ИССИҚЛИК АЛМАШИНИШ ЖАРАЁНЛАРИ
Иссиқлик ўказиш
Умумий тушунчалар Температураси юқори бўлган жисмдан температураси паст жисмга иссиқпикнинг' ўз - ўзидан, қайтмас ўтиш жараёнига иссицлик алмашиниш дейилади. Жараённи ҳаракатга келтирувчи кучи, бу \ар хил температурали бўлган жисмларнинг температуралар фарқидир. Термодинамиканинг 2-қонунига биноан, иссикдик ҳар доим температураси юқори жисмдан температураси паст жисмга ўтади. Иссикдик (иссиқлик миқцори) — бу иссиқлик алмашиниш жараёнининг энергетик характеристикаси бўлиб, жараён мобайнида узатилган ёки олинган энергия микдори билан белгиланади. Иссикдик алмашиниш жараёнида иштирок этувчи жисмлар иссиқлик ташувчи элткич ёки иссицлик элткич деб номланади. Иссикдик ўтказиш - иссикдик энергиясининг тарқалиш жараёнлари тўғрисидаги фан. Иссикдик алмашиниш жараёнларига иситиш, совитиш, конденсациялаш, буғланиш ва буғлатишлар киради. Ушбу жараёнларни амалга ошириш учун мўлжалланган курилмалар иссицлик алмашиниш курилмалари деб аталади. Маълумки, иссиқлик алмашиниш жараёнларида камида 2 та турли температурали муҳитлар иштирок этади. Ўз иссиқпик энергиясини узатувчи, юқори температурали муҳит - иссицлик элткич деб аталса, иссиқлик энергияси] 1И қабул қилувчи паст температурали муҳит эса-совуцлик элткич деб аталади. Иссиқлик ва совукдик элткичлар кимёвий бардошли бўлиши, курилмаларини емирмаслиги ва унинг деворларида қатгиқ, говак, куйқа ҳосил қилмаслиги керак. Шунинг учун, иссикдик ёки совукдик элткичларни танлашда жараён температураси, нархи ва уларни қўлланиш со,\алари каби кўрсаткичларга катга аҳамият бериш керак. Температураси турли бўлган муҳитлар орасида иссикдик ўтказиш турғун ва нотурғун шароитларда амалга ошиши мумкин. Турғун жараёнларда курилманинг температура майдони вақг ўтиши билан ўзгармайди. Нотурғун жараёнларда эса, вақг ўтиши билан температура ўзгаради. Узлуксиз ишлайдиган қурилмаларда жараёнлар турғун боради, узлукли (даврий) ишлайдиган курилмаларда эса - жараёнлар нотурғун бўлади. Ундан ташқари, даврий ишлайдиган курилмаларни юргизиш ва тўхтатиш, ҳамда иш режимлари ўзгарган ҳолларда нотурғун жараёнлар содир бўлади. Иссикдик ўтказиш жараёнининг асосий кинетик характеристикалари бўлиб, ўртача температуралар фарқи, иссиқлик ўтказиш коэффициенти ва узатилаётган иссикдик микдорлари ҳисобланади. Иссикдик алмашиниш курилмаларини ҳисоблашда куйидаги параметрлар топилади: 1. Иссиқлик оқими (курилманинг иссиқлик юкламаси), яъни иссиқлик микдори Q ҳисобланади. Иссиқлик оқимини аникдаш учун иссикдик баланси тузилади ва у Q га нисбатан ечиб топилади; 2. Берилган вақг ичида зарур иссикдик микдорини узатишни таъмип ловчи қурилманинг иссиқлик алмашиниш юзаси аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |