2. Исломий молиянинг асосий тамойиллари
Яккахудоликка асосланган барча динларнинг, шу жумладан, яҳудийлик, насоролик ва исломнинг асосий ғояси –
оламнинг ягона Аллоҳ тарафидан яратилганлиги ва бошқарилишига имон келтиришдир. Аллоҳ инсонни яратди ва Ўзининг амрлари воситасида маълум вазифаларни бажариши учун ердаги халифаси қилиб тайинлади.
Инсон зеҳни лозим даражада идрок эта олмайдиган соҳалар ҳам бор ёки энг камида у мазкур соҳаларда хатоларга йўл қўяди. Бу оламлар Роббиси Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарлари (алайҳиссалом)га юборган илоҳий ваҳийларда баён этган соҳалардир.
Ҳар бир мусулмоннинг қатъий ишончи Аллоҳ таолонинг сўнгги Пайғамбари саллоллоҳу алайҳи васалламга туширилган илоҳий ваҳийларда кўрсатилган амрларга шакли ва мазмуни бўйича итоат қилиниши шартлиги ҳамда уларни кимнингдир мулоҳазакор далиллари ёки ички истаклари асосида рад этиш ёхуд бузиш мумкин эмаслиги шу ёндашувга асосланади.
«Судхўрлик» қарзнинг асосий миқдоридан ташқари фоиз ундириш амалиёти сифатида тушунилган даврнинг катта қисмида, гарчи айрим ҳолатларда, айниқса, сўнгги вақтларда бу тушунча мақбул ижтимоий ёки ҳуқуқий ставкадан юқори манфаат олиш сифатида талқин этилаётган бўлса-да, у узоқ тарихга эга.
Молиялаштиришнинг исломий асосларига қайтадиган бўлсак, шуни қайд этиш лозимки, рибо судхўрликни англатади. Рибонинг шу ҳолича фоиз ундиришга кириши шарт ҳам эмас. Аслида рибо миқдор жиҳатидан номувофиқ пул эквивалентидан келиб чиқувчи ҳар қандай ноқонуний ёки адолатсиз фойда олишга тааллуқлидир. Пул-кредит фоизлари ёки судхўрлик (яъни пулларни пулга олди-сотди қилиш) – бу рибонинг шаклларидан бири, холос.
Тизимнинг асосий қоидаси ҳисобланадиган рибони тақиқлаш – сўзма-сўз «ортиқчалик»ни англатади ва «сотиш ёки қарз шаклида бўлсин, капиталнинг ҳар қандай асоссиз кўпайиши» сифатида талқин қилинади. Исломий олимлар орасидаги умумий нуқтаи назар шундан иборатки, рибо нафақат судхўрликни, балки амалиётда кенг қўлланиладиган ноҳақ даромад ҳисоблашни ҳам ўз ичига қамраб олади.
Ислом ҳуқуқшунослигининг барча мувофиқ тамойиллари ва матнларини инобатга олиб шуни тасдиқлаш мумкинки, қатъий ҳисобланган ягона сабаб моддий бойликларнинг адолатли тақсимланишидир, чунки рибони тақиқлашда бойликларни бир гуруҳ кишиларнинг қўлида тўпланишининг олдини олиш кўзда тутилган,
Ушбу тақиқ Қуръони каримдаги «... Сизлардан бойларингиз орасида айланадиган нарса бўлиб қолмаслиги учун, Пайғамбар сизга нимани берса, ўшани олинглар ва нимадан қайтарса, ўшандан қайтинглар. Аллоҳдан қўрқинглар. Албатта, Аллоҳ азоби шиддатли зотдир» (Ҳашр сураси, 7-оят) оятидаги амр-лардан келиб чиққан.
Шундай қилиб, рибони ман қилишнинг асосий мақсади бойликларни бир гуруҳ, яъни банк ёки алоҳида шахслар қўлида жамланишга олиб келадиган йўлларни тўсиш ҳисобланади.
Аксарият инсонлар учун рибони ман этиш тўғрисидаги масала – бу оддийгина диний тоат-ибодат масаласидир.
Қуръондаги оятлар рибони ман қилади, шунинг учун у ман этилган сифатида кўриб чиқилиши лозим ва ақл-идрокка асосланган далилларни келтиришга ҳеч қандай зарурат йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |