3. Қиёслаш ва калибрлаш клеймаларининг қўлланилиши
3.1. Қиёслаш ва калибрлаш клеймаси фақат қиёсловчи сифатида аттестатланган шахсгина қўллаши мумкин.
3.2. Қиёслаш ва калибрлаш клеймасининг изи ўлчаш воситасига босилади ҳамда ўлчаш воситасини қиёслаш ва калибрлаш бўйича белгиланган меъёрий ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ эксплуатацион ҳужжатга киритилади.
Калибрлаш клеймаси оттискаси Ўз ДСТ 8.018-97 стандартининг 5.5.2 бўйича қўйилган шарт асосида ўлчаш воситасига босилади.
3.3. Ҳар бир қиёсловчи раҳбарнинг буйруғи ёки кўрсатмаси билан индивидуал белгига эга қиёсловчи шахсий қиёслаш клеймасини олади. Бу клейманинг бошқа шахсларга берилиши қатий тақиқланади.
3.4. Калибрлаш клеймаларини шахсларга бериш тартиби метрологик хитмат идоралари томонидан ишлаб чиқилади ва юридик шахслар томонидан тасдиқланади.
Қиёслаш ва калибрлаш клеймаларининг сақлаш
- “Ўзстандарт” агентлиги ва юридик шахслар қиёслаш ва калибрлаш клемаларининг берилиши, қабул қилиниши ва сақланишининг кетма-кетлигини ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар.
- Давлат метрология хизмати идораларида қиёслаш клеймаларини ҳамда юридик шахсларнинг метрологик хизмати идораларида қиёслаш ва калибрлаш клеймаларини сақлаш қиёсловчи малакасига эга ходимларининг ичидан, раҳбариат томонидан тайинланган жавобгар шахсларга юклатилади. Зарур ҳолларда бу ишлар жавобгар шахслар, яъни ходимлар гуруҳи томонидан бажарилади.
- Қиёсловчи, яъни клейманинг яроқлилиги ва сақланиши, шунингдек оттисканинг тозалиги учун жавобгар шахс ўлчаш воситасига ёки уларнинг ишлатиш ҳужжатларига масулдир.
- Қиёслаш ва калибрлаш клеймасининг оттискаси (изи) жавобгар шахс томонидан, то клейма оттискасининг ўлчаш воситасида ёки уларнинг ишлатиш ҳужжатларида келтирилган муддат тугагунича сақланади.
- Ҳар кварталда қиёслаш клеймасининг сақланиш ҳолати ва ишлатиш кетма-кетлиги ҳисоби раҳбарият ёки масъул шахслар томонидан текширилади. Текшириш натижаси ҳисоб журналига, қиёслаш клеймасини бериш ва олиш журналига ёзиб борилади.
- Қиёслаш клеймасининг бериш ва қабул қилиш жараёнида барча ҳолат аслидагидайми-йўқми текширилади. Масалан, каучукли клейманинг клейланган жойининг мустаҳкамлиги, пломбирнинг созлиги ва ҳ.к.
- Қиёсловчи қиёслаш клеймасининг йўқолганлиги ёки бузулганлиги тўғрисида раҳбариятни хабардор қилишга мажбурдир. Йўқолганлиги ёки бузулганлиги тўғрисидаги далиллар бўйича махсус текшириш амалга оширилади.
Агар махсус текшириш натижасида масъул киши томонидан хатога йўл қўйилган бўлса, унда мавжуд қонунчилик асосида жавобгарликка тортилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |