Бирламчи энергоресурсларни тежаш, иккиламчи энергоресурслардан унумли фойдаланишга боғлиқ; иккиламчи энергоресурсларга ўтхона ва технологик газлар, оқава суюқликлар физик иссиқлиги, саноат чиқиндиларининг ёниш иссиқлиги, кимё корхоналари маҳсулот ва хом-ашёларининг ортиқча босим энергиялари киради. Барча кимё-технология системаларида (КТС) бирламчи энергоресурслардан максимал даражада фойдаланиш тайёр маҳсулот сифатини пасайтирмаслиги зарур. - Бирламчи энергоресурсларни тежаш, иккиламчи энергоресурслардан унумли фойдаланишга боғлиқ; иккиламчи энергоресурсларга ўтхона ва технологик газлар, оқава суюқликлар физик иссиқлиги, саноат чиқиндиларининг ёниш иссиқлиги, кимё корхоналари маҳсулот ва хом-ашёларининг ортиқча босим энергиялари киради. Барча кимё-технология системаларида (КТС) бирламчи энергоресурслардан максимал даражада фойдаланиш тайёр маҳсулот сифатини пасайтирмаслиги зарур.
Кимё корхоналари энерготехнология схемаларини яратишда энг аввал ишлаб чиқариш чиқиндиларидан максимал фойдаланиш зарур. Бунинг имкони бўлмаган ҳоллардагина иссиқликолиш мақсадида ишлаб чиқаришнинг ёнувчан чиқиндиларини ёқиш мақсадга мувофиқ. ЭКТС яратишга бундай ёндошиш сабабли энергия бўйича ҳам, материал бўйича ҳам чиқиндисиз технологияларни яратиш мумкин. Бошқача қилиб айтганда, энерготехнология энергоресурсларни тежаш ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш имконини беради. - Кимё корхоналари энерготехнология схемаларини яратишда энг аввал ишлаб чиқариш чиқиндиларидан максимал фойдаланиш зарур. Бунинг имкони бўлмаган ҳоллардагина иссиқликолиш мақсадида ишлаб чиқаришнинг ёнувчан чиқиндиларини ёқиш мақсадга мувофиқ. ЭКТС яратишга бундай ёндошиш сабабли энергия бўйича ҳам, материал бўйича ҳам чиқиндисиз технологияларни яратиш мумкин. Бошқача қилиб айтганда, энерготехнология энергоресурсларни тежаш ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш имконини беради.
Энергокимё-технологик системаларни (ЭКТС) термодинамик таҳлил қилиш усуллари - ЭКТС ни яратиш учун термодинамик таҳлил қилиш зарур. Бу таҳлил қуйидаги икки мақсадларда бажарилади:
- 1) ЭКТС ҳақида ишончли маълумотларни олиш учун ундаги энергетик ўзгаришлар аниқланади (система ва унинг элементлари фойдали иш коэффициент қийматлари, системадаги йўқотилишлар тақсимоти ва характери, система ҳар бир элементининг нисбий массаси, элементлараро алоқалар характеристикаси, атроф муҳит билан ўзаро таъсири ва бошқалар). Бу маълумот системани мукаммаллаштириш ва уни саноатнинг бошқа системалари билан солиштириш ишларига асос бўлади;
- 2) Максимал термодинамик ва иқтисодий унумдорликка эришиш учун ЭКТС элементларининг турли хил параметрлари оптималлаштирилади. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, кўпинча термодинамик жиҳатдан унумли бўлган ЭКТС иқтисодий жиҳатдан унумли бўлмайди.
- ЭКТСни термодинамик таҳлилининг энг оддий усули термодинамиканинг биринчи қонунига асосланган энергетик усулидир. Бу усул ЭКТС ва унинг элементларидаги энергия йўқотилишларини, ҳамда жараёнларнинг энг катта йўқотилишлари билан кечувчи ЭКТС элементларини аниқлайди. Энергетик усулнинг асосий камчилиги, турли кўринишдаги энергиянинг қиммати, яъни энергиянинг амалий яроқлилиги, эътиборга олинмайди. Бу эса, термодинамиканинг иккинчи қонунига зиддир.
Do'stlaringiz bilan baham: |