Қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди



Download 10,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/26
Sana11.06.2022
Hajmi10,15 Mb.
#655263
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26
Bog'liq
6088f50b891cc

“Марғилон” чўзинчоқ, 
– кечпишар нави 150-170 
кунларда етилади, ҳосилдорлиги гектарига 25-31 тоннани 
ташкил қилади, пиёзбоши узунчоқ-овал шаклда, қуруқ пўсти 
оқ рангда, таъми ширин, яхши сақланади.


35
Пиёз етиштириш 
4–
китоб
“Истиқбол” нави
ўртапишар, яримаччиқ, униб 
чиққандан то етилгунча 133-143 кун ўтади. Пиёзбоши узунчоқ 
тухумсимон, қобиғи сариқ рангли, эти оқ, юпқа, кам уяли, 
салатбоп, қишга сақланиши яхши, вазни 100-130 г. Пиёзбоши 
етилганда тупроқдан ярми кўтарилиб туради. Таркибида 
қуруқ модда миқдори 13,9%. Ҳосилдорлиги 45-50 т/га. Баҳорги 
ва тўқсонбости муддатларда экишга яроқли. Бу пиёз нави 
салатлар тайёрлашда ва консерва саноатида ишлатилади.
“Самарқанд” қизил
кечпишар пиёз нави 150-160 кунда 
етилади. Пиёзбоши ясси-юмалоқсимон, пўсти бинафша 
қизил рангда, гўшти оч бинафша рангли мазаси ўртача-
аччиқ, салатбоп, вазни 70-90 г. Ҳосилдорлиги 25 -30 т/га.


36
100 китоб тўплами
БОШПИЁЗ ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Ерни экишга тайёрлаш
Пиёз ўстириш учун энг яхши ер майдонлари 
органик моддаларга бой, ишқорийлиги рH=6,4-7,9 бўлган 
тупроқлардир. Пиёз енгил, қумоқ ва бегона ўтлардан тоза 
бўлган бўз тупроқларда яхши ҳосил беради. Оғир соз 
тупроқли, ботқоқлашган ва шўрхок ерларда пиёздан юқори 
ҳосил олиб бўлмайди. Агар тупроқнинг кўрсаткичи рH=5 
бўлса, бундай ерларда пиёз етиштириб бўлмайди. Агар
рH=5-5,5 бўлса, у ҳолда ўсимликка оҳак солиш керак бўлади, 
ёки кузда ер ҳайдалганда ҳам тупроққа оҳак солиш мумкин. 
Азотнинг жуда ҳам кўплиги пиёз етилишини секинлаштиради 
ва бундай пиёзлар қишда яхши сақланмайди. Агар бошпиёз 
экиладиган ерда пиёзнинг юқорида тавсия этилган бошқа 
навлари ҳам экилган бўлса, у ҳолда уларни бошпиёз экилган 
майдонлардан узоқроқ майдонларга эккан маъқул бўлади. 


37
Пиёз етиштириш 
4–
китоб
Пиёздан юқори ҳосил олиш учун уни минерал элементларга 
бой тупроқларга экиш керак бўлади. Пиёз ўсимлиги 
учун картошка, карам, помидор, бақлажон, бодринг ва 
қалампирлар яхши ўтмишдош ўсимликлар ҳисобланади. 
Унга энг ёмон ўтмишдош ўсимлик кўкатлар ҳисобланади. 
Пиёзни ҳар доим бир хил жойга қайтадан экавериш унда 
пиёз учун зарарли бўлган касаллик ва зараркунандаларнинг 
кўпайиб кетишига олиб келади. Бу эса пиёзларнинг сифати 
пасайишига ва ҳосилдорликнинг кескин камайишига олиб 
келади
Шунинг учун пиёзни олдинги экилган жойига яна бир 
бор экиш учун енгил тупроқларда 3 йил, оғир тупроқларда 
эса 4-5 йил ўтиши керак бўлади.
Пиёздан кейин бошқа турдаги қишлоқ хўжалик экин-
ларини бемалол экиш мумкин бўлади. Агар янги гўнг 
солинган майдонларга ёки бедапоя ўрнига пиёз экилса, уни 
парваришлаш қийинлашади, чунки пиёз экилган ерни бегона 
ўтлар босиб кетади – бундай пиёзларнинг сифати ҳам унча яхши 
бўлмайди. Бундай майдонларга иккинчи ёки учинчи йиллар 
пиёз эккан маъқул бўлади. Пиёз экилган майдонларга эса фақат 
уч йилдан кейингина яна бир марта пиёз экиш мумкин. Пиёз 
кеч кузда ёки эрта баҳорда экилади. Аммо пиёз экишдан олдин 
ер майдонидаги экинлар қолдиқларини яхшилаб тозалаш, 
чириган гўнг ва минерал ўғитлар солиб, ерни чуқур ҳайдаш, 
экишдан олдин ерни текислаш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Эртаки-кузги пиёз экиладиган майдонларда бегона ўтлар 
миқдорини камайтириш учун ўтмишдош экин қолдиқлари 
йиғиштириб олингач, ер ҳайдалади, эгатлар олинади ва 
майдон яхшилаб суғорилади. Шундан 9-11 кунлардан кейин 
майсалар униб чиқаётган майдон чизелланиб, бегона ўт 
майсалари йўқотилади. 


38
100 китоб тўплами

Download 10,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish