Ишнинг мақсади. Штрих кодлани ўрганиш ва улар асосида махсулотларни қалбаки ёки қалбаки эмаслигин аниқлашни ўрганиб чиқиш



Download 172 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi172 Kb.
#175931
Bog'liq
21 амалий машғулот-3


21- амалий машғулот
ШТРИХ КОДЛАРНИ ЎРГАНИШ ВА ХАҚИҚИЙЛИГИНИ АНИҚЛАШ
Ишнинг мақсади.
Штрих кодлани ўрганиш ва улар асосида махсулотларни қалбаки ёки қалбаки эмаслигин аниқлашни ўрганиб чиқиш
Назарий қисм.
Штрих-код кетма-кет алмашиниб келувчи қора (штрих) ва оқ (пробел) рангли, турли қалинликдаги чизиқлардан иборат бўлиб, бу чизиқларнинг ўлчамлари стандартлаштирилган. Штрих – кодлар махсус оптик қурилмалар сканерлар ёрдамида ўқишга мўлжалланган. Унинг воситасида, микропроцессорлар орқали штрихлар рақамларга декодерланиб, маҳсулот ҳақидаги маълумотлар компютерга узатилади.
ЕАN ассоциацияси турли давлатлар учун кодлар ишлаб чиққан бўлиб, ушбу кодлардан фойдаланиш учун марказлашган тарзда лицензиялар тавсия этади. Масалан, Франция учун давлат коди сифатида 30 – 37, Италия учун 80 – 87 оралиқлари тавсия этилган. Баъзи давлатларнинг кодлари уч хонали сондан иборат. Масалан, Греция – 520, Россия – 460, Бразилия – 789.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан давлатимизда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган товарларни штрихли кодлаш киритилмоқда. GS1 International” (YEAN Uzbekistan) (Belgiya, Bryussel) халқаро ассоциацияси томонидан бизнинг мамлакатимизга 478 рақамли идентификатлаштириш коди берилди.
У бўйича бу товар қаерда ишлаб чиқарилганлигини аниқлаш мумкин. Мамлакат кодидан кейинги рақамлар товарни ишлаб чиқараётган ёки реализация қилаётган корхонани белгилайди. Кейинги бешта рақамлар билан маҳсулотнинг истеъмолчилик хоссалари ўлчами, массаси, таркиби, шакли, ўрамининг кўриниши ва бошқа маълумотлар шифрлаб қўйилган.
Бу рақамлар қаторига мувофиқ компьютер ёрдамида штрихли код шакллантирилади. Охирги 13 – рақам текшириш учун ва барча киритилган ахборотнинг штрихли кодини сканер билан ўқилиши тўғрилигини текшириш учун ишлатилади. Штрихли кодга ўзгариб турувчи, масалан, сифати ва баҳоси ҳақидаги кўрсаткичлар киритилмайди.
Асосан ЕАN нинг икки кодидан кўпроқ фойдаланилади: 13 разрядли ва 8 разрядли рақамли кодлар. Бунда энг ингичка штрих бирлик сифатида олинади. Ҳар бир рақам (ёки разряд) икки штрих ва икки пробелдан иборат бўлади (1 ва 2- расмлар). 13 разрядли коднинг таркибида қуйидаги кодлар кўрсатилади:

  • давлат коди ("давлат байроғи");

  • корхона (фирма) - тайёрловчи коди;

  • маҳсулотнинг коди;

  • назорат сони.

Тайёрловчи корхонанинг коди ҳар бир давлатда тегишли органлар томонидан тузилади. Одатда, бу код бешта рақамдан иборат бўлиб, давлат кодидан кейин келади.
Маҳсулот коди тайёрловчи томонидан тузилади ва у ҳам бешта рақамдан иборат бўлади. Бу коднинг расшифровкаси стандарт эмас, у маҳсулотга тааллуқли бўлган муайян ҳусусиятларни (белгиларни) ёки фақат тайёрловчининг ўзигагина маълум бўлган ва шу маҳсулотнинг қайд этиш тартиб рақамини ифодалаши ҳам мумкин.
ЕАН – 8 коди узун кодларни белгилаб бўлмайдиган кичик ўрамлар (упаковкалар) учун мўлжалланган. ЕАN – 8 коди қуйидаги кодлар тартибидан иборат:

  • давлат коди (“давлат байроғи”);

  • корхона (фирма) - тайёрловчи коди;

  • назорат сони.

Баъзан, тайёрловчи корҳона кодининг ўрнига маҳсулотнинг қайд этиш тартиб рақами келтирилиши ҳам мумкин.
Рақамлар қатори сканер учун эмас, балки харидорлар учун мўлжалланган. Талабгор (харидор) учун маълумот фақат маҳсулот тайёрланган давлатни билдириш билан чегараланади, чунки давлат коди махсус нашрларда ва маълумотномаларда келтирилиб туради ёки маълумот базаларида ва банкларида сақланиши мумкин. Тўлиқ штрихли код ташқи савдо ташкилотларига ёки савдо объектларига маҳсулотнинг аниқ келиб чиқиш реквизитларини билиш ва керак бўлса маҳсулотнинг контракт (шартнома) талабларига мос келмайдиган параметрлари ва кўрсаткичлари борасида аниқ манзилга раддия ёки норозилик билдириш имкониятини яратади.
Назорат сони ЕАN алгоритми бўйича кодни сканер воситасида тўғри ўқилганлигини текшириш учун хизмат қилади.






Штрих коднинг назорат рақами қуйидаги хисоблаб чиқилади (аниқланади):
Штрих-кодда жойлашган рақамларнинг жуфтлари қўшиб чиқилади: Х+Х+Х+Х+Х+Х=Х
Олинган натижа учга кўпайтирилади: Х*3=Х
Штрих-кодда жойлашган рақамларнинг тоқлари қўшиб чиқилади (Назорат сон (Х)дан ташқари): Х+Х+Х+Х+Х+Х=Х
2 ва 3 бандлардаги олинган натижалар қўшилади: Х+Х=Х
Ўнлик сон олиб ташланади: Х-Х=Х
5 банддаги олинган натижа 10 сонидан айрилади: 10-Х=Х
Олинган натижа назорат сон билан солиштирилади.

21-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТНИНГ


ХИСОБОТ ВАРАҚАСИ

1. Ишнинг мақсади


________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

2.Саволларга жавоб беринг.





  1. Штрих кодлар нима учун қўлланилади?

  2. Штрих кодларни қўллашнинг афзаллиги ва камчиликлари ҳақида нималарни биласиз?

  3. Ҳозирги кунда штрих кодлашнинг ЕАN тизимидан ташқари яна қандай тизимлар мавжуд?

3.Хулоса.





Талаба
Гуруҳи

Иш бажарилган
Кун

Ўқитувчининг имзоси













Download 172 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish