А С О С Н О М А
Магистрантнинг фамилияси, исми, отасининг исми: Исмаилов Нуриддин Ермаханович.
Магистратура мутахассислиги: Тошкент давлат юридик университети, 5А240108 – Давлат бошқаруви ҳуқуқи мутахассисилиги.
Бажарилиши режалаштирилаётган диссертация иши мавзуси. “Давлат хизматини амалга оширишда коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш чоралари”.
Диссертация бажарилаётган фан тармоғи. Юридик фанлар.
Мавзунинг долзарблилиги: Ўзбекистон Республикасида ҳам сўнгги йилларда давлат хизматини амалга ошириш жараёнида давлат хизматчилари фаолиятларида юзага келадиган коррупция муаммоси кескин тус олди. Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2017 йил
8 сентябрдаги ПФ-5185-сон Фармонига асосида тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар Концепциясида белгиланишича, давлат бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича маъмурий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ва вазифалари қаторида профессионал давлат хизматининг самарали тизимини шакллантириш, ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида коррупцияга қарши курашишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш белгилаб қўйилди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самараси ўлароқ, давлат хизматида коррупцияни олини олиш ва унга қарши курашишда унинг ҳуқуқий ва барча ташкилий асослари яратилди ҳамда такомиллаштирилмоқда.
Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
8 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-5185-сон фармонида, давлат хизматчиларини танлов асосида саралаб олиш, лавозимга тайинлаш ва юқори лавозимларга кўтаришнинг шаффоф тартибига асосланган давлат хизмати тизимини шакллантириш, улар учун чекловлар, тақиқлашлар, рағбатлантириш чоралари ҳамда коррупциянинг олдини олиш бошқа механизмларининг аниқ рўйхатини белгилаш, давлат хизматчилари даромадларини декларация қилиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш ва уларнинг иш ҳақи етарли даражада бўлишини таъминлаш, шунингдек, давлат хизматини ўташда манфаатлар тўқнашувини ҳал этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ҳамда коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахсларни ҳимоя қилишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш масалалари илгари сурилганлиги ҳам давлат хизматини амалга оширишда коррупцияни олдини олиш
ва унга қарши курашиш чораларидан бири сифатида келтириш мумкин.
Ишнинг амалга оширилаётган ислоҳотларга боғлиқлиги,
Мамлакатимизда давлат хизматини амалга оширишда коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш муаммога қарши кураш масаласига мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ жиддий эътибор қаратиб келинаётир. Ўтган давр мобайнида коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишга қаратилган мутаҳкам ҳуқуқий база ва тизимли амалиёт шаклланди. Истиқлол йилларида ҳуқуқ тартибот соҳасида бир қанча ислоҳотлар амалга оширилди, коррупция ва бошқа жиноий ишларга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Бироқ, шунга қарамай, давлат хизматида коррупциявий ҳолатлар учраб турибди.
Бу эса мазкур муаммоларни Ўзбекистон қонунчилиги ва хориж тажрибаси асосида ўрганиш зарурлигидан далолат беради.
Ишнинг амалий аҳамияти шундан иборатки, Ўзбекистон Республикаси давлат хизматида коррупция тушунчаси ва унга қарши курашиш чоралари кенг кўламда ўрганилиб, давлат хизматида коррупцияни вужудга келтирувчи сабаб ва шарт-шароитларни таҳлил этган ҳолда коррупцияни олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича хорижий давлатлар тажрибаси тадқиқ қилиниб, мазкур йўналишдаги ижобий жиҳатларни имплементация қилишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Магистрант: Н. Исмаилов
Do'stlaringiz bilan baham: |