Вертикал ёки минорасимон камераларда вагонетка- қолипларга солинган буюм олдин турли иситиш зоналаридан юқорига кўтарилади ва сўнг пастга туширилиб камерадан ташқарига чиқарилади. Вертикал камераларда иссиқнинг турли баландликда табиий турлича тарқалишидан фойдаланилади. Буғ бир маромда бўладиган камеранинг энг юқори қисмида ҳарорат 100 °С да ушлаб турилади. Камеранинг пастки қисмида буғ ҳаволи аралашма бўлиб ҳарорат 30-35°С дан ошмайди. Кўп қаватли туннелли камераларга нисбатан вертикал камераларнинг афзаллиги – уларнинг ҳажми 5-6 марта кам бўлади ва кам жой эгаллайди. Уларнинг ўзига хос хусусияти, бошқа камераларга нисбатан буғ сарфи кам бўлади (100-120 кг/м3).
Вертикал буғлаш камераси ишлаб чиқариш майдонини тежаш ва иссиқликдан самарали фойдаланиш имконини беради. Вагонеткалар (аравачалар) буюм билан кириб чиқиши учун камералар пастдан ва икки ён томондан туйникка эга. Юклаш туйнигининг ўлчамлари колипли аравача ўлчамидан 5…10 см каттароқ бўлади, баландлиги 1 м дан ошмайди.
Вертикал буғлаш камераси ишлаб чиқариш майдонини тежаш ва иссиқликдан самарали фойдаланиш имконини беради. Вагонеткалар (аравачалар) буюм билан кириб чиқиши учун камералар пастдан ва икки ён томондан туйникка эга. Юклаш туйнигининг ўлчамлари колипли аравача ўлчамидан 5…10 см каттароқ бўлади, баландлиги 1 м дан ошмайди.
Камера формаларни вертикал кўтариш, горизонтал силжитиш ва тушуриш механизмлари билан жиҳозланган. Транспорт механизм-лари гидравлик кўтарувчи, гидравлик туширувчи ва узатувчи арава-чалардан иборат. Гидравлик кўтарувчи: стол, йўналтирувчи устунлар, илгичлар (отсекатель) ва гидравлик кўтарувчи механизмдан иборат.
Қолипларнининг шахтада ҳаракатланиши қуйидагича: пастки туй-никдан қолип гидравлик кўтарувчи механизим столига суриб келти-рилгач стол қолипни кўтарабошлайди. Қўтарилаётган қолип юқорида жойлашиб олган қолиплар тўпининг энг пастдагисига етгач, илгичлар бўшалади ва кўтариш столи пастки қолип билан бирга бар-ча қолипни бир поғона юқорига кўтариб қўяди. Илгичлар ёпилиб энг юқориги қолипдан бошқа барчасини илиб қолади. Кўтариш столи пастга тушиб кейинги қолипни кўтаришга шай туради. Силжитиш механизми қолиплар тўпида энг юқорида жойлашган қолипни туши-риш механизмига узатади.Тушириш механизми ҳам худди кўтариш механизми каби ишлайди.
Тушириш механизм столи энг пастки қолипга етгач барча илгичлар бўшаб қолади ва туширувчи стол улар-ни бир поғона пастга туширади. Шу пайт илгичлар ёпилади. Энг па-стки қолипдан бошқа барча қолиплар илиниб қолади. Тушириш сто-лидаги қолип чиқариш туйнигидан ташқарига чиқарилади. Барча жа-раён яъни кўтариш, силжитиш ва тушириш синхрон равишда маълум ритмда амалга ошади.
Буғ камерага шахта юқорисида жойлашган труба орқали юбори-лади. Шахтада буғ эркин ҳаракатланади. Пастга тушаётиб совиб бо-ради. Шахта юқорисида туйинган буғ ҳарорат 95…100°С гача борса, шахта пастида буғ- ҳаво аралашмаси ҳарорати 20…30 °С ни ташкил этади.
Вертикал буғлаш камераси: 1 –камера деворлари;
2 – қолипланган буюмлар; 3 –узатувчи аравача; 4 –тушириш столи; 5 –кўтариш столи; 6 –камерага кириш туйниги; 7 –труба ҳалқа; 8 –айланма пар узатувчи.
Қолипланган буюм юқорига қутарила борган сари қизиб боради ва энг юқори қатламда изотермик зонадан ўтиб пастга туша борган сари совий бошлайди.