Қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас


М 24 Лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи



Download 45,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/28
Sana23.07.2022
Hajmi45,4 Mb.
#844591
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
Manzarali o\'simliklar

М 24
Лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: 
 
“Агробанк” АТБ


МУНДАРИЖА
Кириш ....................................................................................................
7
Кўкаламзорлаштиришда манзарали дарахт-бута турларини 
физик-географик зоналар бўйлаб жойлаштириш ..............10
Замонавий кўкаламзорлаштириш учун манзарали 
дарахт-бута ўсимликлар ассортименти ....................................17
Манзарали нинабаргли дарахтлар ............................................18
Манзарали япроқбаргли дарахтлар ..........................................
36
Манзарали буталар .........................................................................
65
Интерьер ва ёпиқ биноларда ўстириш учун
манзарали ўсимликлар .................................................................
92
Манзарали дарахт-бута ўсимликлар
кўчатларини парваришлаш ....................................................... 110
Манзарали дарахт-буталарга шакл бериш ........................... 118
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ......................................128


100 китоб тўплами


7
МАНЗАРАЛИ ДАРАХТ-БУТА ЎСИМЛИКЛАР
44–
китоб
КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари
ва ҳукумат қарорларида аҳоли яшаш ҳудудларини кўкалам-
зорлаштириш ва ободонлаштиришга алоҳида эътибор қа-
ратилмоқда. Кўкаламзорлаштиришнинг энг муҳим вазифа-
ларидан бири инсон ҳаёти учун соғлом ва тўлақонли эстетик 
табиий муҳит яратишдир. Бу маънода кўкаламзорлаштириш 
соҳаси ландшафтли қурилиш ва ландшафт архитектураси 
билан ҳамкорликда фаолият юритади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2009 йил 9 мартдаги 59-сон қарори билан “Замонавий архи-
тектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳо-
ли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш 
қоидалари” тасдиқланган, 2013 йил 13 августдаги 223-сон қа-
рори билан эса “Ўзбекистон Республикасида ландшафт ди-
зайнини ривожлантириш Дастури” қабул қилинган ва унда 
белгиланган вазифалар босқичма-босқич амалга ошириб 
келинмоқда.
Дарахт-бута ўсимликлари нафақат хомашё ва турли маҳ-
сулотлар манбаи, балки табиий муҳитни яхшиловчи асосий 
омиллардан биридир. Ўсимлик дунёсининг ҳаётий фаоли-
яти иқлимга ўз таъсирини ўтказади, яъни ҳаводаги СО
2
ва 
бошқа зарарли газлар ҳамда тутунни ўзлаштириб зарарсиз-
лантиради, шаҳар ҳавосидаги чанг миқдорини камайтиради, 
шовқинни пасайтиради, дарахтлар томонидан ажратилган 
фитонцидлар ҳаводаги касаллик қўзғатувчи бактерияларни 
кескин камайтиради.


8
100 китоб тўплами
Шаҳарларда яшил зоналар барпо этишга эътибор ку-
чаймоқда, бизнинг иссиқ ва қуруқ иқлимли шаротимиз-
да дарахт-бута ўсимликларининг, айниқса, нинабаргли ва 
доим яшил ўсимликларнинг аҳамияти жуда катта. Кейинги 
йилларда аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштириш 
тизимида манзарали нинабаргли дарахтлар ва доим яшил 
буталар экиш кўлами ошди. Ўзбекистонда манзарали боғ-
дорчиликни ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан 
бири – кўкаламзорлаштириш учун шаҳар шароитларида 
яшил дарахтзорлар барпо этиш учун биологик чидамли да-
рахт-бута турлари ассортиментини кўпайтириш ҳисоблана-
ди. Доим яшил ва гулловчи буталар ҳам кўкаламзорлашти-
ришнинг энг муҳим қисмларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистонда мавжуд кўкаламзорлаштириш соҳаси учун 
ўсимлик турлари ассортименти чекланган бўлиб, уни кўпай-
тириш ва яхшилаш муҳимдир. Кўчатзорларда ностандарт, 
тасодифий уруғлардан кўпайтирилган ниҳолларни кўка-
ламзорлаштириш мақсадлари учун етиштириш ярамайди. 
Шаҳарларда экишга мос бўлган, чидамли ва узоқ умр кўра-
диган ҳамда қимматли манзарали кўринишга эга нинабарг-
ли дарахтлардан қарағай, қорақарағай, биота, метасеквойя, 
арча турлари, япроқбаргли дарахтлардан жўка, сохтакаштан, 
багряник, эман, ўткир баргли заранг, лола дарахти, магно-
лия, катальпа, софора, майда баргли қайрағоч, манзарали 
бутасимон ўсимликлардан спирея, магония, шамшод, нор-
мушк, оддий настарин, ҳинд настарини, форзиция, юкка, ка-
лина, бульданеж, розмарин каби турларини экишга алоҳида 
эътиборни қаратмоқ лозим.
Тез ўсувчи дарахт турларидан терак турлари, павлония, 
оққайин, толлар, айниқса, мажнунтол, жанубий вилоятлар 
учун эса софора, оқ акация, бундук, айлант, заранг, чинор 


9
МАНЗАРАЛИ ДАРАХТ-БУТА ЎСИМЛИКЛАР
44–
китоб
ва бошқалар диққатга сазовордир. Шаҳарлар ва турар-жой 
массивларини безатишда, кўкаламзорлаштиришда кўпгина 
манзарали шаклга эга бўлган: пирамидасимон, шарсимон, 
шохлари осилиб турувчи (мажнунтолсимон), спиралсимон, 
устунсимон шаклга эга нинабаргли ва япроқбаргли дарахт-
лар катта аҳамиятга эга.
Бугун мамлакатимизнинг барча шаҳар ва қишлоқлари-
да йирик ҳажмдаги қурилиш ишлари ва ободонлаштириш 
тадбирлари амалга оширилмоқда. Демак, бундай объектлар 
атрофида замон талабларига мос келадиган кўкаламзор-
лаштириш ва ландшафт дизайни ишларини амалга ошириш 
керак бўлади. Бунинг учун маҳаллий шароитга мос келади-
ган ва қуруқ иқлим шароитларида бемалол ўсиб ривожла-
надиган, ёшлигидан шакл бериб парваришланган манза-
рали япроқ ва нинабаргли дарахт кўчатларини етиштириш 
керак бўлади. Бунинг учун юқори деҳқончилик маданиятига 
эга бўлган манзарали кўчатзорлар тармоғини кенгайтириш, 
уларда инновацион ғоялар ва илғор тажрибалар асосида 
етиштирилган манзарали дарахт-бута турларининг кўчатла-
ри миқдорини ва сифатини ошириш лозим.


10
100 китоб тўплами

Download 45,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish