Issn 2221-7347 Экономика и право



Download 3,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/69
Sana23.02.2022
Hajmi3,49 Mb.
#168034
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69
Bog'liq
VM109 4 (2)

 
 


ISSN 2223-4047  Вестник магистратуры. 2020. № 10-4(109) 
__________________________________________________________________________________ 
91
УДК 950 
М.Э. Шарипова


НАГЛЯДНЫЕ МЕТОДЫ ПРЕПОДАВАНИЯ ИСТОРИИ И ПУТИ ИХ ФОРМИРОВАНИЯ 
 
В этой статье рассматриваются наглядные методы 
преподавания истории и способы их формирования. 
 
Ключевые слова: наглядный инструмент, учебный материал, 
исторический 
процесс, 
исторический 
документ, 
наглядная 
демонстрация, условное наглядное пособие. 
 
Тарих ўқитишда кўргазмали воситалар тарихий билимларнинг ўқувчилар онгига етказиш ва 
сингдиришда муҳим манба ҳисобланади. Кўргазмалилик энг аввало ўқитиш ва ўрганишнинг кўргазмали 
усули, ўқитувчи баёнининг кўргазмали бўлиши, унинг ўқувчилардаги тайёр образларга суяна билиши, 
ўқув материалини баён қилиш вақтида кўргазмали қуроллардан фойдаланиш ва кўргазмали қуроллар 
воситасида ўқувчиларнинг билиш фаолиятини жадаллаштириш ҳамда уларнинг ўрганилаётган тарихий 
жараёнларни, воқеа ва ҳодисаларни айнан ўзини ёки уларнинг тасвирларини кўриш ёрдамида 
ўрганишлари тушунилади. Тарихий ҳужжатлар ва бадиий адабиётлардан фойдаланиш ўқитувчи баёнини 
образли қилиб конкретлаштирса, кўргазмали қуроллар воситасида ўқувчиларда ўтмиш тўғрисида ёрқин ва 
аниқ тасаввур ҳосил бўлади, ўқувчиларнинг эшитиш фаолиятига кўриш ва сезиш органларининг фаолияти 
ҳам қўшилади. Шу билан уларнинг билими янада чуқурлашади ва мустаҳкамланади. Тарих ўқитишда 
қўлланиладиган кўргазмали қуроллар ўзининг мазмуни, тарихий образларининг характери, уларни 
тайёрланиш ва фойдаланиш усулларига қараб қуйидаги турларга бўлинади:
1. Буюм кўрсатмалилик тарихий ёдгорликлар, эсдалик жойлари; архитектура ёдгорликлари, 
хўжаликка доир ва бошқа қурилишлар; меҳнат қуроллари; қурол-яроғлар, рўзғор буюмлари, шу жумладан 
археологик топилмалар.
2. Тасвирий кўргазмалар; ўқитишда фойдаланиш учун ишланган тарихий картиналар ва альбомлар, 
санъат асарлари, портретлар, расмлар, фотоҳужжатлар ва фотосуратлар, дарсликлардаги иллюстрациялар, 
ўқув диапозитивлари, диафильмлар ва кинофильмлар, макетлар, муляжлар, ҳар хил моделлар, 
мультимедиалар, интернет материаллари ва бошқалар.
3. Шартли кўрсатмали қуроллар. Тарихий ва контур карталар, тарихий атласлар, схемалар, графика, 
диаграмма ва картограммалар, аппликациялар.
Буюм кўрсатмалилик таълимда алоҳида касб этади. Физика, кимё ёки ботаника ўқитувчилари 
ўрганилаетган мавзуни ўқувчиларга формула, шакл ва бошқаларда кўрсатиб тушунтирсалар тарих 
ўқитувчиси ундай имкониятлардан маҳрумдир. Тарих ўқитувчиси ўқувчиларга ибтидоий одамлар ҳаёти ва 
фаолиятининг айнан ўзини кўрсатиб бера олмайди, фақат гапириб беради, кўрсатса фақат ибтидоий киши-
лар ишлатган қуролларни, яшаган жойларини, ёки айтайлик ўрта асрлардаги ҳукмдорларни ўзаро урушла-
рини эмас, урушда ишлатилган қуролларни ва бошқа баъзи бир буюмларни, айрим саркардалар бошлиқ 
аскарларнинг жангларда кўрсатган жасорат ва қаҳрамонликларини эмас, балки улар тўғрисидаги рассо-
млар чизган айрим расм-шаклларни кўрсатиш мумкин, холос, лекин ҳар ҳолда кишилар ўтмишидан қолган 
бу ёдгорликларни тарихий воқеалар тўғрисида реал тасаввур қилишга сўзсиз ёрдам беради. Ўқувчилар 
орадан бир неча асрлар, ҳатто неча-неча минг йиллар ўтиб кетган замондаги воқеалар тўғрисида маълумот 
берувчи ҳақиқий буюм ва нарсаларни жуда қизиқиш ва хаяжон билан ўрганадилар. Шунинг учун ҳам мак-
табда тарихий ўтмишни ўрганишнинг асосий манбаларидан бири бўлган бу ёдгорликларни тўплаш ва 
улардан фойдаланишга жуда катта эътибор берилади. Тасвирий кўргазмали қуроллар мактаб тажрибасида 
ҳаммадан кўп қўлланилади. Тасвирий кўргазмалар бир неча хил бўлади;
а) ўтмишдан қолган ҳақиқий асл нусха ҳужжатлар асосида яратилган тасвирий кўргазмалар; 
ҳужжатли фотосуратлар ва ҳужжатли кинофильмлар, предмет ёдгорликларининг тасвирлари, меҳнат 
қуроллари, маданий ёдгорликларининг тасвирлари ва шу кабилар;
б) илмий жиҳатдан асослаб таъмир қилинган архитектура ва бошқа ёдгорликлар тасвири, рўзғор 
буюмлари ёки улар тасвири;
в) рассомнинг ижодий фаолияти билан қилинган тасвирий кўргазмалар; тарихий санъат асарлари 
дарсда берилган иллюстрациялар, макетлар, моделлар ва бошқалар.
Кўргазмали қуролларни танлаш ва улардан фойдаланишда ўқитувчи қуйидагиларни эътиборга 
олиши лозим:
©
Шарипова М.Э., 2020.



Download 3,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish