Испания –Ғазначилик бош директорати
Давлат хазинаси томонидпн ишлатиладиган логотипи
Shakllangan: 1824-yil 3-iyul
(Qirollik gʻaznasi bosh direktori sifatida)
Yillik byudjet: €456,2 million, 2019-yil
Испанияда ғазначилик функциялари Молия котибининг ўрин- босари Канцелярияси (МК) ва Ғазначилик бош директорати (ҒБД) ўртасида тақсимланган. Иккала муссаса хам иккинчи даражадаги тузилмавий структуралар бўлиб, Молия вазирлиги тасарруфидадир. Мамлакат Марказий банкида ғазначиликнинг ягона ҳисоби мав- жуддир. Ягона ҳисоб бўйича тушумлар ва тўловлар устидан назо- ратни Ғазначилик бош директорати амалга оширади. Ягона ҳисобга тушумлар бўйича назорат унинг зиммасида бўлишига қарамай баъ- зи бир солиқсиз даромадлардан ташқари солиқлар йиғилишида қат- нашмайди. Молия вазирлиги таркибига кирувчи солиқ бошқармаси, банк тизими орқали солиқларни йиғади. Бюджетнинг харажатлари бўйича ғазначилик ўзида – айрим харажатлар бўйича тўловларни кечиктириш ҳуқуқини сақлаган ҳолда, ойлик ва чораклик тўлов- ларни амалга ошириши бўйича мажбурий жадвални тузади. Бюд- жет бирликлари томонидан мажбуриятлари олиш, текшириш ва тў- лаш бўйича қабул қилинган қарорлар ғазначилик томонидан белги- ланган тартибда амалга оширилади. Тўлов топшириқномалари Ғаз- начилик бош директорати томонидан ёзилади ва ҳақиқий маблағ ажратилиши устидан назорат олиб борилади. Назорат, соҳа депар- таментлари томонидан бюджет ажратмаларини ҳамда нақд тўлов- лар жадвали ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади. Ҳар қандай давлатнинг қарзлари ҳажми, муддати ва шартлари Ғазначилик бош директорати томонидан амалга оширилади. Қимматли қоғозлар Мар- казий банкнинг агент сифатидаги иштирокида амалга оширилади, ле- кин ташқи ёки бошқа қарз олишлар бевосита Ғазначилик бош дирек- торати томонидан бажарилади. Ғазначилик қимматли қоғозлар икки- ламчи бозорини тартибга солишда кенг ваколатларга эгадир.
Испанияда давлат ахборот тизими фаолият кўрсатади ва унга Молия вазирлиги Концелярияси масъулдир. Мазкур ахборот тизи- ми орқали истисноларсиз барча давлат операциялари ўтказишга мажбурдир. Ушбу тизим бюджет ижросини олти босқичда бажара- ди: бюджет ажратмалари, мажбурият олиш, текшириш, тўлов тала- би, тўлов топшириғи ва ҳақиқий маблағ ажратиш. Бюджетни тайёр-
лаш хам тизим орқали амалга оширилади. Бунда барча турдаги расмий маълумотлар шакллантирилади ва барча турдаги статистик маълумотлар тайёрланади. Мазкур тизим суҳбатли режимда, аниқ вақт кўламида ишлайди ва ҳар қандай маълумот тезкор тақдим этилади. Соҳа департаментлари ва кейинги бюджет олувчилар билан ҳам алоқалар мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |