Issn 181-9130 Doi Journal 10. 26739/2181-9130 ҲУҚУҚий тадқИҚотлар журнали жилд, сон



Download 360,72 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/10
Sana26.03.2022
Hajmi360,72 Kb.
#512013
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
178-Текст статьи-368-2-10-20210225 (3)


 
ижроия ҳокимият органлари фаолияти устидан назоратнинг йўқлиги ёки сустлиги; 

 
молиявий оқим тўғрисида аниқ ҳисобларнинг юритилмаслиги; 

 
ижроия ҳокимият органларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан 
ҳамкорлигининг сустлиги; 

 
давлатнинг кадрлар масаласидаги сиёсатининг самарасизлиги; 

 
давлат ва маҳаллий органлар фаолияти маъмурий буйруқбозликка асосланганлиги; 

 
жиноятларнинг фош этиш даражасининг пастлиги; 

 
жиноят содир этган шахсларда жазонинг муқарарлигини таъминланмаганлиги. 
4) Коррупцияга қарши курашда маънавият масаласи очиқ қолмоқда. Яъни маънавий 
олами бой инсонни тарбиялаш коррупцияга қарши курашда энг таъсирчан усуллардан 
биридир. Шу боис мактабларда, олий таълим ва ундан кейин, айниқса, коррупцияга қарши 
курашиш тизими учун кадрлар захирасини шакллантиришда маънавият дарсларини кенг 
йўлга қўйиш айни муддао. Зеро, тамагирлик маънавиятсизликнинг ёрқин бир кўриниши 
эканини ўсиб келаётган ёш авлод қалбига чуқур сингдириш лозим. 
Маънавий-руҳий характердаги омиллар: 

одамлар орасида давлатга ишончсизликнинг ривожланиши; 

келажагидан хавотирланиши ва қўрқиш ҳолатининг мавжудлиги. 
Коррупцион ҳуқуқбузарликларни содир этилишида жабрланувчи шахслар билан 
боғлиқ бўлган виктим омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилган самарали 
тизимни яратиш ҳамда бу борадаги ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикасини 
ташкил этишда ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар қаторида асосий субъект сифатида ички 
ишлар органларининг фаолиятини юқори даражада ташкил этишга хизмат қиладиган 
механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишни тақазо этади. 
Ички 
ишлар 
органларининг 
коррупцион 
ҳуқуқбузарликлар 
виктимологик 
профилактикасини амалга оширишдаги муаммолар: 
– қонунда ҳуқуқбузарликлар виктимологик профилактикаси мазмун ва моҳияти очиб 
берилиб, аниқ чора-тадбирлар белгиланган бўлсада, ички ишлар органлари томонидан 
амалга оширилаётган фаолият аниқ ҳуқуқбузарликлар виктимологик профилактикасига 
йўналтирилмаган; 
– амалиёт таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ички ишлар органлари ходимлари ҳамма вақт 
ҳам жабрланувчи шахсини ўрганишга эътибор қаратишмайди. Бундай холатларни улар 
томонидан кўпинча, коррупцион ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар билан профилактик 
ишлар амалга оширилади. Вахоланки, кўпгина холатларда ҳуқуқбузарликларнинг содир 
этилишида жабрланувчилар билан ҳуқуқбузарлар ўртасида қандайдир боғлиқлик сабаб 
бўлади. Бошқа бир холатда ички ишлар ходимларининг жабрланувчилар билан профилактик 
ишларни амалга оширишда шахсга оид маълумотларни таҳлил қилиш методларини 
билмасликлари билан ҳам изоҳланади. 
– коррупцион ҳуқуқбузарликлар виктимологик профилактикаси жиноятчиликка қарши 
курашнинг энг асосий йўналиши деб эътироф этилаётган бўлсада, унинг мустақил тарзда 
амалга оширилишига келганда умумий, махсус ҳамда якка тартибдаги профилактика 


ҲУҚУҚИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ЖУРНАЛИ | ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙ | JOURNAL OF LAW RESEARCH
№6 | 2020
74 
жараёнида амалга оширилиб келинаётганлиги кузатилмоқда. (Ўтказилган суровда иштирок 
этган профилактика инспекторларининг 90 фоизи мазкур фикрни тасдиқлашган); 
– коррупцион ҳуқуқбузарликлар виктимологик профилактикаси субъектларининг ички 
ишлар органлари билан ҳамкорлигини ташкил этишда муаммолар мавжуд бўлиб, уларнинг 
жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашишни самарали таъминлашга 
қаратилган 
куч-воситалари 
ҳамда 
усул 
ва 
методлари 
амалда 
тўлиқ 
мақсадга 
йўналтирилмагандир;
– ички ишлар органларининг ахборот марказида ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг 
ҳисоби юритилиши лозим. Бироқ бугунги кунга қадар бундай турдаги ҳисобларнинг 
юритилиши йўлга қўйилмаган. Натижада жабрланувчиларнинг ўзига хос хусусиятлари, 
хулқ-атвори 
билан 
боғлиқ 
масалалар 
таҳлил 
қилинмай 
қолмоқда. 
Ўзбекистон 
Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунининг 10-
моддасида ички ишлар органларининг энг асосий вазифаси сифатида ҳуқуқбузарликлардан 
жабрланувчиларнинг ҳисобини юритиш ҳамда мазкур маълумотларнинг таҳлилини амалга 
ошириш назарда тутилганлигини ҳам унутмаслик лозим.
– суриштирув органларининг энг асосий эътибори коррупцион жиноят ва уни содир этган 
жиноятчига қаратилиб, жабрланувчилар билан боғлиқ масалалар очиқлигича қолмоқда. 
Тўғрироғи жиноятларнинг келиб чиқиш сабаб ва шароитларини ўрганишда жабрланувчилар 
билан боғлиқ бўлган ҳамда жиноят содир этилишига туртки берувчи виктимоген омиллар 
таҳлил қилинмаяпти. Чунки кўп ҳолларда айнан жабрланувчиларнинг хулқ-атвори 
жиноятнинг содир этилишига кўмаклашувчи омил сифатида баҳоланади. Таҳлиллар шуни 
кўрсатмоқдаки, қасддан одам ўлдириш, тан жароҳати етказиш, номусга тегиш 
жиноятларининг содир этилишида 57% жабрланувчилар роль ўйнаган; 
криминологик фактор (умумий каби аниқ жиноятларни характерловчи)ларни ҳар 
томонлама инобатга олишни тақазо этувчи виктимологик характердаги ахборотларни кенг 
анализ қилмасдан виктимологик профилактиканинг самарадорлигини ошириб бўлмайди. 
Тўпланган ахборотлар ва уларни ўрганиш потенциал жабрланувчилар тоифаларига аниқлик 
киритишга хизмат қилади. Сўзсиз, бу тоифа шахсларни аниқлаш ўзи билан оғир вазифа 
юклайдики, чунки аксарият холларда жиноий хатти-ҳаракатдан жабрланганларнинг 
кўпчилиги ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга мурожаат қилмайди; 
Мазкур муаммолар биринчи навбатда ички ишлар органлари ходимларининг 
виктимологик профилактика чора-тадбирларнинг мазмун ва моҳиятини тушунмасликлари 
ҳамда уларни амалга ошириш бўйича етарли билим ва амалий кўникмаларга эга 
эмасликлари, 
қолаверса, 
амалиётда 
ушбу 
чора-тадбирларни 
амалга 
ошириш 
механизмларининг ишлаб чиқилмаганлиги билан боғлиқдир. 
Ички ишлар органлари томонидан виктимоген омиллари аниқлаш бўйича қуйидаги 
йўналишларда ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш ва ҳуқуқбузарликлар виктимологик 
профилактикаси чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадга мувофиқ
:
- коррупцион ҳуқуқбузарликлар виктимологик профилактикаси ишларини баҳолашда 
идораларнинг расмий сайтида фуқаролар онлайн сўровини ташкил этиш;
- аҳоли орасида коррупцион ҳуқуқбузарликлардан жабрланиш сабалари ва шароитларни
ўрганиш мақсадида сўров ўтказиш, шу жумладан, онлайн сўровномада ички ишлар 
органларининг веб-сайтларидан фойдаланиш; 
- коррупцион ҳуқуқбузарликлар виктимологик профилактикаси доирасида олинган 
натижалар ёрдамида профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; 
- аҳолини коррупцион жиноятлардан ҳимоя қилишга қаратилган илмий фаолият учун 
имтиёзлар жорий этиш. 
Юқоридаги таҳлиллардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар 
органларининг 
коррупцион 
ҳуқуқбузарликларнинг 
виктимологик 
профилактикасида 
қуйидагиларни амалга ошириш самара беради: 

коррупцион ҳуқуқбузарликлар содир этилишида жабрланувчилар ролини камайтириш, 
виктимологик профилактикани доимий такомиллаштириб бориш, ушбу жараёнларда 


ҲУҚУҚИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ЖУРНАЛИ | ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙ | JOURNAL OF LAW RESEARCH
№6 | 2020
75 
ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларни фикрларини ўрганиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти 
натижаларини инобатга олиш. 

жисмоний ва юридик шахс вакиллари томонидан коррупцион ҳуқуқбузарликлардан 
жабрланганлар ҳақида хабар бериш механизмларини ишлаб чиқиш; 

фуқароларни 
коррупцион 
ҳуқуқбузарликлардан 
жабрланиш 
ҳолатлари 
бўйича 
мурожаатлар таҳлилини мунтазам амалга ошириб бориш ҳамда жабрланувчиларнинг қатъий 
равишда ҳисобга олинишини таъминлаш, уларнинг натижаларини ҳар чоракда муҳокама 
қилиш ва умумлаштириб бориш; 

коррупцион ҳуқуқбузарликлар виктимологик профилактикаси бўйича услубий-методик 
тавсиялар, эслатмалар, буклетлар, ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш ва амалиётга 
жорий этиш; 

ҳуқуқбузарликлар 
виктимологик 
профилактикаси 
дастурининг 
бажарилишини 
мониторинг қилиш, унинг бажарилиши бўйича маълумотнома тайёрлаш ва коррупцияга 
қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясига тақдим этиш; 

коррупцион жиноятлар жабрланувчиларининг виктимологик хавфсизлигини таъминлаш, 
уларнинг такрор жабрланишини олдини олиш бўйича профилактик чора-тадбирларни ишлаб 
чиқиш ва амалга ошириш. 
Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, коррупцион ҳуқуқбузарликлар профилактикаси: а) 
бу турдаги ҳуқуқбузарликларни содир этувчи шахсларга; б) ҳуқуқбузарликларнинг сабаб-
шароитларини аниқлаш ва бартараф этишга; в) коррупцион ҳуқуқбузарликлардан 
жабрланишни юзага келтирувчи виктим омилларга қаратилиши ўзига хос аҳамият касб 
этади.

Download 360,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish