Муҳит деганда нимани тушунасиз? - Муҳит экологик тушунча бўлиб, у табиий элементлар ва вокеалардан ташкил топган. Муҳит–организмларни ураб турган табиий экологик омиллар (ҳаво, намлик, тупроқ, ёруглик ва б.) нинг йигиндисидир.
Хар бир организмнинг муҳити кўплаб органик ва анорганик элементлардан, ҳамда инсон фаолиятидан келиб чиқадиган сунъий элементлардан ташкил топади. Муҳитнинг бир элементи маълум организм учун зарур бўлса, иккинчисининг бор ёки йўқлиги унинг учун аҳамиятли эмас. Масалан, оккуён учун бўтазор ва урмонлар озука манбаи, яшаш муҳитидир. Лекин у яшаётган жойдаги тошлар, ёғочлар ва тункалар йиртгичдан кочишда, шамол ва ёмғирлардан сақланишдагина керак бўлади, холос.
«Ташки муҳит» деганда нимани тушунасиз? -Ташки муҳит-табиий куч ва вокеликнинг йигиндиси бўлиб, унинг моддалари, энергияси, таркалиши инсон фаолиятининг турли объектив ва субъектив кирраларидир. Уларнинг баъзилари бир-бирлари билан алоқада бўлмаслиги ҳам мумкин.
«Атроф-муҳит» ва «Ташки муҳит» атамалари бир маънода тушунилади.
«Атроф-муҳит» тушунчасини ким фанга киритган?- «Атроф-муҳит» тушунчасини инглиз биолог олими Я.Юксоль (1864-1944) экология фанига киритган ва уни куйдагича таърифлаган: «Ташки дунё», у тирик организмларни ураб турган, уларнинг сезги органлари, ҳайвонларнинг ҳаракат органлари орқали таъсир қилиб, махсус хусусиятларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Хар бир субъект худди ургимчак турининг толалари каби ташки муҳитни у ёки бу хусусияти билан богланган мураккаб тур ҳосил қилиб, ўзининг ҳаётчанлигини таъминлайди».
«Атроф-муҳит» тушунчаси инглиз тилида ўтган асрнинг 60-йилларида кўлланилган бўлса, немис тилида фақат кейинги йиллардагина кўлланила бошланди. Рус эволюционист олими К.Ф.Рулье (1814-1858) «Ташки элементлар» тушунчасини фанга киритган эди.
«Табиий муҳит» деб нимани тушунасиз? -Табиий муҳит-бу жонли ва жонсиз табиатнинг, табиий омилларининг йигиндиси бўлиб, инсон фаолияти натижасида ўзгаради ва организмларга таъсирини кўрсатади.
Яшаш муҳити» деганда нимани тушунасиз? - Яшаш муҳити ёки шароити-айрим организм ёки биоценозни абиотик ва биотик омиллар йигиндиси таъсирида организмнинг усадиган ва кўпаядиган жойидир.
Яшаш муҳити 4 хил бўлиши мумкин:
Сув
Тупроқ
Ер-ҳаво
Тирик организмлар танаси.
Масалан, кана кичик умурткасиз хашарот бўлиб, у фақат ҳайвонлар танасида яшайди. У ҳайвонлар жуни орасидан ўтиб, терига ёпишади ва конни суради. Кана тери устини қоплаб турган жунлар орқали тери ва жун ўртасидаги иссиқлик ва кондан олинадиган озука орқали атроф-муҳитни қабул қилади. Бу ерда кананинг атроф-муҳити:
1) ёруглик-коронгўлик,
2) иссиқлик-совуклик,
3) озуканинг борлиги ёки йўқлиги билан белгиланади.
«Экологик муҳит» деганда нимани тушунасиз?- «Муҳит» тушунчаси турли маъноларни англатади. Масалан, физик муҳит, жугрофий муҳит, фалсафий муҳит, ижтимоий муҳит ва бошқалар.
Аслида муҳит 2 хил бўлиши мумкин.
1.Табиий муҳит. Уни абиотик ва биотик омиллар: сув, Қуёш, шамол, ҳаво, ер, ўсимлмклар биргаликда табиий ҳолда вужудга келтиради.
2.Сунъий муҳит. У инсон томонидан яратилади, яъни бунда инсоннинг меҳнат махсули ётади.
Табиий ва сунъий муҳитлар ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлиб, мана шу боғлиқликни «экологик муҳит» тушунчаси ифодалайди.
«Экологик муҳит» табиий ва сунъий атроф-муҳит бўлиб, унда тирик организмлар объектив ва субъектив таъсирлар сифатида катнашиб, таъсир турлари эса теварак-атрофни сақлаб қолиш ёки унга хавф солиш шароитини келтириб чиқаради.
«Экологик омил» деганда нимани тушунасиз?- Тирик организмларга таъсир этувчи муҳит унсурлари (ҳарорат, босим, намлик, радиация ва б.) экологик омил деб аталади. Экологик омил тирик организмларга тўғридан-тўғри таъсир этувчи муҳитнинг айрим бир таркибий қисмидир. Табиатда омиллар тирик организмларга алоҳида ёки биргаликда таъсир этиши мумкин. Масалан, маълум жойнинг денгиз сатҳидан абсолют баландлиги ёки сув ҳавзасининг чуқурлиги тирик организмларга тўғридан-тўғри таъсир этмай, бошқа омилларнинг таъсир этиш хусусиятларини (масалан, босим, намлик, радиация) ўзгартириб юбориши мумкин.
Тирик организмларни индивидуал ривожланиш жараёнининг бир фазаси даврида тўғридан-тўғри таъсир қиладиган муҳит элементларига экологик омиллар дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |