлиги, кредитлаш айрим ортиқча босқичларда амалга оширилаётганлиги, активларни жойлаштириш бораси-даги қарорларда номувофиқликларнинг мавжудлиги, учинчи гуруҳ муаммола-рига эса тижорат банкларида муаммоли активларни олдиндан аниқлашнинг самарали механизми амал қилмаётганлиги, комплекс омилли таҳлилнинг талаб даражасида ташкил этилмаганлиги каби масалаларни киритишимиз мумкин.
Тижорат банкларида соғлом активлар портфелини шакллантириш муаммосини ҳал этишнинг муҳим омили сифатида кредитлаш салоҳиятини мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаш лозим.
Хусусан, тижорат банкларининг кредитлаш салоҳиятини мустаҳкамлашда дастлаб банкнинг самарали инфратузилмасини шакллантиришга эътибор қаратиш зарур. Банк инфратузилмаси оптимал даромадлиликни таъминлаш учун зарур кредит ресурслари манбаини тўплашда муҳим ўрин тутади. Бунда иқтисодий ресурслар фаол ҳудудларда ихчам банк офисларини жойлаштириш, уларни ривожлантириш бўйича қарорларни қисқа муддатларда қабул қилишни йўлга қўйиш тавсия этилади.
Шунингдек, барқарор кредит ресурслари манбаини шакллантириш мақсадида депозит манбаларини диверсификациялаш, мунтазам равишда мижозларга йўналтирилган, эгилувчан тариф сиёсатини шакллантириб бориш, банк хизматлари кўрсатиш механизмини мижозларга қулай тарзда, инновацион бизнес жараёнлар ва янги технологияларга асосланган ҳолда амалга ошириш, депозит ва фоиз сиёсатини ресурс бозоридаги вазият таҳли-ли асосида қисқа муддатларда қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Тижорат банкларида ресурсларни актив амалиётларга самарали тақсимлаш сиёсатининг амал қилиши кредит маблағларининг даромадли қайтувчанлигини таъминловчи муҳим омил ҳисобланади. Шу боис ресурсларни самарали жойлаштиришнинг муҳим мезонлари сифатида депозит маблағларини тез айланувчан, юқори ликвидли активларга жойлаштириш, банк даромадлилигини таъминловчи оптимал фоиз сиёсатини юритиш зарур.
Тижорат банкларида иқтисодиётнинг турли соҳаларини кредитлаш ҳажмлари ошиб бораётган бугунги шароитда кредит портфели шаклланишига омиллар таъсирини ҳаққоний баҳолай оладиган янгича ёндашувларга кучли эҳтиёж сезилмоқда.
Айни пайтда республикамиз банкларида кредит портфелига омиллар таъсирини баҳолашда, асосан, кредитлаш мониторингини анъанавий (дастлабки, жорий, ҳужжатли, жойига чиққан ҳолда ўрганиш) усулларидан фойдаланилмоқда. Аммо мижоз фаолияти кўрсаткичлари ва улардаги ўзгаришларни ўзаро боғлиқликда, таҳлилий ўрганадиган механизмлар етарлича шаклланмаган.
Сўнгги йилларда ҳамон давом этаётган жаҳон молиявий инқирози банк тизимига салбий таъсир қилди. Банклар амалиётида муаммоли активларнинг шаклланиши иқтисодий тизим барқарорлигининг пасайишига олиб келди.
Тижорат банклари бундай шароитда ўз активларини ҳимоя қилиш, муаммоли кредитлар хавфини камайтириш ва тўловларни кечиктириш оқибатларини бартараф этиш учун самарали эрта огоҳлантириш тизимини яратишлари зарур.
Эрта огоҳлантириш тизими (ЭОТ) – янги босқичда хавфларни аниқлаш учун қўлланиладиган жараёнлар тўплами бўлиб, яхши ишлаб чиқилган ЭОТ банк тизимига салбий таъсир кўрсатадиган ҳамда яқинлашиб келаётган хавф-хатарларни аниқлашга ёрдам беради.
Тижорат банклари кредитлаш амалиётида «эрта огоҳлантирув эҳтимолий индикаторлари тизими»ни кенг қўллаш асосида соғлом активлар портфелини шакллантириш бўйича таклифлар берилган (2-расм).




Download 95,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish