Қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас



Download 45,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/28
Sana23.07.2022
Hajmi45,4 Mb.
#844591
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   28
Bog'liq
Manzarali o\'simliklar

Япон нормушки (Evonumus japonica)

Доимяшил тик ўсувчи бута ёки кичик дарахт, баландлиги 
5-8 м. Май-июнда гуллайди. Нисбатан тез ўсади. Ярим соя-
ланган жойларда суст ўсиши мумкин, аммо очиқ, ёруғ жой-
ларда яхши ўсади, касаллик ва зараркунандалар билан кам 
зарарланади.
Япон нормушки (Evonumus japonica).


73
МАНЗАРАЛИ ДАРАХТ-БУТА ЎСИМЛИКЛАР
44–
китоб
Совуққа чидамли – қисқа вақт давомида -18-20 
о
С совуққа 
чидайди, лекин шу ҳароратда новдаларининг уч қисмини 
совуқ уради, аммо тез тикланади, тупроқ танламайди, нисба-
тан қуруқ ва юмшоқ, зич лойли тупроқларда ўсиши мумкин.
Қумоқли, юмшоқ, намли тупроқларда яхшироқ ўсади 
ва ривожланади. Чанг ва газга чидамли. Уни кесиб ҳар хил
шакллар ҳосил қилиш мумкин. Бордюрлар, паст бўйли жонли 
деворларни барпо этишда, парклар, хиёбонлар ва боғларда 
фойдаланилади.
Бутага турли шакл бериш мумкин. Манзарали шаклла-
ри якка ва кичик гуруҳ ҳолида ландшафт композициялари 
барпо этишда ишлатилади. Айрим манзарали шакллари 
бордюрлар барпо этишда ишлатилади. Ландшафт қурили-
шида истиқболли ўсимлик ҳисобланади.
Хеномелес ёки япон беҳиси (Chaenomeles japonica).


74
100 китоб тўплами
Япон беҳиси
(Chaenomeles japonica).
Баландлиги 2 метр 
келадиган бута ўсимлиги. 3-4 ёшдан бошлаб апрелда гул-
лай бошлайди. Секин ўсади, совуққа чидамли бута. Тупроқ 
унумдор бўлиши керак. Очиқ жой, қуёшли майдонда яхши 
ўсади. Қурғоқчиликка чидамли. Кам шўрланган тупроқда ҳам 
ўсаверади, тутун ва газга чидамли. Кесиш йўли билан ҳар 
хил шакллар ҳосил қилиш мумкин. Ўсимликларни ёзда гул-
лаш даври тамом бўлгандан сўнг кесилади. Майсазорда якка 
турда, гуруҳ ҳолида, жонли девор ва бордюр шаклида қўл-
ланилади. Гуллаш даврида хушманзара кўриниш келтиради. 
Кўкаламзорлаштиришда пакана ёки Маулей хеномеле-
си туридан ҳам кенг фойдаланилади. Меваси хушбўй ҳидли, 
сариқ-тилласимон рангда. Меваси С витаминига бой ҳисоб- 
ланади. Баландлиги 1 метргача бўлади.
Республиканинг барча вилоятларида манзарали ўсим-
лик сифатида ишлатилиши мумкин, кучли шўрланган ту-
проқлар бундан мустасно. Гуллаш даврида манзарали кўри-
ниш ҳосил қилади. Шаҳарларни кўкаламзорлаштиришда 
гуруҳ-гуруҳ ҳолида ёки якка ҳолида, жонли деворларда ва 
бордюрларда экиш тавсия этилади. Ландшафт қурилишида 
истиқболли ўсимлик ҳисобланади.
Сурия гибискуси
(Hibiscus syriacus).
Баландлиги 3-4
метрга етадиган манзарали узоқ гулловчи бута. Бу ўсимлик 
қадимда Шимолий Хитойдан Европага интродукция қилин-
ган манзарали ўсимлик ҳисобланади. Гуллаган даврида жуда 
хушманзара ҳисобланади, секин ўсади, 3-4 ёшидан бошлаб 
гуллайди, гулларининг ранги оқ, пушти, бинафша ранг, қи-
зил бўлиб, ҳидсиз. Гибискус уруғидан, новда қаламчасидан 
ва пайванд усули орқали кўпайтирилади.
Аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштиришда кенг 
фойдаланилмоқда, газонларда солитерлар барпо этишда, 


75
МАНЗАРАЛИ ДАРАХТ-БУТА ЎСИМЛИКЛАР
44–
китоб
дарахтлар гуруҳлари чеккасида экишда, аллеяларда экишда 
кенг қўлланилади. Ландшафт қурилишида истиқболли ўсим-
лик ҳисобланади.
Лагерстремия ёки ҳинд настарини
(Lagerstremia indica).
Бу ўсимлик табиатда 7 метр баландликкача ўсувчи бута ҳисоб- 
ланади. Ватани Хитой ҳисобланади, маданий ҳолда Ҳинди-
стонда кўп экилади. Гуллари йирик, 3-4 см диаметрга эга, 
ёрқин қизил рангда, тўпгулга йиғилган, унинг узунлиги 20-25 
см. Бута июнь охиридан токи октябргача гуллайди.
Уруғлари ёрдамида ва вегетатив усулда кўпайтириш 
мумкин. Асосан ёғочлашган новда қаламчаларидан кўпай-
тирилади. Лагерстремия совуққа чидамли, ёруғсевар, дои-
мий суғориш имкониятлари мавжуд жойларда яхши ўсади 
ва чиройли гуллайди. Лагерстремиянинг юқори манзара-
вийлик хусусиятлари уни Ўзбекистонда аҳоли яшаш жойла-

Download 45,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish