43
Яъни одамлар сенга қандай муносабатда бўлиш-
ларини
истасанг, сен ҳам унга шундай муноса-
батда бўл, бошқа одамнинг ўрнига ўзингни қўя
олишинг муҳим. Сетда баъзилар ҳаётда
бундай
эмас бўлса ҳам ўзини ноўрин тутади.
Бу ерда одоб-ахлоқнинг яна бир принципла-
рини эслаш керак. Бирор нарсани ёзишдан аввал
вазиятни ўйлаб кўриш керак. Яни муайян одамга
ёзган гапларингизни у
билан юзма-юз келганда
гапира оласизми? Мана шуларни мулоҳаза қи-
либ кўргачгина кўпчилик хатларини қайта ўқиб
чиқади ва қайта ёзади. Сиз хатда шундай чирой-
ли ёзишингиз керакки, у билан учрашиб қолсан-
гиз ҳам унинг юзига бу гапларни бемалол айта
олишингиз керак.
Кундалик турмушда кўпчилик қонунга бўйсу-
нади. Бу нарса уларнинг тарбияси ёки безорилик
учун жазо олишлари мумкинлигини англашлари
билан боғлиқ. Лекин бу ҳолат электрон сетларда
анархия ҳукмрон, одоб-ахлоқ ҳақида бош қоти-
риш
шарт эмас, деган маънони англатмайди.
Реал дунё қонунлари электрон сетга тегишли-
дир, шу боис интернетда ўз хатти-ҳаракатларин-
гизни обдан ўйлаб кўрингиз керак.
Интернетдан фойдаланиш пуллик. Шу боис
хат-хабарни қисқа ва тушунарли ёзиш лозим,
узундан узоқ хат-хабарларни одатда ҳеч ким
охиригача ўқишни хоҳлашмайди.
Шуни ёдда тутиш лозимки, саводсиз, имло ха-
толарига тўла хат-хабар ўқувчининг ғашига тега-
ди. Агар хат муаллифи саводли ёза олишга кўзи
44
етмаса, ёзганларни махсус дастурлар ёрдамида
текшириб кўриши мумкин.
Яъни бу дастурлар
хат-хабардаги хатоларни кўрсатиб беради.
Бировнинг электрон почтасини ўқиш, биров-
нинг номидан бошқа бир кишига хат жўнатиш
ўзганинг буюмларини кавлаштиришдек ахлоқсиз
бир ишдир. Лекин кўпчилик бу
нарсани тушун-
майди ва оқибатда кунлардан бир кун ўз ёмон
одатининг қурбонига айланади.
Бегона шахсларга электрон хат жўнатмаслик
лозим. Хусусан, ўз маҳсулотингизни реклама қи-
либ ўнлаб нотаниш манзилларга хабар юбори-
шингиз ярамайди. Бундай почта «ахлат»и (яъни
спам деб аталади) оқибатда сизни сетдан чиқа-
риб юборишлари мумкин.
Айрим кишилар интернетдан сети ичида катта
таъсирга эгадирлар. Булар телеконференция мо-
дераторлари (ташкилотчилар),
тизим маъмурла-
ри ва бошқалар. Лекин улар бу таъсир доирала-
рини ёмонликка ишлатмасликлари лозим. Маса-
лан, тизим маъмури бегона хатларни ўқий олади,
лекин у бундай қилмаслиги лозим. Майда-чуйда
нарсаларга эътибор бермаслик, интернетни янги
ўрганаётганларнинг хатоларига аҳамият бер-
маслик интернет сети одоби ҳисобланади. Агар
кимдир кичик хатоликка йўл қўйса, бунга аҳа-
мият бермаслик керак. Ўз саҳифангизни таш-
кил қилишда унинг кўйлагига эътибор қаратинг,
уни кўп килобайтли тасвирлар билан тўлдириб
ташламанг. Чунки сизнинг саҳифангиз тўлалиги-
ча кўриниши учун кўп вақт кетади, бу эса бошқа-
ларга ноқулайлик туғдиради.