Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника Университети Олмалиқ филиали Рўйхатга олинди “Тасдиқлайман ”


– Мавзу. Экология фани унинг мақсад вазифалари



Download 1,25 Mb.
bet3/81
Sana21.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#44864
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   81
Bog'liq
УМК узб

1 – Мавзу. Экология фани унинг мақсад вазифалари
Маърузанинг режаси
1. Экология фани ва унинг ривожланиш тарихи
2. Экологиянинг бошқа фанлар билан алоқаси
3. Экологиянинг бўлим ва тармоқлари
4.Фан-техника ривожланган ҳозирги замоннинг муҳим экологик вазифалари
Мавзуга доир таянч иборалар

атроф-муҳит, саломатлик, табиат, жамият, Э.Геккель 1866 й., «ойкос», биологик, макротизимлар, популяция, биоценоз, биогеоценоз, экологик меёрлаштириш, факториал, абиотик ва биотик омиллар, глобал экология, регионал экология, эволюцион экология, саноат экологияси, муҳандислик экологияси.


Экология фани ва унинг ривожланиш тарихи
Маълумки, кейинги пайтларда кундалик турмушимизда «экология» сўзи тез-тез учрайди. Бунинг сабаби атроф-муҳит ҳолатининг ўзимиз, яъни инсонлар, томонидан ноқулай ҳолатга келтирилганлигида. Шунинг учун ҳам бу атама кўпинча «Жамият», «Инсон», «Атроф-муҳит», «Саломатлик» каби сўзлар орасида тез-тез қўлланилади. Зероки «Табиат» ва «Жамият» ўзаро диалектик бирликда бўлиб, улар доимо бир-бирига таъсир ўтказиб келади. Бизни ўраб турган барча табиий неъматлар – музлигу-қумликлар, ўрмону-даштлар, тоғу-тошлар, ҳавою-сувлар, хуллас, барчаси ўзаро узвий боғлиқ бўлиб, бир-бирини мувозанатда сақлайди. Табиатнинг бирор бир ерида, бирор-бир жабҳасида содир бўладиган ўзгаришлар табиий мувозанатга таъсир этмай қолмайди. Бундай мувозанатни сақлаб туриш ҳаётнинг экологик қонун-қоидаларини ўрганишни талаб қилади.
Сирасини айтганда, экологик тушунчанинг илдизи тарихан чуқур бўлиб, антик даврга бориб тақалади. Ҳайвон ва ўсимликларининг Ер юзида тарқалиши ва улар ҳаётининг ташқи муҳит билан боғланишлари тўғрисидаги экологик маълумотлар эрамиздан аввал яшаб ўтган грек файласуфлари Аристотел (эрамиздан аввалги 384-322 й) ва Теофраст Эрезейский (э.а. 371-280 й)лар томонидан тўпланган. Аммо «экология» атамаси фанга кечроқ кириб келди. Уни биринчи марта немис олими Э. Геккель 1866 йилда ўзининг «Организмларнинг умумий морфологияси» асарида қўллаб, у экологияни тирик организмлар билан улар яшайдиган муҳит ўртасидаги муносабатларни ўрганувчи фан, деб қабул қилди.
Экология сўзи грекча бўлиб, «oikos» - уй, яшаш жойи, «logos» - фан демакдир. Бу сўзларни кенг маънода тушуниш зарур. Атаманинг фанга киритилишидан ҳозиргача ўтган давр мобайнида уни турли мутахассислар турлича изоҳлаб келмоқдалар. Рус олими академик С.С. Шварц бир илмий анжуманда: мен экология фани тўғрисида юз хил фикр айтишим мумкин ва уларнинг барчаси ҳам озми-кўпми тўғри бўлиб чиқади, деган эди.
Дарҳақиқат, экология тушунчаси жуда кенг бўлиб, уни кенгайтиришда, экология фанининг шаклланиши ва ривожланишида кўпгина олимлар ҳисса қўшдилар. Инглиз олимларидан Ч. Элтон «Популяцион экология»ни, А. Тесли «Экотизимлар», немис олими К.Мёбиус «Биоценозлар» назариясини, бельгиялик Л.Долло «Экологик палеонтология»ни асослади, рус олими В.Н. Сукачев фанга «биогеоценоз» тушунчасини киритди. Шунингдек рус олимларидан К.Ф. Рулье палеоэкология фанига, А.Н. Бекетов эса фитогеография фанига асос солди. Экология фани тарихида айниқса Ч. Дарвиннинг эволюцион таълимоти ҳамда академик В.И.Вернадскийнинг биосфера тўғрисидаги таълимоти туб бурилиш ясади.
Экология фанининг ривожига Ўрта Осиёда яшаб, ўлка табиати билан қизиққан алломалар – Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий (782-847), Абу Наср Форобий (870-950), Абу Райҳон Беруний (973-1048), Абу Али Ибн Сино (980-1037), Заҳриддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) ва бошқаларнинг ҳам ҳиссалари бор. Ўзбекистоннинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ўрганишда М.С.Попов, Е.П.Коровин, К.З.Зокиров, И.И.Гранитов, С.С.Сахобиддинов, Ў.Пратов, Д.Н.Кашкаров, Т.З.Зоҳидов, В.В.Яхонтов, А.К.Сагитов, О.П.Бог-данов ва бошқа кўпгина олимларнинг хизматлари катта бўлди.
Шундай қилиб, турли мамлакат олимларининг илмий изланишлари туфайли экология фани тўғрисидаги тасаввурлар тобора кенгайиб борди. Л.И.Цветкова ва бошқаларнинг 1999 йилда техник Олий ўқув юртлари учун нашр этилган «Экология» дарслигида «Экология ўз илдизлари билан биология фани заминида ривожланган бўлсада, ҳозирги пайтда унинг доирасидан чиқиб янги интеграллашган фанга айланди ва табиий, техник ҳамда ижтимоий фанлараро кўприк вазифасини бажармоқда», деган сатрлар ҳам учрайди. Хулоса қилиб айтганда:
экология – биология фанларининг ривожланишидан келиб чиққан янги тармоқ бўлиб, у биологик макротизимлар даражасидаги организмларнинг ўзаро ва атроф муҳит билан боғланишлари тўғрисидаги фандир.
Экологиянинг предмети – бундай боғланишларнинг замон ва маконга қараб ўзгариб боришни ўрганиш яъни атроф муҳитдаги табиий мувозанатни мониторинг қилишдан иборатдир. Унинг вазифалари – Ер юзидаги тириклик жараёнларининг қандай кечаётганлигини ўрганиб бориш, фан ва техника ривожланган ҳозирги шароитда индустриал жамият кишисининг табиатга таъсирини ўрганиш ва уни бошқаришдан иборат. Бу вазифани бажариш учун экологик меёрлаштириш тизимини яратиш зарур. Экологик меёрлаштириш бу атроф муҳитга антропоген таъсирнинг йул қўйилиши мумкин бўлган чегараси (ПДК) ни белгилашдир. Мазкур назарияни рус олими С.С. Шварц ишлаб чиқиб, қўллаш учун таклиф қилган. Экологик меёрлаштирилишнинг тўғри йулга қўйилиши яшаш муҳитидаги табиий мувозанатни сақлаб қолиб, инсон учун ноқулай экологик вазият вужудга келишининг олдини олади.
Маълумки, кишилик жамиятининг ривожланиши билан атроф муҳитга антропоген омилларининг таъсири кучайиб кетди. Айниқса кейинги йилларда бундай таъсир биосфера чегарасидан чиқиб, коинотгача етиб борди ва муҳитнинг экологик тозалигини сақлаш дунё миқёсидаги глобал масалага айланди. Шунга кўра экология фани вазифаларининг доираси ҳам янада кенгайди. Буни экологиянинг бошқа фанлар билан боғлиқлигида ҳам кўрса бўлади.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish