Ислом Каримов номидаги Тошкент
Давлат техника университети ректори
С.М.Турабджановга
М А Ъ Л У М О Т Н О М А
Тошкент шаҳридаги ТИЧШИ 2-сон КХМ маъмурияти Сизга шуни ёзиб маълум қиладики, 2022 йил 11 май куни Сиз раҳбарлик қилаётган университетнинг “Саноат иқтисодиёти ва менежменти” кафедраси доценти С.А.Набиева ва катта ўқитувчи Г.А.Саидовалар 2-20 ва 3-20 гуруҳ ўқувчилари учун “Ўзбекистон республикасининг инвестиция сиёсати” мавзусида ва катта ўқитувчи Б.Р.Тиллаева ва К.С.Ибрагимовалар томонидан шу гуруҳларда “Ўзбекистон республикасининг инновация сиёсати” мавзулари бўйича “Мастер класс” очиқ дарслари ўтказилди.
ТИЧШИ 2-сон КХМ
директори Д.Д.Каримова
Do'stlaringiz bilan baham: |