Ҳисобот. Туман (шахар) олимпидасида қатнашадиган ўқувчилар ҳақида маълумот



Download 3,94 Mb.
bet6/50
Sana25.02.2022
Hajmi3,94 Mb.
#282422
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
nizom-va-baolash-mezonlari

Информатика ва ЭҲМ фанидан ёзма иш варианти ва қайси иштирокчи қайси компьютерда ўтириб ишлаши қуръа ташлаш йўли билан аниқланади. Иштирокчиларга тушунтиришлар берилиб, олимпиада бошланган вақт доскага ёзиб қўйилади.
Белгиланган вақт тугагач, ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан иштирокчи билан биргаликда иштирокчи тузган дастур компьютерда текширилади ва натижаси принтерда қоғозга икки нусхада чиқарилади. Иштирокчи имзо қўйган натижани ҳакамлар ҳайъати олиб қолади, иккинчи нусхаси иштирокчига берилади.
VI. Тест синовлари
Фан олимпиадалари иштирокчиларига биринчи босқичда тарих, ҳуқуқ, иқтисодий билим асослари фанларидан 50 тадан қолган фанлардан 25 тадан, иккинчи босқичда 25 тадан, учинчи ва тўртинчи босқичларда 40 тадан тест саволлари берилади. Учинчи босқичда тест саволларининг 30 таси жавоблари танланадиган, 10 таси жавоблари ёзиладиган ҳолда тузилади. Тўртинчи босқичда 40 та ёпиқ тест топшириғини берилади.
Ташкилий кўмита томонидан кўп вариантлилик асосида тайёрланган тест топшириқлари ҳакамлар ҳайъати томонидан олимпиада ўтказиладиган куни эрталаб экспертизадан ўтказилади, зарурат туғилганда, уларга тегишли ўзгартиришлар киритилади. Экспертизадан ўтказилган тест саволлари асосида битта вариант тузилади. Мазкур вариантдан олимпиадада фойдаланиш мумкинлиги ҳақида ҳакамлар ҳайъати томонидан далолатнома тузилади ва имзоланади.
Тест саволларининг Давлат таълим стандартларига мос равишда, мазмунан тўғри ва хатоларсиз тайёрланганлиги масъулияти тўлиқ ҳакамлар ҳайъати зиммасида бўлади.
Аудитория раҳбари, ҳакамлар ҳайъати раиси тайёрланган тест топшириқлари вариантини нусха кўпайтириш мосламаси ёрдамида ўқувчилар сонига тенг миқдорда кўпайтиради. Кўпайтириш жараёнида ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг олимпиада бошлангунга қадар хонадан чиқишлари тақиқланади. Қўпайтирилган вариант папкаларга солиниб скочланади ва аудитория раҳбари бошчилигида ҳакамлар ҳайъати аъзолари уларни иштирокчилар ўтирган хонага олиб боришади. Бу ҳақда далолатнома тузилиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан имзоланади.
Ҳакамлар ҳайъати аъзолари материалларни иштирокчиларга тарқатиб, уларга:
- ҳар бир тест саволига А, В, С, D жавоб берилган бўлиб, ўқувчилар улардан фақат битта тўғрисини топиши ва белгилаши кераклиги;
- қатнашчининг исми, фамилиясини сарвараққа қайд этиш лозимлиги;
- жавоби ёзиладиган тестларнинг жавоби ручка билан ёзиб қўйиш кераклиги тўғрисида тушунтиришларни беради.
Жараён бошланганидан сўнг ҳакамлар ҳайъати хонани тарк этишади. Аудиторияда назоратчилар ҳамда ота-оналардан вакил қолади.
Республика олимпиадасининг IV босқичида тест саволлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тузилади. Тест синовлари ўтказиладиган куни эрталаб ҳакамлар ҳайъати аъзолари тест саволларини экспертизадан ўтказади. Экспертизадан ўтган тест саволларидан тест топшириқлари вариантлари генерация қилинади. Тузилган вариант нусха кўпайтириш мосламаси ёрдамида ўқувчилар сонига тенг миқдорда кўпайтирилади.
Фан олимпиадаларининг IV босқичида тест синовлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.
Тест топшириқларини бажаришда физика, математика, кимё, информатика, география, иқтисодий билим асослари, чизмачилик фанларидан битта тест саволига жавоб бериш учун 3 дақиқа, қолган барча фанлардан 2 дақиқадан вақт белгиланади.
Жавоблар варақасини тўлдиришга тест синови учун белгиланган вақт меъёридан ортиқча 20 дақиқа вақт ажратилади.
Барча тушунтиришлар тугаганидан кейин, тест синовининг бошланиш ва тугаш вақти доскага ёзиб қўйилади.
Белгиланган вақт тугаганидан сўнг қатнашчиларнинг ишлари аудитория раҳбари томонидан жавоблар варақаси тўғри тўлдирилганлиги, барча тест саволларига жавоб берилганлиги текшириб йиғиб олинади.
Агар жавоблар варақасида битта тест саволига иккита ва ундан ортиқ жавоблар белгиланган бўлса, ёки тест саволига жавоб белгиланмаган бўлса, аудитория раҳбари бу ҳақда далолатнома тузади ва уни ҳакамлар ҳайъати раисига топширади. Ушбу тест саволларига берилган жавобларга балл берилмайди.
Аудитория раҳбари хонадан чиқмаган ҳолда тест синови ишларининг жилдига ва ҳар бир саҳифасига шифр белгисини қўяди, икки нафар ўқувчи иштирокида жавоблар варақаси ва жилдларни алоҳида пакетларга солади ва муҳрлайди.
Шундан сўнг иштирокчиларга тест синови натижасини эълон қилиш вақти айтилиб, уларга хонадан чиқишга рухсат берилади.
Сўнгра жавоблар варақаси солинган пакет текшириш учун ҳакамлар ҳайъати раисига топширади.
Ҳакамлар ҳайъати раиси тест саволлари бўйича тўғри жавоблар калитини (шаблон) ташкилий кўмитадан олади. Қатнашчиларнинг жавоблар варақаси тест синовлари ўтказилган аудиторияда текширилиб, натижалар қайдномага ўқувчиларнинг шифрлари асосида киритилади.
Ушбу қайднома шифрларга мос равишда ўқувчилар фамилияларини киритиш учун аудитория раҳбарига топширилади.
Қайдномага ўқувчилар фамилиялари киритилганидан сўнг, тест синовлари натижалари ҳакамлар ҳайъати раиси томонидан ўқувчиларга эълон қилинади.

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish