Ислом каримов номли тошкент давлат техника университети «Тасдиқлайман» ки ва м факультети Ўук раиси



Download 90 Kb.
bet2/5
Sana26.02.2022
Hajmi90 Kb.
#467635
1   2   3   4   5
Bog'liq
10 а Курс иши мавзулари ва услубий ,2020

Умумий қисм
Курс иши – бу ҳажми унча катта бўлмаган, лекин мустақил тадқиқот бўлиб, талаба унда назарий курсни ўрганиш вақтида олган билимларини мустаҳкамлайди, кенгайтиради ва умумлаштиради, шунингдек, бу билимларни амалда қўллаш бўйича зарур ишлаб чиқариш малакаларини ҳосил қилади. Адабиётларда бор бўлган “ тайёр” хулосаларни суст қайта такрорлаб, кўчириб бериш мумкин эмас. Курс ишини бажариш жараёнида талаба манбаларни тўплаш (йиғиш), мустақил ҳисоблаш, таққослаш, дастлабки ер кадастри маълумотларини статистик таҳлил қилиш, кадасрт ҳужжатларини тўплаш, ўрганиш, расмийлаштириш ва маълумотларни давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этиш кетма- кетлигини бажаришни ўзлаштириб олган бўлиши керак. Талаба олинган натижаларни баён этиш билан чегараланиб қолмаслиги керак, у мазкур тадқиқотни давом эттириш йўлларини ва бундан кейинги ривожланишини кўра билиши шарт, амалий ва илмий муаммоларни ечимини топиш учун унинг аҳамиятини яхши тасаввур эта олиши керак.
1II-босқичдаги курс иши – талабани ўқитувчи раҳбарлиги ва маслаҳати билан бажариладиган мустақил ўқув ва илмий иши тури. У энг янги адабиётларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, кадастр ишларини бажариш, таҳлил қилиш ва шакллантириш, расмийлаштириш ва ҳар йилги тайёрланадиган йиллик ҳисоботни давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этиш, фан муаммолари ва масалалари билан танишишга бағишланади. Шунингдек, у ҳар бир талаба томонидан амалиёт машғулотлари вақтида тўпланган материаллари, эксперементал (тажриба) ва лаборатория тадқиқотлари асосида бажариладиган мустақил илмий ишнинг якуни ҳисобланади. Бинобарин, 3-курсда бажариладиган курс ишида талаба аниқ материал билан мустақил ишлаш, уни таҳлил қилиш, қайта ишлаш, адабий манбалардан танқидий фойдаланиш, хулоса ва таклифлар қилиш ва бажарилган иш натижасини тақдим этиш ва ҳимоя қилиш қобилиятини кўрсатиши шарт.
Курс иши матни, муаллифнинг фикри биринчи ўқишдаёқ ойдин бўладиган содда, равон ва тушинарли тилда ёзилиши керак. Матнни, суратларни, жадвалларни ва ишни бошқа ташкил этувчиларини сифатига эътиборсизлик курс ишини қабул қилиб оладиган илмий раҳбар ва комиссия томонидан илмий ишга ва талаба ўзи танлаган мутахассислигига хурматсизлик деб баҳоланади.
Курс ишини тайёрлаш билан талаба келажакдаги илмий фаолиятига тайёрланади. Шунинг учун услубий кўрсатмаларда қўлёзмани тайёрлаш бўйича тавсиялар мутахассисга қўйиладиган замонавий талабларга мос келади.
Мазкур курс ишини бажариш орқали талабалар ер кадастрини юритиш ишларини мустақил равишда бажариш, керакли маълумотларни излаб топиш ва таҳлил қилишни ўрганадилар ҳамда шу асосда масъулиятли ечимларни қабул қилиш бўйича етарли даражада амалий тажриба ва кўникмалар орттиради.

  1. Курс ишининг мақсади:

  • фан бўйича назарий ва амалий билимларни мустаҳкамлаш, олинган билимларни муайян илмий, техникавий, ишлаб чиқариш вазифаларни ҳал этишда қўллаш;

  • ижодий ишлаш, муаммони ёки масалани қўйилиш жараёнидан бошлаб, уни тўла ниҳоясига етказиш, олинган натижалар бўйича қарорлар қабул қилишда бўлган масъулиятни хис этишга ўргатиш;

  • рақобатбардош кадрларни тайёрлаш ва замонавий ишлаб чиқариш, иқтисодиёт, техника ва маданиятнинг ривожланиши шароитида талабаларни мустақил ишлашга тайёрлашни таъминлаш;

  • ўқитувчи раҳбарлиги ва назорати остида талабада ер кадастри соҳасида бажариладиган ишларни лойиҳалаштириш ва тузиш ишларини мустақил равишда бажариш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантиришдир.

  1. Курс ишининг вазифалари:

  • янги билимларни мустақил тарзда пухта ўзлаштириш кўникмаларига эга бўлиш;

  • керакли маълумотларни излаб топишнинг қулай усуллари ва воситаларини аниқлаш;

  • ахборот манбалари ва манзилларидан самарали фойдаланиш;

  • анъанавий ўқув ва илмий адабиётлар билан ишлаш;

  • интернет тармоғидан мақсадли фойдаланиш;

  • белгиланган топшириқларнинг самарали ечимини белгилаш;

  • маълумотлар базасини таҳлил этиш;

  • курс ишини бажаришда тизимли ва ижодий ёндашиш;

  • ишлаб чиқилган ечим, ғоя ва тавсияларни илмий асослаш ва мутахассислар жамоасида курс ишини ҳимоя қилиш.




  1. Курс ишларининг мавзуси

  • курс ишларининг мавзуси мутахассис чиқарувчи кафедра томонидан белгиланади ва факультет Кенгаши томонидан бир йилда бир марта тасдиқланади.

  • курс ишларининг мавзулари рўйхати ўқув жараёни бошланиши билан талабаларга эълон қилинади.

  • талабаларга курс ишларининг мавзуларини танлаш ҳуқуқи берилмайди. Талаба ёки талабанинг ўқиши учун тўлов-шартнома маблағини тўловчи буюртмачи зарурий асослар билан курс ишлари учун ўзини мавзуларини таклиф этиши мумкин.

  • курс ишларига раҳбарлар кафедранинг профессорлари, доцентлари ёки катта ўқитувчилари сафидан тайинланади.

  1. Курс иши раҳбари:

Курс ишининг мавзусига мувофиқ талабага курс ишига тегишли материалларни тўплаш, жумладан:

  • талаба билан биргаликда курс ишининг бажарилиш жадвалини режалаштириш;

  • дарсликлар, ўқув қўлланмалар;

  • илмий рисолалар;

  • илмий мақолалар билан танишиб чиқиш бўйича топшириқлар беради;

  • асосий адабиётлар, картографик ва статистик ҳамда мавзу бўйича бошқа манбаларни тавсия этади;

  • талабалар билан маслаҳатлар ўтказади;

  • курс ишининг бажарилиш жараёнини назорат қилади;

  • талаба бажарган курс ишининг сифатига жавоб беради;

  • курс иши ҳимоясида иштирок этади.

  1. Курс ишини ёзиш бўйича кўрсатма


Download 90 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish