Ижарага олувчи томонидан коммунал ва бошқа хизматлар тўловини тўберишда ҳисобварақ-фактураларни
расмийлаштиришнинг хусусиятлари
Кўпинча ижарага олувчи ижара шартномасига асосан ижарага берувчига истеъмол қилинган коммунал хизматлар, электр энергияси,
алоқа хизматлари ҳақини қоплаб бериши (тўлаб бериши) керак. Унда бу суммалар ижара ҳақига киритилмайди.
Коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматларини, ушбу хизматлар етказиб берувчиларидан олувчи ижарага берувчи, ушбу
хизматларни ижарага олувчиларга (фойдаланиш имконини беради) беради.
Бундай беришдаги ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш хусусиятлари Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва
расмийлаштириш
тартиби
нинг V бўлимида кўрсатилган (АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган).
Бу ҳолда ижарага берувчи томонидан ижарага олувчи номига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада алоҳида қаторларда:
ижара шартномасига мувофиқ ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилган ҳолда (агар ижарага берувчи – ҚҚС тўловчиси бўлса) ижара ҳақи
суммаси;
ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган коммунал хизматлар, ушбу хизматлар қийматига тўғри келувчи ҚҚС суммаси
ажратилган ҳолда қопланиши лозим бўлган сумма акс эттирилади.
Бундай хизматлар учун ижарага олувчи томонидан тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурадаги ҚҚС суммаси, ижарага берувчи ҚҚС
тўловчиси бўлган ёки бўлмаганлигидан қатъи назар, кўрсатилиши керак.
Коммунал хизматлар ва шунга ўхшаш хизматлар учун ижарага берувчи томонидан тўланган ёки тўланиши лозим бўлган суммалар
ижарага берувчининг харажатлари ҳисобланмайди, агар улар қийматини ижарага олувчи тўлаган бўлса. Ва қачонки бу суммаларни
ижарага олувчига тўлаш учун тақдим этса, коммунал хизматлар қиймати унинг даромади ҳисобланмайди,
Харажатни ижарага олувчи қилади, даромадни энергия билан таъминловчи ташкилот олади, ижарага берувчи воситачи сифатида
ҳисобварақ-фактураларни қайта тақдим этади.
2-мисол. Корхона - ҚҚС тўловчиси офисни ижарага беради. Шартномада коммунал хизматлари, алоқа хизматлари ва электр энергияси
қиймати ижара ҳақи суммасига киритилмаганлиги кўзда тутилган, ижарага олувчи томонидан ҳақиқатда истеъмол қилинган хизматлар
учун алоҳида тўланади. Ижара ҳақи миқдори 450 минг сўмни, шу жумладан ҚҚС – 75 минг сўмни ташкил қилади. Коммунал хизматлар,
алоқа хизматлари ва электр энергияси хизмати учун тўлов суммаси бир ой учун 240 минг сўмни, шу жумладан ҚҚС – 40 минг сўмни
ташкил этди.
Ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисмида кўрсатилган суммалар қуйидагича акс этиши керак:
3-мисол. Корхона - ҚҚС тўловчиси офисни ижарага беради. Шартнома билан коммунал хизматлар, алоқа хизматлари ва электр
энергияси хизмати қиймати ижара ҳақи суммасига киритилмаслиги кўзда тутилган, ижарага олувчи томонидан ҳақиқатда ишлатилган
хизматлар учун алоҳида тўланади. Ижара ҳақи миқдори 450 минг сўмни ташкил этди. Истеъмол қилинган коммунал хизматлар, алоқа
хизматлари ва электр энергияси хизматлари учун қоплаб берилиши лозим бўлган суммаси бир ой учун 240 минг сўмни, шу жумладан ҚҚС
– 240 минг сўмни ташкил этди.
Ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисмида кўрсатилган суммалар қуйидагича акс эттирилиши керак:
Аммо бундай хизматларнинг “қайта тақдим этиш” тартиби фақат ижарага олувчи билан ҳисоб-китобда қўлланади. Бирор-бир хизматлар
қийматини қоплашнинг бошқа ҳолатларида харажатлар, уларни кўрсатган шахс номидан хизматларни ҳақиқатдаги истеъмолчисига тўлов
учун тақдим этилади.
Ижарачи томонидан қоплаб бериладиган харажатлар ижарага берувчининг
бухгалтерия ҳисобида
қуйидагича акс этади.
Коммунал ташкилотлар берган ҳисобварақ-фактураларга мувофиқ, қопланиши лозим бўлган харажатлар акс эттирилади, ҚҚС билан:
Дт 4890 "Бошқа дебиторларнинг қарзлари"
Кт 6990 "Бошқа мажбуриятлар"
Кт 6010 "Етказиб берувчиларга тўланадиган счётлар"
Ижарачидан қоплаш суммаси келиб тушиши акс эттирилади, ҚҚС билан:
Дт 5110 "Ҳисоб-китоб счёти"
Кт 4890 "Бошқа дебиторлар қарзлари"