Ҳисоботи (Қамров даражасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар)



Download 21,67 Kb.
bet2/4
Sana18.02.2022
Hajmi21,67 Kb.
#455398
1   2   3   4
Bog'liq
Туман МТБ нинг 2021 йилда амаалга оширган ишлар ХИСБОТИ

(Кадрлар салохияти бўйича)
2020 йилда Жомбой туманида 31 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритган. 373 нафар педагог ходимлар фаолият юритган, шундан 152 нафар олий маълумотли педагоглар бўлган. 2020 йилда 194 нафар педагоглар онлайн тарзда ташкил этилган малака оширишда ўз мутахассисликлар бўйича малакаларини оширганлар.
2021 йилда Жомбой туманида 32 та давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритади. 483 нафар педагог ходимлар фаолият юритади, шундан 191 нафари олий маълумотли, 292 нафари ўрта махсус маълумотли педагоглар. 73 нафар номутахассис педагоглар мавжуд. Номутахассис педагогларни Булунғур, Оқдарё, Қўшрабод, Ургут, Тайлоқ туманларидаги педагогика коллежларига ўз мутахассислиги бўйича ўқишга жалб этилган.
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида 29 нафар методист, 295 нафар тарбиячилар, 47 нафар мусиқа раҳбарлари, 9 нафар хореограф, 28 нафар жисмоний тарбия йўриқчилари, 30 нафар тил ўқитувчилари, 15 нафар психологлар фаолият юритиб келмоқда.
2021 йилда 157 нафар педагоглар малака оширишда ўз мутахассисликлари бўйича малакаларини оширганлар.
(Таълим сифатини ошириш бўйича)
Таълим-тарбия тизимининг асосий вазифаси ўсиб келаётган ёшларни ватанпарвар, ҳар томонлама етук, билимдон, жисмонан бақувват, маънавий жиҳатдан баркамол қилиб вояга етказиш ҳамда кун сайин ўсиб бораётган ахборот технологияларининг таълим тизимидаги янгиликларини мунтазам билиш, мустақил равишда фаолият кўрсата олишга, ахборот оқимидан оқилона фойдаланишга ўргатишдан иборатдир.
Таълимнинг самарадорлигини ошириш ва берилаётган билимларимизни тарбияланувчиларимизнинг тўлақонли эгаллашларига эришиш, таълим-тарбия йўналиши диққат марказида бўлишини ва ёшларнинг мустақил билим олишларини таъминлаш, иқтидорли, истеъдодли ва ўзлаштиришида муаммолари бўлган тарбияланувчиларга индивидуал ёндошиш, ҳар бир тарбияланувчининг энг яхши сифатларини аниқлаш, уни ривожлантириш ва уларнинг қизиқиши, эҳтиёжи, қобилияти ва шахсий сифатлари, интелектуал хусусиятларини аниқлаган ҳолда ҳар бир машғулотни инновацион ғоялар билан ташкил этишга эътибор беришимиз мақсадга мувофиқдир.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ривожланишлар, мактабгача таълим тизимини модернизация қилиниши, таълим жараёнини мультимедия воситалари билан таъминланиши, сифатли таълим бериш учун кенг йўл очиб берди.
Мактабгача таълим бўлимига тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларига 2020-2021 ўқув йилининг бошида янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Мактабгача таълим ташкилотлари фаолият олиб бораётган педагогларига бўлимнинг “Таълим-тарбия сифатини таминлаш ва методик хизматни ташкил этиш” шўъбаси томонидан амалий ёрдам берилиб, ташкилотдаги иш хужжатларини мактабгача таълим вазирининг 2019 йил 30 августдаги 155-сонли буйруғи бўйича тайёрлаш ва шу бўйича ишларни ташкил этилиши назоратга олинди.
Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 392-сонли қарорига асосан педагог ҳодимларни хар ўқув йилининг март-июн ойларида аттестациядан ўтказиш режалаштирилган. Шунга асосан 2021 йилнинг март июн ойларида туман мактабгача таълим тизимидан 25 нафар педагог ходимлар иккинчи малака тоифасига давогар бўлиб, ушбу ходимлар тўғрисидаги маълумотлар таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексиясининг PKA.TDI.UZ сайтига жойлаштирилди. Маълумотлари жойлаштирилган педагоглардан 22 нафари тарбиячилар ва 3 нафарини мактабгача таълим ташкилотлари психологларини ташкил этади. Тест жараёнлари 2021 йилнинг июн ойида ташкил этилди. Тест натижаларига кўра тумандаги 2, 4,5,6,8,9,10,12,15 МТТ педагог ходимлари ижобий бахоланиб уларга иккинчи малака тоифаси сертификатлари тақдим этилди.
Самарқанд вилояти Жомбой туманида “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 6 январдаги “Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказишни ташкил этиш тўғрисида”ги қўшма қарорига асосан 2020 йилнинг ноябрь ойида 3 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари аттестация ва аккредитациядан ўтказиш режалаштирилган эди.
Шунга асосан 1,12,27-сон давлат мактабгача таълим ташкилотлари ноябр ойининг бошида очилганлиги сабабли 2020 йилнинг 3 ноябрь кунидан 2020 йилнинг 3 декабр кунига қадар ички баҳолашдан ўтказилиб хужжатлар йиғма жилди onaks.tdi.uz электрон платформасига жойлаштирилди ва туман мактабгача таълим бўлими қошида тузилган аттестация комиссияси томонидан 2020 йилнинг декабр ойида ташқи бахолашдан ўтказилиб, ташқи бахолаш хужжатлари onaks.tdi.uz электрон платформасига жойлаштирилди. Бундан ташқари 2021 йил режасига асосан туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги ташкилотларидан 6 таси режага киритилган бўлиб, январ ойида 16, 20, 26 МТТлар ташқи баҳолашдан ўтказиш режалаштирилган бўлиб, 20 ва 16 МТТнинг ички бахолаш хужжатлари онакс электрон платформасига жойлаштирилди. Бундан ташқари тумандаги 26 МТТ директорининг масъулятсизлиги сабабли МТТнинг ички бахолаш хужжатлари қилинмаган ва платформага жойлаштиришнинг имкони бўлмади. Феврал ойида тумандаги 19, 22, 23 МТТлар ташқи бахолашдан ўтказилиши режалаштирилди ва туман мактабгача таълим бўлими қошида тузилган аттестация комиссияси томонидан белгиланган муддатда ташқи баҳолашдан ўтказилиб, ташқи бахолаш хужжатлари йиғма жилди onaks.tdi.uz электрон платформасига жойлаштирилди.
2021 йилда туман МТБ тасарруфидаги 2-давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Маматмуродова Ойтути Рахмоновна Президентимизнинг “ Соғлом авлод учун” кўкрак нишони билан мукофотланди.
Ўқув йили давомида мактабгача таълим ташкилотларида бўлим методистлари томонидан семинар тренинглар мунтазам равишда олиб борилди. Ушбу семинарларда ташкилот педагогларининг билим ва малакаси мунтазам равишда ошириб борди. Семинралар бўлим режасига асосан педагог ходимларнинг метод кунларида ташкил этилди.
Вилоят мактабгача таълим бошқармасининг 2021 йил 26 майдаги “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик танловини туман босқичини ўтказиш тўғрисидаги 58/1-сонли буйруғига асосан Жомбой туман мактабгача таълим бўлимининг 2021 йил 1 июндаги 87-сонли буйруғи чиқарилиб, тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотларига етказилди. Жомбой туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларда фаолият юритаётган методист ва тарбиячилар жорий йилнинг 16 июнь куни 8-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий-кўрик танловининг туман босқичида иштирок этишди.
Ҳудудий саралаш босқичларидан ўтган, 23 нафар педагог тарбиячилар ўзаро билимларини намоён этдилар. Бўлимнинг масъул ходимлари томонидан тузилган ишчи гуруҳ комиссияси таркиби иштирокчиларнинг билимларини Низом талаблари асосида баҳолаб боришди. Низомда кўрсатилган номинациялардан “Энг яхши методист тарбиячи” номинацияси бўйича 8-сон ДМТТ методист тарбиячиси Солиева Хилолахон Ҳасан қизи фахрли 1-ўринни, 4-сон ДМТТ методист тарбиячиси Рустамова Флора Бахтиёровна 2-ўринни, 6-сон ДМТТ методист тарбиячиси Турдибоева Наргиза Қаршибоевна 3-ўринни, “Энг яхши ижодкор тарбиячи” номинацияси бўйича 2-ДМТТ тарбиячиси Маматмуродова Ойтўти Рахмоновна фахрли 1-ўринни, 5-ДМТТ тарбиячиси Эшонқулова Дилрабо Абдуалимовна 2-ўринни, 16-ДМТТ тарбиячиси Асатуллаева Раъно Асатулло қизи 3-ўринни “Инновацион ва ахборот технологияларни қўллайдиган энг яхши тарбиячи”номинацияси бўйича 23-ДМТТ тарбиячиси Бабаханова Нигора Махмудовна фахрли 1-ўринни “Мохир қўл устаси” номинацияси бўйича 9-ДМТТ тарбиячиси Бабаева Зухра Қахрамоновна фахрли 1-ўринни, Болтаева Наргиза Ҳалимовна 2-ўринни Камолова Санам Мансуровна 3-ўринларни қўлга киритиб туман мактабгача таълим бўлимининг фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Юқоридаги номинациялар бўйича фахрли 1-ўринни қўлга киритган тарбиячилар танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмаларни қўлга киритдиларБўлимнинг масъул ходимлари томонидан тузилган ишчи гуруҳ комиссияси таркиби иштирокчиларнинг билимларини Низом талаблари асосида баҳолаб боришди. Низомда кўрсатилган номинациялардан “Энг яхши методист тарбиячи” номинацияси бўйича 8-сон ДМТТ методист тарбиячиси Солиева Хилолахон Ҳасан қизи фахрли 1-ўринни, 4-сон ДМТТ методист тарбиячиси Рустамова Флора Бахтиёровна 2-ўринни, 6-сон ДМТТ методист тарбиячиси Турдибоева Наргиза Қаршибоевна 3-ўринни, “Энг яхши ижодкор тарбиячи” номинацияси бўйича 2-ДМТТ тарбиячиси Маматмуродова Ойтўти Рахмоновна фахрли 1-ўринни, 5-ДМТТ тарбиячиси Эшонқулова Дилрабо Абдуалимовна 2-ўринни, 16-ДМТТ тарбиячиси Асатуллаева Раъно Асатулло қизи 3-ўринни “Инновацион ва ахборот технологияларни қўллайдиган энг яхши тарбиячи”номинацияси бўйича 23-ДМТТ тарбиячиси Бабаханова Нигора Махмудовна фахрли 1-ўринни “Мохир қўл устаси” номинацияси бўйича 9-ДМТТ тарбиячиси Бабаева Зухра Қахрамоновна фахрли 1-ўринни, Болтаева Наргиза Ҳалимовна 2-ўринни Камолова Санам Мансуровна 3-ўринларни қўлга киритиб туман мактабгача таълим бўлимининг фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Юқоридаги номинациялар бўйича фахрли 1-ўринни қўлга киритган тарбиячилар танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмаларни қўлга киритдилар

Download 21,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish