Қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас


Картошканинг айниши ва унга



Download 1,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/26
Sana11.04.2022
Hajmi1,02 Mb.
#544576
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
2. Картошка етиштириш

Картошканинг айниши ва унга
қарши кураш чоралари
 
Картошканинг айниши деганда юқумли вируслар ва 
ноқулай экологик шароитлар таъсирида кейинги туганак 
репродукцияларда ҳосилдорлик, товарлилик, озиқ 
қиймати ва уруғлик сифатининг пасайиши тушунилади.
Картошканинг айниши ҳамма жойларда учрайди, 
лекин бизда кенг тарқалган ва картошкачиликни 
ривожлантиришга жиддий халал берадиган тўсиқлардан 
биридир.
Вирусли айниш юқумли характерда бўлиб, сўрувчи 
ҳашаротлар (битлар), трипслар, цикадалар, қандалалар 
кабилар) ёки экинга ишлов беришда механик шикастлаш, 
туганакларнинг кесилиши ва бошқа ҳолларда, яъни 
касалланган ўсимлик ҳужайра шираси соғлом ўсимликка 
ўтиши натижасида рўй беради. Кейинги репродукцияларга 
вируслар уруғлик туганаклар орқали ўтади.
Ўзбекистонда картошканинг X, S, К, V ва бошқа 
вируслар чақирадиган айниш касалликлари кенг 
тарқалган.
Ўcимликлар 
вируслар 
билан 
касалланганда 
уларнинг ташқи кўриниши (морфологияси) ўзгаради, 
яъни барглари буралиб кетади, ғадир-будур бўлади, 
бужмаяди, сарғаяди, ҳурпаяди, нобуд бўлади, 
туганаклари кичиклашади, шакли ўзгаради ва ҳ.к. 
Вирусли касалликлар яширинча ҳолда ҳам ўтиши 
мумкин, лекин бу уларнинг юқумлилигини ва зарарини 
камайтирмайди.


84
100 китоб тўплами
Ёпиқ шаклдаги юқумли вирус инфекцияларни 
аниқлашда қуйидаги усуллардан фойдаланилади.
1. Ўсимлик-индикаторлари усули.
 
Баъзи ўсимликлар 
(тамаки, 
қалампир, 
бангидевона 
каби)ларнинг
картошка вирусига таъсирчанлиги ва уларнинг 
зарарланиши тез ҳамда аниқ реакция беришига асосланган. 
Ўрганилаётган ўсимлик туганак ёки барг ҳужайра шираси 
индикатор ўсимлик баргига ишқалаб суртилади. Шунда 
индикатор-ўсимлик касалланса, демак, картошка яширинча 
вирусли инфекция ташувчиси ҳисобланади. Бундай 
ўсимликлар дарҳол ҳисобдан чиқарилади, йўқотилади.
Индикатор усул асосан V ва А вирусларини аниқлашда 
фойда ланилади. Индикаторли ўсимлик сифатида Solanum 
demissum ёввойи тури билан Аквила навини чатиштириб 
олинган А-6 дурагайи ва Solanum chacoense ёввойи 
туридан ажратиб олинган ТЕ-1 клони қўлланилади.
2. Индексациялаш усули.
Уруғлик картошка экишдан 
бир ой олдин туганакларидан кўзчалари ўйиб олиниб, 
иссиқхонага ёки очиқ далага экилиб, кўкартирилади. 
Агар кўзчалардан чиққан ўсимталар касалланган бўлса, 
туганаклар йўқ (брак) қилинади. Бу усул анча аниқ, лекин 
меҳнати оғир.
3. Серологик усул.
Бунда баҳоланаётган ўсимлик барги 
ёки туганагининг ҳужайра шираси у ёки бу вируснинг зар-
доби (сивороткаси) билан аралаштирилади. Агар аралаш-
ма чўкса, демак, ўсимлик вирус билан касалланган, аксинча 
бўлса, соғлом ҳисобланади. Серологик усул X, S, М вирус-
ларини аниқлашга ниҳоятда аниқ ва осон. Лекин, у билан 
барча У ва А вирусларни аниқлаб бўлмайди. Шунинг учун 
ҳозирги вақтда барча вирус ва бактерияларни ўсимликлар-
да аниқлаш учун иммунофермент анализидан кенг фойда-


85
Картошка етиштириш
2–
китоб
ланилади. Умуман, селекция ишининг барча босқичлари-
да соғлом ўсимликларни аниқлашда ва суперэлита, элита 
уруғликларини етиштиришда серологик ва иммунофер-
мент анализ усулларидан фойдаланилади.
Вирусли ва экологик айниш картошка ўсимлигида 
турли хил касалликлар кўринишида сезиларли ўзгаришлар 
келтириб чиқаради.
Бизда картошканинг айниш касалликларидан 
қуйидагилар кенг тарқалган:
1. Баргларнинг мозаикали буралиши. Чақирувчиси
М вирус. Касаллик аломати кучсиз мозаика ва ўсимлик 
юқори қисмидаги ёш барглар чети юқорига буралади 
ва хлороз кузатилмайди. Ўсиш даври иккинчи ярмида 
баргларнинг юқорига буралиши кучаяди.
Айрим навларда майда, тўқ рангдаги некроз доғлар 
ҳосил қилади. Табиий шароитда М вируси ёки баргнинг 
мозаикали буралиш касаллиги битлар ёки касалланган 
ўсимликлар орқали юқади, ҳосилдорликни 25-35% гача 
камайтиради.

Download 1,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish